Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 42 / Олий мажлис қонунчилик палатасида

Қонун лойиҳаси муҳокамада

● Электрон Давлат харидларининг 80%и кичик бизнес ҳиссасига тўғри келади

● Электрон тижоратда ЭРИ шартми?

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ҳамда қуйи палатанинг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамкорлигида электрон тижоратнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга доир долзарб вазифаларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

 

Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида», «Электрон рақамли имзо тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида», «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунлари, Президентимизнинг соҳага оид фармон ва қарорларига мувофиқ давлат ва жамият қурилиши, айниқса, иқтисодиёт ва бизнес соҳаларини ахборотлаштириш жадаллашиб, электрон тижорат ва электрон тўловларнинг замонавий тизимлари фаол ривожланмоқда.

2013 йилда электрон савдоларда амалга оширилган давлат харидлари ҳажми 417 миллиард сўмни, савдолар якунлари бўйича бюджет маблағлари иқтисоди 83 миллиард сўмни ташкил этди. Бунда давлат харидлари доирасида етказилган товар ва хизматларнинг 80 фоиздан ортиғи кичик бизнес субъектлари улушига тўғри келди.

Янги таҳрирда ишлаб чиқилаётган «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун лойиҳасида электрон тижорат субъектлари учун электрон ҳужжатларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш бўйича қатъий талабнинг бекор қилиниши ҳамда электрон рақамли имзонинг бир марталик идентификаторидан ёки шахсий имзонинг аналогидан фойдаланишга рухсат берилиши электрон битимларни расмийлаштиришни соддалаштириш ва интернет тармоғи орқали банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлов механизмини жорий этиш имконини беради.

Электрон тижоратнинг кенг жорий этилиши савдо операцияларини амалга ошириш бўйича харажатлар камайишига, тижорат субъектларининг бир-биридан географик узоқлиги билан боғлиқ муаммолар ҳал этилишига, сотувчилар ва харидорлар ўртасида тўғридан-тўғри шартномавий муносабатларни ўрнатишга шароит яратади. Тадбиркорликнинг ривожланиши ва ишбилармонлик муҳити яхшиланиши ҳамда халқаро стандартларга жавоб берадиган технологик бозор инфратузилмасини яратиш имконини беради.

Тадбирда янги таҳрирдаги қонун лойиҳасида ахборотни ҳимоя қилишга доир талабларни белгилаш ҳамда электрон тижорат иштирокчиларига, электрон тижорат тизими орқали экспорт қилувчи кичик бизнес субъектларига солиқ ва божхона имтиёзи ва енгилликлари бериш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 634 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика