Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 42 / Бевосита мулоқот

Агар норезидент ўз улушини норезидентга сотса...

Ўзбекистонда устав фондидаги улуши 100% Россия компаниясига тегишли бўлган хорижий корхона (ХК) рўйхатдан ўтказилган. Ўзбекистонлик ХКнинг устав фонди 2 млн АҚШ долларини ташкил этади. ХК мулкдори бўлган Россия компанияси ўзига тегишли 100% улушни Латвия компаниясига сотиш ниятида. Битимнинг дастлабки қийматини тарафлар 2,2 млн АҚШ доллари миқдорида баҳолаяпти. Битимни 2 босқичда амалга ошириш режалаштириляпти: биринчи босқичда устав капиталининг 30%и, иккинчи босқичда қолган 70%ини бериш расмийлаштирилади.

1. Агар сотувчи (ХК муассиси) ва харидор-юридик шахслар – Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлишса, ХК – Ўзбекистон Республикаси резиденти устав фондидаги 100% улуш сотилган тақдирда ким солиқ агенти ҳисобланади?

2. Норезидентдан олинадиган фойда солиғини ким ва қандай тўлайди (қайси давлат органига ва қандай ҳисобвараққа – валютами ёки сўмдагими)?

О.Панина,

МЧЖ ХК бухгалтери.

 

 

1. Солиқ кодекси (СК) 1551-моддасининг иккинчи хатбошисига асосан юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти солиқ агенти деб эътироф этиладиган даромадни тўлаш манбаига (мол-мулкни сотиб олувчининг зиммасига) юклатилади. Мазкур ҳолда Латвия компанияси сотиб олувчи ҳисобланади.

2. Норезидентдан олинадиган фойда солиғи ким томонидан ва қандай тўланиши (қайси давлат органига ва қандай ҳисобвараққа) масаласига келсак, СКнинг 1551-моддаси қуйидагиларни белгилайди.

Солиқ агенти олинаётган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгунига (расмийлаштирилгунига) қадар Ўзбекистон Республикаси норезидентининг мол-мулкни реализация қилишдан олган даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини мустақил тарзда ёки ваколатли шахс орқали, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклда тақдим этиши шарт. Юридик шахснинг – Ўзбекистон Республикаси резидентининг устав капиталидаги акциялари, улушлари (пайлари) реализация қилинганда ҳисоб-китоб ушбу юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси норезидентининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси норезиденти қайси валютада даромад олаётган бўлса, ўша валютада тузилади. Давлат солиқ хизмати органлари ҳисоб-китоб тақдим этилган санадан эътиборан 3 иш куни ичида солиқ агенти ёки унинг ваколатли шахси номига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоб тақдим этилган санада Ўзбекистон Марказий банкининг курси бўйича ҳисобланган миллий валютадаги суммаси кўрсатилган тўлов хабарномасини ёзиб беради.

Якун чиқарамиз.

Латвия компанияси ўз манфаатларини ҳимоя қиладиган ва ХК устав фондидаги улушни сотиб олиш бўйича битимни расмийлаштириш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли шахсни тайинлашга ҳақли. Латвия компанияси Россия компанияси билан ХК устав фондидаги улушни сотиб олишга олди-сотди шартномасини имзолаши керак. Олди-сотди шартномасини ҳар бир босқичда алоҳида-алоҳида расмийлаштириш мақсадга мувофиқ. Шунга мувофиқ ЎзР норезидентидан олинадиган даромад солиғи ҳам устав капиталидан олинадиган улушга мутаносиб тарзда тўланади.

Солиқ агенти – Латвия компанияси ваколатли шахс орқали олди-сотди шартномаси ва бошқа ҳужжатлар асосида ХК рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ЎзР норезидентининг даромадлари бўйича фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиши керак. Норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоби шакли МВ ва ДСҚнинг «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида» қарорига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-иловадаги ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда келтирилган.

Кўрсатилган солиқ ҳисоб-китоби АҚШ долларида тузилиши керак. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон) 12-моддасига асосан бухгалтерия ҳисоби миллий валюта – сўмда юритилади. Демак, ЎзР норезидентининг даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисобини солиқ органи Ҳисоб-китобни топшириш пайтида ЎзР МБ курси бўйича миллий валютада юритади. Шу сабабли солиқ хизмати Ҳисоб-китоб тақдим этилган санада Марказий банк курси бўйича ҳисобланган миллий валютада солиқ суммасини кўрсатган ҳолда, солиқ агенти ёки унинг ваколатли шахси номига тўлов хабарномаси ёзади.

Латвия компаниясининг ваколатли шахси ХК рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органига ёзма равишда мурожаат қилиб, ҳисобварақ рақамини олиши керак, айни унга мол-мулкини сотишдан норезидентдан олинадиган фойда солиғи ўтказилиши лозим.

 

Алла МОСКАЛЕНКО,

«PKF MAK Alyans» АК аудитори, солиқ маслаҳатчиси.

Прочитано: 2254 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика