Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 42 / Ҳисоботга тайёрланамиз

2014 йил учинчи чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар

ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ 

ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шакллари1 қуйидагиларни ўз ичига олади:

● Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар;

● Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (бундан кейин – Ҳисоб-китоб);

● Ҳисоб-китобга 1-илова – «Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўловларнинг турлари» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 1-илова);

● Ҳисоб-китобга 2-илова – «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловларнинг турлари» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 2-илова);

● Ҳисоб-китобга 3-илова – «ЯИТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 3-илова);

● Ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб (чакана савдо ташкилотлари томонидан тақдим этилади);

● Ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб (умумий овқатланиш ташкилотлари томонидан тақдим этилади);

● Ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб (қурилиш ташкилотлари томонидан тақдим этилади).

Корхоналар ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботни солиқ ҳисобига турган жойдаги ДСИга ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай ортиб борувчи якун билан ҳар чоракда тақдим этадилар. 2014 йилнинг III чораги якунлари бўйича ҳисобот 25 октябрдан кечиктирмай топширилиши лозим.

 

Диққат!

Ҳисоб-китобга 1 ва 2-иловалар корхонада тегишли кўрсаткичлар – Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда – СК) 308-моддасига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайдиган тўловлар мавжуд бўлган ҳоллардагина ДСИга тақдим этилади;

Ҳисоб-китобга 3-илова Ҳисоб-китоби билан бирга, Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга2 (бундан кейин – 2095-сон Низом) мувофиқ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш тартиби татбиқ этиладиган солиқ тўловчилар томонидангина тўлдирилади ва тақдим этилади;

Ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб чорак якунлари бўйича асосий фаолият тури чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ҳисобланган корхоналар томонидан Ҳисоб-китоб билан бирга тақдим этилади. Бунда улар Ҳисоб-китобга 3-иловани тўлдирмайдилар. Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари ҳисоб-китоби Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга3 (бундан кейин – 2173-сон Низом) мувофиқ амалга оширилади.

 

ЯИТ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲИСОБ-КИТОБИ 

Ҳисоб-китоб ортиб борувчи якун билан қуйидаги тартибда тўлдирилади:

3, 4 ва 5-устунларда ЯИТ ҳисоб-китоби учун фойдаланиладиган маълумотлар, 6-устунда эса суғурта бадаллари суммалари ҳисоб-китоби учун кўрсаткичлар кўрсатилади.

ЯИТни ҳисоблаб чиқариш учун Ҳисоб-китобнинг тегишли сатрлари бўйича 3-устунда солиқ тўловчи маълумотлари умумий суммада (жами) акс эттирилади. Улардан қуйидагилар ажратиб кўрсатилади:

4-устунда – умумбелгиланган ЯИТ ставкаси – 25% қўлланиладиган кўрсаткичлар. «SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси аъзолари улар учун белгиланган ЯСТнинг 7%лик ставкасини ушбу устунда кўрсатадилар (ВМнинг 26.06.2001 йилдаги 271-сон Қарори 1-банди);

5-устунда – ЯИТ имтиёзли ставкаси қўлланиладиган маълумотлар кўрсатилади. Уни ихтисослашган цехлар ва участкаларда ишлайдиган ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар тўлдирадилар, улар ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига 4,7%га пасайтирилган ЯИТ ставкасини қўллайдилар (ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон Қарори 7-банди).

010-сатрда ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ҳисобланган даромадлар суммаси акс эттирилади (СКнинг 306-моддаси). СКнинг 172-моддасига мувофиқ бундай даромадларга қуйидагилар киритилади:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;

илмий даража ва фахрий унвон учун қўшимча тўловлар;

рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (СКнинг 173-моддаси);

компенсация тўловлари (компенсация) (СКнинг 174-моддаси);

ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш (СКнинг 175-моддаси).

Қуйидаги тўловлар ҳам меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади:

предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар (якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган, қатъий белгиланган солиқ солинадиган даромадлар бундан мустасно);

юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар;

мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар.

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботда қуйидаги тўловлар акс эттирилмайди:

СКнинг 176–178-моддалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайдиган ҳамда тегишинча улардан ЯИТ ва суғурта бадаллари олинмайдиган тўловлар;

СКнинг 171-моддаси иккинчи қисми бўйича тўловлар – жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган корхона харажатлари.

 

МИСОЛ. Кичик корхона 9 ойлик якунлари бўйича ходимларга қуйидаги тўловларни амалга оширган:

иш ҳақи – 24 600 минг сўм;

дала таъминоти – 1 729,89 минг сўм (меъёр доирасида – 1 153,26 минг сўм, меъёрдан ортиқча – 576,63 минг сўм);

мукофотлар – 1 600 минг сўм;

таътил пуллари – 2 300 минг сўм;

дивидендлар – 12 800 минг сўм;

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар – 920 минг сўм.

Санаб ўтилган тўловлардан иш ҳақи, меъёрдан ортиқча дала таъминоти, мукофотлар ва таътил пуллари ҳисоботда акс эттирилади ҳамда улардан ЯИТ ва суғурта бадаллари олинади (СКнинг 172-моддаси; 173-моддаси 2-банди; 174-моддаси 8-банди; 175-моддаси 1-банди).

Дивидендлар (СКнинг 176-моддаси 2-банди), вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар (СКнинг 178-моддаси 1-банди) ва меъёр доирасида дала таъминоти (СКнинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди) ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди ва ҳисоботда кўрсатилмайди.

 

011-сатрда Ўзбекистон ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни тақдим этиш хизматларини кўрсатишга доир шартномалар бўйича Ўзбекистон норезиденти – юридик шахсга тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари кўрсатилади. Мазкур сатрда чет эллик ходимларга, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, бироқ чет эллик ходимларни тақдим этиш хизматларини кўрсатишга доир шартнома бўйича харажатлар умумий суммасининг 90%идан кам бўлмаган миқдорда тўланадиган даромадлар суммаси келтирилади. Ушбу даромадлар фақат ЯИТ солинадиган объект ҳисобланади (СКнинг 306-моддаси), шу боис фақат 3 ва 4-устунлар тўлдирилади. 5 ва 6-устунлар тўлдирилмайди.

 

Ҳисоб-китоб тегишли устунларининг 020-сатрида ЯИТ (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри маълумотлари) ва суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловлар суммаси (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри маълумотлари бўйича) кўрсатилади.

030-сатрда қуйидаги ҳисоб-китоб йўли билан аниқланадиган ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ солинадиган база кўрсатилади: 010-сатр + 011-сатр – 020-сатр. 0301, 0302 ва 0303-сатрларда тегишинча ҳисобот чораги биринчи, иккинчи ва учинчи ойларининг охиридаги солиқ солинадиган база (ортиб борувчи якун билан) алоҳида кўрсатилади. 0303 ва 030-сатрлар кўрсаткичлари тенгдир.

040-сатрда ЯИТ ставкаси – 25% ва суғурта бадаллари ставкаси – 6,5% кўрсатилади. «SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси 040-сатрнинг 4-устуни бўйича 7%ни, ихтисослашган цехлар ва участкаларда ишлайдиган ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар эса 040-сатрнинг 5-устунида – 4,7%ни қўядилар.

050-сатрда ҳисобот даврида ҳисобланган ЯИТ ва суғурта бадаллари суммаси акс эттирилади, у 030-сатр «Солиқ солинадиган база» кўрсаткичини 040-сатрнинг «ЯИТ ва суғурта бадаллари ставкалари» кўрсаткичига кўпайтириш йўли билан аниқланади. 0501, 0502 ва 0503-сатрларда ҳисобот чорагининг тегишинча биринчи, иккинчи ва учинчи ойлари охирига ҳисобланган ЯИТ ва суғурта бадаллари суммасини (ортиб борувчи якун билан) кўрсатиш керак. Корхона имтиёзли ставкани (4,7%) қўлласа, ЯИТни белгиланган ва пасайтирилган ставкалар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоблаш керак.

 

МИСОЛ. Корхонада 20 киши ишлайди, уларнинг 8 нафари – ногиронлар. Январь-сентябрь ойларида 110 000 минг сўм миқдорида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган, шундан 42 000 минг сўми ногирон ходимлар МҲТФга тўғри келади.

9 ойлик якунлари бўйича МҲТФдан ягона ижтимоий тўлов:

ногирон ходимлардан – 1 974 минг сўм (42 000 х 4,7%);

қолган ходимлардан – 17 000 минг сўм (68 000 х 25%).

9 ойлик якунлари бўйича ЯИТ суммаси – 18 974 минг сўмга (1 974 + 17 000), суғурта бадаллари суммаси – 7 150 минг сўмга (110 000 х 6,5%) тенг.

Ҳисоб-китобда қуйидагилар кўрсатилади:

030-сатр бўйича 3 ва 6-устунларда – 110 000 000 сўм, 4 ва 5-устунларда тегишинча 68 000 000 ва 42 000 000 сўм;

040-сатр бўйича 4-устунда – 25%, 5-устунда – 4,7%, 6-устунда эса – 6,5%;

050-сатр бўйича 3-устунда – 18 974 000 сўм, 4-устунда – 17 000 000 сўм, 5-устунда – 1 974 000 сўм, 6-устунда – 7 150 000 сўм.

 

060, 0601, 0602 ва 0603-сатрлар 2095-сон Низомга мувофиқ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўлайдиган корхоналар томонидангина тўлдирилади. Кўрсатилган сатрларда Ҳисоб-китобга 3-илованинг 090, 0901-0903-сатрлари асосида маълумотлар келтирилади. 060-сатрда ҳисобот чораги учун, шу жумладан 0601, 0602 ва 0603-сатрларда ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун (ортиб борувчи якун билан) қўшимча ҳисоблашнинг умумий суммаси акс эттирилади. Агар ЯИТ қўшимча ҳисоблашларсиз энг кам миқдоргача тўланса, 060, 0601-0603-сатрларнинг тегишли устунларига «0» қўйилади.

 

070-сатрда солиқ тўловчилар ҳисобот чораги учун тўланадиган (ортиб борувчи якун билан) ЯИТ ва суғурта бадаллари суммасини кўрсатадилар. 070-сатрдан ҳисобот чорагининг биринчи, иккинчи ва учинчи ойлари учун тўланадиган ЯИТ ва суғурта бадаллари суммаси алоҳида-алоҳида кўрсатилади (0701, 0702 ва 0703-сатрлар).

ЯИТни энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда тўловчи корхоналар 070, 0701-0703-сатрлар кўрсаткичларини 060, 0601-0603-сатрларда акс эттирилган қўшимча ҳисобланган суммаларни инобатга олган ҳолда аниқлайдилар (050 ва 060-сатрлар қийматлари суммаси). Қолган корхоналар 070, 0701, 0702 ва 0703-сатрларга тегишинча 050, 0501, 0502 ва 0503-сатрлардан кўрсаткичларни кўчирадилар.

 

ЯИТ ҲИСОБЛАНМАЙДИГАН ТЎЛОВ ТУРЛАРИ (ҲИСОБ-КИТОБГА 1-ИЛОВА) 

Ҳисоб-китобга 1-илова Солиқ кодекси ёки бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра ЯИТ солинмайдиган тўловлар мавжуд бўлгандагина тўлдирилади ва ДСИга тақдим этилади.

010-сатрда ЯИТ ҳисоблаб ёзилмайдиган тўловларнинг умумий суммаси (020 ва 030-сатрлар йиғиндиси) кўрсатилади.

020-сатрда СКнинг 308-моддасига мувофиқ ЯИТ солинмайдиган даромадлар суммаси (0201-0204-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан қуйидаги суммалар акс эттирилади:

меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ ҳолда зарарнинг ўрнини қоплаш учун СКнинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 9-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммалар (0201-сатрда);

ёш мутахассисларга олий ўқув юртини тамомлаганларидан сўнг таътил вақти учун юридик шахслар ҳисобидан тўланадиган нафақалар (0202-сатрда);

мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, МХХнинг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг ҳамда ДБҚнинг оддий, сержант ва офицер таркибларида хизматни ўташи (хизмат вазифаларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар (0203-сатрда);

давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукуматига қарашли ташкилотлар томонидан; ҳукумат томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан; ЎзРнинг халқаро шартномалари доирасида берилган грант маблағлари ҳисобига олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (0204-сатрда).

 

030-сатрда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ЯИТ ҳисобланмайдиган тўловлар суммаси кўрсатилади. Унинг кўрсаткичи 0301-03...-сатрлар йиғиндиси сифатида белгиланади. Уларни тўлдираётганда имтиёз қўлланишига асос бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, санаси, рақами, шунингдек банди ва имтиёзнинг мазмуни кўрсатилади. Масалан, товарлар (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш бўйича касаначиларга буюртма берадиган корхоналар учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёз назарда тутилган. Имтиёз Президентнинг 5.01.2006 йилдаги ПФ–3706-сон Фармонига мувофиқ 2019 йилнинг 1 январигача берилган. Мазкур имтиёзни қўллайдиган корхоналар учун 0301-сатр бўйича 1-устунда қуйидагилар акс эттирилади: «Касаначиларга тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Президентнинг 5.01.2006 йилдаги «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ–3706-сон Фармони 3-банди)», 030 ва 0301-сатрлар 3-устунида – даромадлар суммаси.

 

СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲИСОБЛАНМАЙДИГАН ТЎЛОВЛАРНИНГ ТУРЛАРИ  (ҲИСОБ-КИТОБГА 2-ИЛОВА) 

Ҳисоб-китобга 2-иловада Солиқ кодекси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ суғурта бадаллари солинмайдиган тўловлар кўрсатилади. Илова тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлгандагина тўлдирилади. Кўрсаткичлар мавжуд бўлмаганда 2-илова тўлдирилмайди ва ДСИга тақдим этилмайди.

010-сатрда суғурта бадаллари солинмайдиган тўловларнинг умумий суммаси (020 ва 030-сатрлар йиғиндиси) кўрсатилади.

020-сатрда СКга мувофиқ қўлланадиган суғурта бадаллари бўйича имтиёзларнинг умумий суммаси (0201-0204-сатрлар йиғиндиси) акс эттирилади.

0201-сатрда Ўзбекистонда доимий яшамайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўловлар суммаси кўрсатилади, ушбу тўловларга СКнинг 305-моддасига асосан суғурта бадаллари солинмайди. ИИВ томонидан бериладиган Ўзбекистонда доимий яшашга рухсатномаси ва яшаш гувоҳномаси бўлган чет эл фуқаролари доимий яшовчи фуқаролар деб ҳисобланади.

0202-0204-сатрлар, агар ҳисобот даврида СКнинг 308-моддасига асосан суғурта бадаллари солинмайдиган тўловлар амалга оширилган бўлса, тўлдирилади.

030-сатрда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловлар суммаси кўрсатилади. Сатр қиймати 0301-03...-сатрлар йиғиндиси сифатида белгиланади, ушбу сатрларда имтиёз қўлланишига асос бўлган қонун ҳужжатининг номи, санаси ва рақами, шунингдек банди ва имтиёзнинг мазмуни кўрсатилади.

 

ЯИТ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИНГ МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ (ҲИСОБ-КИТОБГА 3-ИЛОВА) 

Ҳисоб-китобга 3-илова 2095-сон Низомга мувофиқ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўлаш тартиби татбиқ этиладиган корхоналар томонидан тақдим этилади. Бу тартиб қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

қонун ҳужжатларида ягона ижтимоий тўловнинг пасайтирилган ставкаси назарда тутилган юридик шахслар;

нотижорат ташкилотлари, шу жумладан бюджет ташкилотлари;

ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари белгиланган чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳаси корхоналари. Улар Ҳисоб-китоб билан бирга Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни ҳам тақдим этадилар;

2014 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб – янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари қурилиши якунланган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланганидан кейин 6 ой давомида, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг 1 йилдан кўп бўлмаган даврда (Президентнинг 7.04.2014 йилдаги ПФ–4609-сон Фармони; МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.07.2014 йилда 2095-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 1-илова).

Ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган ва ходимларнинг МҲТФга ЯИТнинг пасайтирилган ставкасини (4,7%) қўллайдиган корхоналар фақатгина меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ЯИТнинг 25%лик ставкаси қўлланилган ходимлар бўйича ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қиладилар.

 

ЯИТ энг кам миқдорининг Маълумотнома-ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда тўлдирилади.

0101, 0102 ва 0103-сатрларда ҳисобот чорагининг биринчи, иккинчи ва учинчи ойларида ЯИТ энг кам миқдорини ҳисоб-китобга киритадиган, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида ишлайдиганлар жисмоний шахслар сони ортиб бормайдиган якун бўйича акс эттирилади.

0201, 0202 ва 0203-сатрларда чоракнинг ҳар бир ойида ходимлар томонидан ҳақиқатда ишланган иш кунлари сони ортиб бормайдиган якун билан кўрсатилади. Ходим томонидан айнан шу кунда неча соат ишланганлигидан қатъи назар ҳақиқатда ишланган иш куни ҳисобланади. Ҳар йилги меҳнат таътиллари ва иш ҳақи сақланган ҳолда берилган таътиллар кунлари ҳам ҳақиқатда ишланган иш кунлари деб эътироф этилади.

 

МИСОЛ. Корхонада 2 нафар ўриндош ишлайди. Улардан бири ҳар куни 2 соат, бошқаси кун ора 4 соатдан ишлайди.

Июль ойида 5 кунлик иш ҳафтасида 22 иш куни бор.

0201-сатр кўрсаткичини аниқлашда биринчи ўриндош бўйича 22 иш куни, иккинчиси бўйича эса 11 иш куни ҳисобга олинади.

 

Бир ойда ишланган кунлар сонини ҳисоблаб чиқаришда қуйидагиларга тўғри келадиган ишланган кунлар ҳисобга олинмайди:

ихтисослашган цехлар ва участкаларда ишлайдиган ногиронлар ҳамда улар бўйича ЯИТни 4,7%лик ставкада ҳисоблаб чиқарадиган корхоналар;

касаначилар;

фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлар бажарадиган (хизматлар кўрсатадиган) якка тартибдаги тадбиркорлар.

0301, 0302 ва 0303-сатрларда корхонада белгиланган 5 ёки 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб, бир ойдаги иш кунлари сони кўрсатилади. 2014 йилга иш вақти ҳисоб-китобига (МАИМҚВ томонидан 12.11.2013 йилда 02-05/3032-сон билан тасдиқланган) мувофиқ иш кунлари сони қуйидагини ташкил қилади:

 

Ой

 

5 кунлик иш
ҳафтасида

 

6 кунлик иш ҳафтасида

 

Январь

 

22

 

26

 

Февраль

 

20

 

24

 

Март

 

20

 

24

 

Апрель

 

22

 

26

 

Май

 

21

 

26

 

Июнь

 

21

 

25

 

Июль

 

22

 

26

 

Август

 

21

 

26

 

Сентябрь

 

21

 

25

 

 

 

0401, 0402 ва 0403-сатрларда битта ходимнинг бир ойлик ЯИТ меъёри – ЭКИҲнинг 1 бараварига, фермер хўжаликлари учун – ЭКИҲнинг 50%ига тенг миқдор кўрсатилади. Энг кам иш ҳақи қуйидагиларни ташкил қилади:

2013 йил 15 декабрдан – 96 105 сўм (Президентнинг 2.12.2013 йилдаги ПФ-4582-сон Фармони 2-банди);

2014 йил 1 сентябрдан – 107 635 сўм (Президентнинг 31.07.2014 йилдаги ПФ-4639-сон Фармони 2-банди).

050-сатрда ҳисобот чораги учун ЯИТнинг энг кам миқдори акс эттирилади, у 0501, 0502 ва 0503-сатрлар қийматини қўшиш йўли билан аниқланади.

0501, 0502 ва 0503-сатрларда ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун ЯИТнинг энг кам миқдори кўрсатилади, уни ҳисоб-китоб йўли билан аниқлаймиз: ҳақиқатда ишланган кунлар сони ҳисобот ойидаги иш кунлари сонига бўлинади ва ЯИТ меъёрига кўпайтирилади.

 

МИСОЛ. Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган, ходимлар сони – 25 киши. Иш вақтини ҳисобга олиш табелига мувофиқ сентябрь ойида:

22 ходим ойда тўлиқ ишлаган;

бир ходим бутун ҳисобот ойида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган;

бир ходим бутун ҳисобот ойида иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган;

бир ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича касаллик варақасини тақдим этган, унга кўра касаллик туфайли 7 иш куни ўтказиб юборилган.

Сентябрь ойида 21 иш куни мавжуд.

Сентябрь ойида барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари сонини аниқлашда ҳар йилги меҳнат таътили ҳисобга олинади. Иш ҳақи сақланмайдиган таътил кунлари ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик кунлари ҳисобга олинмайди. Шундай қилиб, сентябрь ойида ҳақиқатда 497 кун (22 х 21 + 21 + 14) ишланган, ЯИТнинг энг кам миқдори 2 547 365 сўмни (497 / 21 х 107 635) ташкил қилади.

 

060-сатрда 25%лик ставкадан келиб чиқиб, ҳисобот чораги учун ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси акс эттирилади. Сатр қиймати 0601, 0602 ва 0603-сатрлар кўрсаткичлари йиғиндиси сифатида аниқланади.

0601-сатрда ҳисобот чорагининг биринчи ойи учун ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси кўрсатилади. Мазкур кўрсаткич ҳисобот даври учун Ҳисоб-китобнинг 0501-сатри 4-устуни ва аввалги ҳисобот даври учун Ҳисоб-китобнинг 050-сатри 4-устуни қийматларидаги фарқ сифатида ҳисоб-китоб қилинади.

0602-сатрда ҳисобот даврининг иккинчи ойи учун ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси кўрсатилади. У ҳисобот даври учун Ҳисоб-китобнинг 0502-сатри 4-устуни ва 0501-сатри 4-устуни кўрсаткичларидаги фарқ сифатида ҳисоб-китоб қилинади.

0603-сатрда ҳисобот чорагининг учинчи ойи учун ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси кўрсатилади (Ҳисоб-китобнинг 0503-сатри 4-устуни ва 0502-сатри 4-устуни кўрсаткичларидаги фарқ).

070-сатрда ҳисобот чорагида ЯИТ бўйича қўшимча ҳисоблашлар суммаси (0701, 0702, 0703-сатрлар йиғиндиси) акс эттирилади. Агар ЯИТнинг энг кам миқдори белгиланган ставка (25%) бўйича ҳисоблаб чиқарилган ЯИТ суммасидан ошса, ЯИТни қўшимча ҳисоблаш юзага келади.

0701, 0702 ва 0703-сатрларда ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси кўрсатилади. Уларнинг қиймати тегишинча 0501 ва 0601-сатрлар, 0502 ва 0602-сатрлар, 0503 ва 0603-сатрлар фарқи сифатида аниқланади. Агар 0601, 0602 ва 0603-сатрлар қиймати 0501, 0502 ва 0503-сатрлар қийматига тенг ёки ундан кўп бўлса (яъни ЯИТ бўйича қўшимча ҳисоблаш ёзишлар мавжуд бўлмаса), у ҳолда 0701, 0702 ва 0703-сатрларга «0» қўйилади.

080-сатрда аввалги ҳисобот даври охирига қўшимча ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси кўрсатилади. Аввалги ҳисобот даври учун Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 090-сатри маълумотлари кўчирилади.

090-сатрда ҳисобот чораги охирига ортиб борувчи якун билан аниқланадиган қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси (070 ва 080-сатрлар йиғиндиси) акс эттирилади. 090-сатрдан тегишинча 0901, 0902 ва 0903-сатрлар бўйича ҳисобот чорагининг биринчи, иккинчи ва учинчи ойлари охирида қўшимча ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси ажратиб кўрсатилади. Кейинчалик 090, 0901-0903-сатрлар кўрсаткичлари ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 060, 0601-0603-сатрларига кўчирилади.

 

2014 ЙИЛ УЧИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН ЖШДС, ЯИТ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚ ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА ДОИР МИСОЛЛАР 

 

Корхона (микрофирма) интерьер дизайни бўйича хизматлар кўрсатади. Унда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган, ходимлар сони 5 нафар. Ходимлар иш ҳақининг 50%и пластик карточкаларга ўтказилади.

Январь ойида корхона ходими телевизор харид қилишга истеъмол кредитини расмийлаштирди. Унинг аризасига кўра февраль ойидан бошлаб ҳар ойда иш ҳақидан кредитни сўндиришга 150 000 сўм ўтказилади.

Февраль ойида корхона ходими бўлмаган жисмоний шахс билан 1 йилга автомобилни ижарага олиш шартномаси тузилди. Шартномага кўра ижара тўлови суммаси – 300 000 сўм. Биринчи ой учун тўлов февралда тўланди.

30 апрелда ўтган йил якунлари бўйича муассисга 12 000 000 сўм миқдорида дивиденд ҳисоблаб ёзилган. Май ойида тўланган.

Август ойидан бошлаб ҳар ойда, ходимнинг аризасига мувофиқ иш ҳақидан 300 000 сўм ёш оила аъзоси сифатида унга квартира сотиб олишга банк томонидан тақдим этилган ипотека кредитини сўндиришга йўналтирилади.

9 ойлик якунлари бўйича жисмоний шахсларга доир ҳисоблаб ёзишлар, ушланмалар ва тўловлар ҳақида қуйидаги маълумотлар мавжуд:

1-ЖАДВАЛ

 

1.07.2014 йил ҳолатидаги сальдо

 

Сумма (сўм)

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва суғурта бадалларини чегирган ҳолда жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича қарз

 

1 870 223

 

ШЖБПҲга ажратмаларни чегирган ҳолда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш бўйича қарз 

 

319 277

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар бўйича қарз

 

33 400

 

Фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича қарз

 

217 100

 

 

 

 2-ЖАДВАЛ

 

(сўм)

Т/р

 

Ҳисоблаб ёзишлар,  ушланмалар, тўловлар

 

Ярим йил  бўйича жами

 

Ҳисобот даври ойлари

 

III чорак  бўйича  жами

 

9 ойлик  бўйича  жами, ортиб  борувчи якун  билан

 

июль

 

август

 

сентябрь

 

1

 

Ходимнинг даромади сифатида қаралмайдиган иш берувчининг харажатлари (СКнинг 171-моддаси иккинчи қисми)*

 

1.1

 

Белгиланган меъёр доирасида хизмат мақсадларида шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация (ЭКИҲнинг 2 баравари)

 

1 153 260

 

192 210

 

192 210

 

215 270

 

599 690

 

1 752 950

 

1.2

 

1-бўлим бўйича жами

 

1 153 260

 

192 210

 

192 210

 

215 270

 

599 690

 

1 752 950

 

2

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (СКнинг 172-175-моддалари)

 

2.1

 

Ходимларнинг иш ҳақи

 

14 500 000

 

3 500 000

 

3 420 000

 

3 500 000

 

10 420 000

 

24 920 000

 

2.2

 

Байрамга мукофот

 

1 000 000

 

 

1 000 000

 

 

1 000 000

 

2 000 000

 

2.3

 

Овқатланиш учун қўшимча тўловлар

 

4 872 000

 

880 000

 

800 000

 

840 000

 

2 520 000

 

7 392 000

 

2.4

 

Таътил пуллари

 

573 500  

 

 

 

 

0

 

573 500

 

2.5

 

2-бўлим бўйича жами

 

20 945 000

 

4 380 000

 

5 220 000

 

4 340 000

 

13 940 000

 

34 885 500

 

3

 

Мулкий даромадлар (СКнинг 176-моддаси)

 

3.1

 

Ижара тўлови

 

1 500 000

 

300 000

 

300 000

 

300 000

 

900 000

 

2 400 000

 

3.2.

 

Дивидендлар

 

12 000 000

 

 

 

 

0

 

12 000 000

 

3.3

 

3-бўлим бўйича жами

 

13 500 000

 

300 000

 

300 000

 

300 000

 

900 000

 

14 400 000

 

4

 

Моддий наф тарзидаги даромадлар (СКнинг 177-моддаси)

 

4.1

 

Қимматбаҳо совға (солиқ солинадиган қисми – 123 370 сўм)

 

700 000

 

 

 

 

0

 

700 000

 

4.2

 

4-бўлим бўйича жами

 

700 000

 

 

 

 

0

 

700 000

 

5

 

Бошқа даромадлар (СКнинг 178-моддаси)

 

5.1

 

Моддий ёрдам (ЭКИҲнинг 6 баравари)

 

576 630

 

 

 

 

0

 

576 630  

 

5.2

 

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа

 

0

 

 

80 000

 

 

80 000

 

80 000

 

5.3

 

5-бўлим бўйича жами

 

576 630

 

 

80 000

 

 

80 000

 

656 630

 

6

 

Жисмоний шахсларнинг жами ҳисоблаб ёзилган даромади (2.5-банд + 3.3-банд + 4.2-банд + 5.3-банд)

 

35 722 130

 

4 680 000

 

5 600 000

 

4 640 000

 

14 920 000

 

50 642 130

 

7

 

ЖШДС бўйича имтиёзлар

 

7.1

 

Солиқ даврида ЭКИҲнинг 12 бараваригача моддий ёрдам суммалари (СКнинг 179-моддаси 1-банди)

 

576 630

 

 

 

 

0

 

576 630

 

7.2

 

Юридик шахсдан солиқ даври мобайнида ЭКИҲнинг 6 бараваригача бўлган қийматда ходимлар натура шаклида олган совғалар (СКнинг 179-моддаси 14-банди)

 

576 630

 

 

 

 

0

 

576 630

 

7.3

 

Ёш оила аъзолари томонидан кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари  (СКнинг 179-моддаси 30-банди)

 

0

 

 

300 000

 

300 000

 

600 000

 

600 000

 

7.4

 

7-бўлим бўйича жами

 

1 153 260

 

 

300 000

 

300 000

 

600 000

 

1 753 260

 

8

 

ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база, жами(6-банд – 7.4-банд), шу жумладан:

 

34 568 870

 

4 680 000

 

5 300 500

 

4 340 000

 

14 320 500

 

48 888 870

 

8.1

 

энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадларга доир ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база (3.1-банд)

 

1 500 000

 

300 000

 

300 000

 

300 000

 

900 000

 

2 400 000

 

8.2

 

дивидендлар кўринишидаги даромадлар бўйича ЖШДС солинадиган база (3.2-банд)

 

12 000 000

 

 

 

 

0

 

12 000 000

 

8.3

 

белгиланган шкалада солиқ солинадиган даромадларга доир ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база (8-банд – 8.1-банд – 8.2-банд)

 

21 068 870

 

4 380 000

 

5 000 000

 

4 040 000

 

13 420 000

 

34 488 870

 

9

 

Суғурта бадаллари ва ЯИТ бўйича солиқ солинадиган база (2.5-банд)

 

20 945 500

 

4 380 000

 

5 220 000

 

4 340 000

 

13 940 000

 

34 885 500

 

10

 

Ҳисоблаб ёзилган ЖШДС, жами
(10.1-банд+ 10.2-банд), шу жумладан:

 

3 458 181

 

519 076

 

618 277

 

464 677

 

1 602 030

 

5 060 211

 

10.1

 

энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлардан (ижарадан даромадлар) ҳисоблаб ёзилган ЖШДС (8.1-банд х 7,5%)

 

112 500

 

22 500

 

22 500

 

22 500

 

67 500

 

180 000

 

10.2

 

Тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадлардан 10%лик ставка бўйича ҳисоблаб ёзилган ЖШДС (дивидендлар) (8.2-банд х 10%)

 

1 200 000

 

0

 

0

 

0

 

0

 

1 200 000

 

10.3

 

белгиланган шкалада солиқ солинадиган даромадлардан (8.3-банд) ҳисоблаб ёзилган ЖШДС (шартли)

 

2 145 681

 

496 576

 

595 777

 

442 177

 

1 534 530

 

3 680 211

 

11

 

ШЖБПҲга ҳисоблаб ёзилган мажбурий бадаллар
(2.5-банд + 4.1-банд – 7.2-банд) х 1%

 

210 689

 

43 800

 

50 000

 

40 400

 

134 200

 

344 889

 

12

 

ШЖБПҲга ҳисоблаб ёзилган бадалларни чегирган ҳолда ҳисоблаб ёзилган ЖШДС (10-банд – 11-банд)

 

3 247 492

 

475 276

 

568 277

 

424 277

 

1 467 830

 

4 715 322

 

13

 

Фуқароларнинг ҳисоблаб ёзилган суғурта бадаллари (9-банд х 6,5%)

 

1 361 458

 

284 700

 

339 300

 

282 100

 

906 100

 

2 267 558

 

14

 

Ҳисоблаб ёзилган ЯИТ(9-банд х 25%)

 

5 236 375

 

1 095 000

 

1 305 000

 

1 085 000

 

3 485 000

 

8 721 375

 

15

 

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЎЛАНИШИ КЕРАК

 

15.1

 

Жисмоний шахснинг даромади ҳисобланувчи тўловлар (СКнинг 172-178-моддалари) (6-банд – 10-банд – 13-банд)

 

30 902 491

 

3 876 224

 

4 642 423

 

3 893 223

 

12 411 870

 

43 314 361

 

15.2

 

Жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайдиган тўловлар (1.2-банд)* 

 

1 153 260

 

192 210

 

192 210

 

215 270

 

599 690

 

1 752 950

 

16

 

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР

 

16.1

 

Жами тўланган, шу жумладан:

 

33 105 356

 

3 070 223

 

3 876 224

 

4 642 423

 

11 588 870

 

44 694 226

 

16.2

 

пул маблағлари воситасида тўланган тўловлар:

 

31 655 356

 

2 920 223

 

3 726 224

 

4 192 423

 

10 838 870

 

42 494 226

 

 

иш ҳақи тўлаш учун нақд пул маблағлари билан

 

9 658 926

 

1 321 361

 

1 724 362

 

1 957 461

 

5 003 184

 

14 662 110

 

 

пластик карточкаларга ўтказилган суммалар

 

9 808 930

 

1 321 362

 

1 724 362

 

1 957 462

 

5 003 186

 

14 812 116

 

 

дивидендларни тўлаш учун нақд пул маблағлари билан

 

10 800 000

 

 

 

 

 

10 800 000

 

 

ўтказилган ижара ҳақи

 

1 387 500

 

277 500

 

277 500

 

277 500

 

832 500

 

2 220 000

 

16.3

 

Жисмоний шахсларнинг даромадларидан ушланмалар ва ҳисоблаб ўтказишлар (истеъмол кредитини сўндириш ҳисобига иш ҳақининг бир қисми)

 

750 000

 

150 000

 

150 000

 

150 000

 

450 000

 

1 200 000

 

16.4

 

Ёш оила аъзоси ҳисобланган жисмоний шахснинг даромадларидан ипотека кредитини сўндиришга ушланмалар ва ўтказишлар

 

0

 

 

 

300 000

 

300 000

 

300 000

 

16.5

 

Натура шаклидаги тўлов (совға)

 

700 000

 

 

 

 

0

 

700 000

 

 

3-ЖАДВАЛ

 

Операция

 

Ўтказиш  санаси

 

Сумма (сўм)

 

Июль ойида:

 

Июнь ойи учун ЖШДС ўтказилди

 

2 июль

 

319 277

 

ЖШДС ҳисобидан ШЖБПҲга бадаллар ўтказилди

 

33 400

 

Июнь ойи учун суғурта бадаллари (6,5%) ўтказилди

 

217 100

 

Июнь ойи учун иш ҳақи пластик карточкаларга ўтказилди

 

1 321 362

 

Иш ҳақи тўлаш учун нақд пул маблағлари олинди 

 

 3 июль

 

121 361

 

Жисмоний шахсга ижара тўлови ўтказилди

 

277 500

 

Истеъмол кредитини сўндириш ҳисобига иш ҳақининг бир қисми ўтказилди

 

150 000

 

Июль ойи учун бўнак берилди

 

17 июль

 

1 200 000

 

Июль ойи учун СКнинг 172-178-моддаларига мувофиқ жисмоний шахсларга даромадлар ҳисоблаб ёзилди (2-жадвалнинг 6-банди)

 

31 июль

 

4 680 000

 

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар чегирилган ҳолда ЖШДС ушланди (2-жадвалнинг 12-банди)

 

475 276

 

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушланди (2-жадвалнинг 11-банди)

 

43 800

 

Суғурта бадаллари (6,5%) ушланди (2-жадвалнинг 13-банди)

 

284 700

 

Август ойида:

 

Июль ойи учун ЖШДС ўтказилди

 

4 август

 

475 276

 

ЖШДС ҳисобидан ШЖБПҲга бадаллар ўтказилди

 

43 800

 

Июль ойи учун суғурта бадаллари ўтказилди

 

284 700

 

Июль ойи учун иш ҳақи пластик карточкаларга ўтказилди

 

5 август

 

1 724 362

 

Июль ойи учун иш ҳақи беришга нақд пул маблағлари олинди

 

524 362

 

Жисмоний шахсга ижара ҳақи ўтказилди

 

277 500

 

Истеъмол кредитини сўндириш ҳисобига иш ҳақининг бир қисми ўтказилди

 

150 000

 

Бўнак берилди

 

18 август

 

1 200 000

 

Август ойи учун СКнинг 172-178-моддаларига мувофиқ жисмоний шахсларга даромадлар ҳисоблаб ёзилди (2-жадвалнинг 6-банди)

 

29 август

 

5 600 000

 

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар чегирилган ҳолда ЖШДС ушланди (2-жадвалнинг 12-банди)

 

568 277

 

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушланди (2-жадвалнинг 11-банди)

 

50 000

 

Суғурта бадаллари ушланди (2-жадвалнинг 13-банди)

 

339 300

 

Сентябрь ойида:

 

Август ойи учун ЖШДС ўтказилди

 

2 сентябрь

 

568 277

 

ЖШДС ҳисобидан ШЖБПҲга бадаллар ўтказилди

 

50 000

 

Август ойи учун суғурта бадаллари (6,5%) ўтказилди

 

339 300

 

Август ойи учун иш ҳақи пластик карточкаларга ўтказилди

 

3 сентябрь

 

1 957 462

 

Август ойи учун иш ҳақи тўлашга нақд пул маблағлари олинди

 

757 461

 

Жисмоний шахсга ижара ҳақи ўтказилди

 

277 500

 

Истеъмол кредитини сўндириш ҳисобига иш ҳақининг бир қисми ўтказилди

 

150 000

 

 Ипотека кредитини сўндириш ҳисобига иш ҳақининг бир қисми ўтказилди

 

300 000

 

Бўнак берилди

 

17 сентябрь

 

1 200 000

 

Сентябрь ойи учун СКнинг 172-178-моддаларига мувофиқ жисмоний шахсларга даромадлар ҳисоблаб ёзилди (2-жадвалнинг 6-банди)

 

30 сентябрь

 

4 640 000

 

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар чегирилган ҳолда ЖШДС ушланди (2-жадвалнинг 12-банди)

 

424 277

 

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушланди (2-жадвалнинг 11-банди)

 

40 400

 

Суғурта бадаллари ушланди (2-жадвалнинг 13-банди)

 

282 100

 

 

 4-ЖАДВАЛ

 

Т/р

 

Кўрсаткичлар

 

Июль

 

Август

 

Сентябрь

 

1

 

ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда инобатга олинадиган ходимлар сони 

 

5

 

5

 

5

 

2

 

Барча ходимлар амалда ишлаган кунлар, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътилига тўғри келадиган кунлар

 

110

 

100

 

105

 

3

 

МАИМҚВ тасдиқлаган иш вақти тақвимига кўра иш кунлари сони

 

22

 

21

 

21

 

4

 

Президентнинг 2.12.2013 йилдаги ПФ-4582-сон ва 31.07.2014 йилдаги ПФ-4639-сон фармонлари билан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори 

 

96 105

 

96 105

 

107 635

 

5

 

ЯИТнинг энг кам миқдори (2-банд / 3-банд х 4-банд)

 

480 525

 

457 642

 

538 175

 

6

 

Ҳисоблаб ёзилган ЯИТ (2-жадвал 14-банди маълумотларига кўра)

 

1 095 000

 

1 305 000

 

1 085 000

 

7

 

ЯИТнинг қўшимча ҳисобланиши (5-банд - 6-банд)*

 

0

 

0

 

0

 

 

*Агар ҳисоб-китоб ойида ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси (6-банд) ЯИТнинг энг кам миқдоридан (5-банд) кўп ёки унга тенг бўлса, қўшимча ҳисоблаш амалга оширилмайди.

 

Келтирилган маълумотларга кўра қуйидагиларни тўлдирамиз:

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова, бундан кейин – 2439-сон Қарор);

Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) (Маълумотларга 1-илова);

Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (2439-сон Қарорга 10-илова);

ЯИТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби (ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 3-илова).

 

 

ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

(йил бошидан ортиб борувчи якун билан тўлдирилади)

 

(сўмда)

Т/р

 

Кўрсаткичлар

 

Сатрлар

 

Тўловчининг  маълумотларига  кўра

 

1

 

Йил бошидан даромадлар олган жисмоний шахслар сони, жами (киши) 

 

001

 

6

 

шу жумладан: 

 

 

 

асосий иш жойидан

 

002

 

5

 

асосий бўлмаган иш жойидан

 

003

 

1

 

2

 

Ҳисоблаб ёзилган даромадларнинг умумий суммаси

 

004

 

50 642 130

 

2.1

 

улардан солиқ агенти билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига асосан жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ ушланмаган моддий наф тарзидаги даромадлар 

 

005

 

0

 

3

 

Солиқ солишдан озод қилинадиган даромадларнинг умумий суммаси

 

006

 

1 753 260

 

4

 

Солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база), улардан: (004-сатр – 005-сатр – 006-сатр)

 

007

 

48 888 870

 

4.1

 

шкала бўйича солиқ солинадиган даромадлар 

 

008

 

34 488 870

 

4.2

 

дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар

 

009

 

12 000 000

 

4.3

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкасида солиқ солинадиган даромадлар 

 

010

 

2 400 000

 

4.4

 

жисмоний шахснинг аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкасида солиқ солинадиган даромадлар

 

011

 

0

 

5

 

Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси, улардан: (1-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри +
014-сатр)

 

012

 

4 715 322

 

5.1

 

008-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

013

 

3 335 322

 

5.2

 

009-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича (2-илова 3-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

014

 

1 200 000

 

5.3

 

010-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

015

 

180 000

 

5.4

 

011-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

016

 

0

 

6

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси(1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

017

 

344 889

 

7

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисоблаб ёзилган даромадларнинг умумий суммаси (004-сатр – 012-сатр – 017-сатр – ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси)

 

018

 

43 314 361

 

8

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси(1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

019

 

44 694 226

 

9

 

Бюджетга тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси(1-илова 12-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 8-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

020

 

4 901 857

 

10

 

ШЖБПҲга тўланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

021

 

359 789

 

 

 

 Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар
суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг
ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга

1-ИЛОВА

 

2014 ЙИЛ III ЧОРАГИ УЧУН ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР ВА
ЎТКАЗИЛГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲАМДА ШЖБПҲГА БАДАЛЛАР СУММАЛАРИНИНГ РАСШИФРОВКАСИ (БУНДАН ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР МУСТАСНО)

 

Операцияларни содир этиш санаси (кк/оо)

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқаролар суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси

 

Шулардан солиқ солинадиган даромадлар

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси

 

Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар*

 

Шулардан натура шаклида тўланган даромадлар суммаси

 

6-устундан бўнак (аванс) сифатида тўланган иш ҳақи

 

ШЖБПҲга ўтказилган бадаллар суммаси

 

Бюджетга ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

жами

 

шу жумладан солиқ солинадиган

 

Жами (6-устундан)

 

шу жумладан солиқ солинадиган

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

12

 

Чорак бошига қолдиқ

 

1 870 223

 

1 870 223

 

33 400

 

319 277

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

2.07

 

 

 

 

 

1 321 362

 

1 321 362

 

 

 

 

33 400

 

319 277

 

3.07

 

 

 

 

 

548 861

 

548 861

 

 

 

 

 

 

17.07

 

 

 

 

 

1 200 000

 

1 200 000

 

 

 

1 200 000

 

 

 

31.07

 

3 876 224

 

3 876 224

 

43 800

 

475 276

 

 

 

 

 

 

 

 

4.08

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

43 800

 

475 276

 

5.08

 

 

 

 

 

2 676 224

 

2 676 224

 

 

 

 

 

 

18.08

 

 

 

 

 

1 200 000

 

1 200 000

 

 

 

1 200 000

 

 

 

29.08

 

4 642 423

 

4 342 423

 

50 000

 

568 277

 

 

 

 

 

 

 

 

2.09

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

50 000

 

568 277

 

3.09

 

 

 

 

 

3 442 423

 

3 142 423

 

 

 

 

 

 

17.09

 

 

 

 

 

1 200 000

 

1 200 000

 

 

 

1 200 000

 

 

 

30.09

 

3 893 223

 

3 593 223

 

40 400

 

424 277

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

12 411 870

 

11 811 870

 

134 200

 

1 467 830

 

11 588 870

 

11 288 870

 

0

 

0

 

3 600 000

 

127 200

 

1 362 830

 

Чорак охирига қолдиқ

 

2 693 223

 

2 393 223

 

40 400

 

424 277

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Йил бошидан жами**

 

32 514 361

 

30 761 101

 

344 889

 

3 515 322

 

33 894 226

 

32 440 966

 

700 000

 

123 370

 

10 800 000

 

359 789

 

3 701 857

 

 

*Ушбу устунда жисмоний шахсларга тўланган барча суммалар, шу жумладан жисмоний шахсларнинг даромадларини тўлаш учун банкдан олинган суммалар, жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларига ва банк ҳисобварақларига ўтказилган суммалар, жисмоний шахсларнинг даромадидан ушлаб қолишлар ва ўтказмалар, моддий наф тарзидаги даромадлар ва натура шаклида тўланган даромадлар суммаси кўрсатилади.

**Ушбу сатр ўтган чоракнинг «Йил бошидан жами» сатри билан жорий чоракнинг «Жами» сатри қийматлари йиғиндиси сифатида аниқланади. Биринчи чоракда «Йил бошидан жами» сатрида биринчи чоракнинг «Жами» сатри қиймати кўрсатилади.

 

Изоҳлар:

1. «Чорак бошига қолдиқ» сатрида ўтган чорак учун Расшифровканинг тегишли устунлари «Чорак охирига қолдиқ» сатридан ўтказиладиган суммалар кўрсатилади.

«Чорак охирига қолдиқ» сатрида:

2-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 2-устуни + «Жами» сатрининг 2-устуни – «Жами» сатрининг 6-устуни;

3-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 3-устуни + «Жами» сатрининг 3-устуни – «Жами» сатрининг 7-устуни;

4-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 4-устуни + «Жами» сатрининг 4-устуни – «Жами» сатрининг 11-устуни;

5-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 5-устуни + «Жами» сатрининг 5-устуни – «Жами» сатрининг 12-устуни.

2. Моддий наф кўринишидаги даромадларнинг ҳисоблаб ёзилган (тўланган) суммалари мазкур тўловлар ҳисоблаб ёзилган (тўланган) ой учун ҳисоблаб ёзилган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бир вақтда кўрсатилади. Хизмат сафари харажатларига бўнак тўланаётганда нормадан ортиқча ҳисоблаб ёзилган (тўланган) суткалик пуллар суммаси бўнак ҳисоботи қабул қилинган ой учун ҳисоблаб ёзилган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бирга кўрсатилади.

3. ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар (4-устун) ва бюджетга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (5-устун) суммалари 2-устунда кўрсатилган, улардан келиб чиқиб ҳисобланган жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳисоблаб ёзилган санада кўрсатилади.

 

ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Ягона ижтимоий тўлов

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари

 

жами

 

шу жумладан:

 

умумбелгиланган ставкада

 

имтиёзли ставкада*

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддаси)

 

010

 

34 885 500

 

34 885 500

 

0

 

34 885 500

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни тақдим этиш хизматларини кўрсатишга доир шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси норезиденти – юридик шахсга тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари (**)

 

011

 

0

 

0

 

х

 

х

 

Қуйидагилар ҳисобланмайдиган тўловлар тури: ягона ижтимоий тўлов (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри); фуқароларнинг суғурта бадаллари
(Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри)

 

020

 

0

 

0

 

0

 

0

 

Қуйидаги даврлар охиридаги солиқ солинадиган база:
(010-сатр + 011-сатр – 020-сатр)

 

030

 

34 885 500

 

34 885 500

 

0

 

34 885 500

 

чоракнинг биринчи ойи

 

0301

 

25 325 500

 

25 325 500

 

0

 

25 325 500

 

чоракнинг иккинчи ойи

 

0302

 

30 545 500

 

30 545 500

 

0

 

30 545 500 

 

чоракнинг учинчи ойи

 

0303

 

34 885 500

 

34 885 500

 

0

 

34 885 500

 

Ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар ставкаси, %

 

040

 

х

 

25

 

 

6,5

 

Қуйидаги даврлар охиридаги ижтимоий жамғармаларга ҳисобланган мажбурий тўловлар суммаси: (030-сатр х 040-сатр)

 

050

 

8 721 375

 

8 721 375

 

0

 

2 267 558

 

чоракнинг биринчи ойи

 

0501

 

6 331 375

 

6 331 375

 

0

 

1 646 158

 

чоракнинг иккинчи ойи

 

0502

 

7 636 375

 

7 636 375

 

0

 

1 985 458

 

чоракнинг учинчи ойи

 

0503

 

8 721 375

 

8 721 375

 

0

 

2 267 558

 

Ҳисобот даври учун қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси, шу жумладан: (Ҳисоб-китобга 3-илованинг 090-сатри)

 

060

 

0

 

0

 

х

 

х

 

чоракнинг биринчи ойи учун
(Ҳисоб-китобга 3-илованинг 0901-сатри)

 

0601

 

0

 

0

 

х

 

х

 

чоракнинг иккинчи ойи учун
(Ҳисоб-китобга 3-илованинг 0902-сатри)

 

0602

 

0

 

0

 

х

 

х

 

чоракнинг учинчи ойи учун
(Ҳисоб-китобга 3-илованинг 0903-сатри)

 

0603

 

0

 

0

 

х

 

х

 

Ҳисобот даври учун тўланади, шу жумладан: (050-сатр + 060-сатр)

 

070

 

8 721 375

 

8 721 375

 

0

 

2 267 558

 

чоракнинг биринчи ойи учун
(0501-сатр + 0601-сатр)

 

0701

 

6 331 375

 

6 331 375

 

0

 

1 646 158

 

чоракнинг иккинчи ойи учун
(0502-сатр + 0602-сатр)

 

0702

 

7 636 375

 

7 636 375

 

0

 

1 985 458

 

чоракнинг учинчи ойи учун
(0503-сатр + 0603-сатр)

 

0703

 

8 721 375

 

8 721 375

 

0

 

2 267 558

 

 

 

Изоҳлар:

*Ихтисослашган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи юридик шахслар имтиёзли ставкани қўллаганда тўлдирилади.

**«011» сатрида тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда чет эллик ходимларга тўланадиган даромадлар суммаси кўрсатилади, бироқ у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни тақдим этиш хизматларини кўрсатишга доир шартнома бўйича харажатлар умумий суммасининг 90 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

 

Мисолдаги маълумотларга кўра, ҳисобот чорагида ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисобланмаган тўловлар амалга оширилмаган. Шунинг учун ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 1 ва 2-иловалар тўлдирилмайди. Бундай тўловлар мавжуд бўлган тақдирда солиқ тўловчилар ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китоби билан бирга 1 ва 2-иловаларни тўлдиришлари ва топширишлари керак бўлади.

 

Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобига
3-ИЛОВА

 

ЯИТнинг ЭНГ КАМ МИҚДОРИ МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Сумма

 

жами

 

шу жумладан:

 

иш ҳафтасининг 1-тури

 

иш ҳафтасининг 2-тури

 

иш ҳафтасининг .. . -тури

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

...

 

ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда инобатга олинадиган ходимлар сони:

 

010

 

х

 

х

 

х

 

х

 

чоракнинг биринчи ойи учун

 

0101

 

х

 

5

 

 

 

чоракнинг иккинчи ойи учун

 

0102

 

х

 

5

 

 

 

чоракнинг учинчи ойи учун

 

0103

 

х

 

5

 

 

 

Барча ходимлар амалда ишлаган кунлар:

 

020

 

х

 

х

 

х

 

х

 

чоракнинг биринчи ойи учун

 

0201

 

х

 

110

 

 

 

чоракнинг иккинчи ойи учун

 

0202

 

х

 

100

 

 

 

чоракнинг учинчи ойи учун

 

0203

 

х

 

105

 

 

 

Ҳисобот давридаги иш кунлари сони:

 

030

 

х

 

х

 

х

 

х

 

чоракнинг биринчи ойи учун

 

0301

 

х

 

22

 

 

 

чоракнинг иккинчи ойи учун

 

0302

 

х

 

21

 

 

 

чоракнинг учинчи ойи учун

 

0303

 

х

 

21

 

 

 

ЯИТ нормативи:

 

040

 

х

 

х

 

х

 

х

 

чоракнинг биринчи ойи учун

 

0401

 

х

 

96 105

 

 

 

чоракнинг иккинчи ойи учун

 

0402

 

х

 

96 105

 

 

 

чоракнинг учинчи ойи учун

 

0403

 

х

 

107 635

 

 

 

ЯИТнинг энг кам миқдори (0501-сатр + 0502-сатр + 0503-сатр):

 

050

 

1 476 342

 

1 476 342

 

 

 

чоракнинг биринчи ойи учун (0201-сатр / 0301-сатр х 0401-сатр)

 

0501

 

480 525

 

480 525

 

 

 

чоракнинг иккинчи ойи учун (0202-сатр / 0302-сатр х 0402-сатр)

 

0502

 

457 642

 

457 642

 

 

 

чоракнинг учинчи ойи учун (0203-сатр / 0303-сатр х 0403-сатр)

 

0503

 

538 175

 

538 175

 

 

 

Ҳисобот даври учун ҳисобланган ЯИТ суммаси, шу жумладан (0601-сатр + 0602-сатр + 0603-сатр):

 

060

 

3 485 000

 

3 485 000

 

х

 

х

 

чоракнинг биринчи ойи учун (ҳисобот даври учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобларининг 0501-сатри 4-устуни – аввалги ҳисобот даври учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 050-сатри 4-устуни)

 

0601

 

1 095 000

 

1 095 000

 

х

 

х

 

чоракнинг иккинчи ойи учун (ҳисобот даври учун ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби 0502-сатри 4-устуни – ҳисобот даври учун ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби 0501-сатри 4-устуни)

 

0602

 

1 305 000

 

1 305 000

 

х

 

х

 

чоракнинг учинчи ойи учун (ҳисобот даври учун ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби 0503-сатри 4-устуни – ҳисобот даври учун ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби 0502-сатри 4-устуни)

 

0603

 

1 085 000

 

1 085 000

 

х

 

х

 

Ҳисобот даври учун қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси (0701-сатр + 0702-сатр + 0703-сатр):

 

070

 

0

 

0

 

х

 

х

 

чоракнинг биринчи ойи учун (0501-сатр – 0601-сатр)

 

0701*

 

0

 

0

 

х

 

х

 

чоракнинг иккинчи ойи учун (0502-сатр – 0602-сатр)

 

0702*

 

0

 

0

 

х

 

х

 

чоракнинг учинчи ойи учун (0503-сатр – 0603-сатр)

 

0703*

 

0

 

0

 

х

 

х

 

Ўтган ҳисобот даври охиридаги қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 090-сатри)

 

080

 

0

 

0

 

х

 

х

 

Ҳисобот чораги охирида қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси, шу жумладан: (070-сатр + 080-сатр)

 

090

 

0

 

0

 

х

 

х

 

биринчи ой (0701-сатр + 080-сатр)

 

0901

 

0

 

0

 

х

 

х

 

иккинчи ой (0702-сатр + 0901-сатр)

 

0902

 

0

 

0

 

х

 

х

 

учинчи ой (0703-сатр + 0902-сатр)

 

0903

 

0

 

0

 

х

 

х

 

 

*Агар 3-устуннинг «0601», «0602» ва «0603» сатрлари қиймати тегишинча 3-устуннинг «0501», «0502» ва «0503» сатрлари қийматидан кўп ёки унга тенг бўлса, 3-устуннинг «0701», «0702» ва «0703» сатрларида «0» қиймати кўрсатилади.

 

Изоҳ.

5 ва кейинги устунлар корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса, ходим билан иш берувчининг келишувига биноан иш ҳафтасининг бир неча турлари (икки кун дам олинадиган 5 кунлик иш ҳафтаси ёки бир кун дам олинадиган 6 кунлик иш ҳафтаси ва ҳоказо) белгиланган тақдирда тўлдирилади.

 

ЧАКАНА САВДО КОРХОНАЛАРИ УЧУН ХОДИМЛАР СОНИ ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ФОНДИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ 

Солиқларни қўшимча ҳисоблаш мақсадида чакана савдо корхоналарига ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури чакана савдо бўлган юридик шахслар киради. Қўшимча ҳисоблаш тартиби штат жадвали давлат бошқаруви органлари томонидан тасдиқланадиган корхоналарга татбиқ этилмайди.

 

Ходимлар сони ва МҲТФ тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб1 ҳисобот чораги учун ортиб бормайдиган якун билан тўлдирилади. Унда маълумотлар ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун тегишли сатрларда келтирилади, яъни III чорак якунлари бўйича – июль, август ва сентябрь ойлари учун.

 

010-сатрда бутун корхона бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри кўрсатилади. Бу кўрсаткич 01011 + 01021 + 010... сатрлар йиғиндиси сифатида аниқланади.

 

0101-сатрда турғун савдо шохобчаси савдо залининг майдони кв.метрда кўрсатилади. Савдо майдони деб товарлар оммавий оферта бўйича ва/ёки товарларнинг чакана олди-сотди шартномаси бўйича сотиладиган майдон, шунингдек пештахталар, стеллажлар ва савдо залида ўрнатилган бошқа ускуналар эгаллаган, харидорларга қўшимча хизматлар кўрсатувчи хизматларни жойлаштириш учун мўлжалланган майдон тан олинади. Ижарага берилган майдонлар ҳисобга олинмайди. Товарларни қабул қилиш ва сақлаш, уларни сотишга тайёрлаш учун мўлжалланган хоналар, ёрдамчи, маъмурий, маиший ва техник хоналар савдо майдонига кирмайди.

Йирик ўлчамли товарларни сотувчи ва уларни намуна сифатида кўргазмага қўювчи (мебель ва автомобиль салонлари (дўконлари), йирик ўлчамли маиший ва бошқа техникаларни намойиш қилиш учун кўргазма майдонлари, қурилиш моллари дўконлари) савдо зали майдони 200 кв.метрдан ортиқ бўлган корхоналар савдо зали майдонини 200 кв.м га тенг деб кўрсатадилар.

Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) ушбу сатрда ёнилғи тарқатиш колонкаларининг сонини кўрсатадилар.

Бир неча савдо шохобчалари ёки АЁҚШларга эга бўлган корхоналар улар бўйича маълумотларни 0101, 0102-сатрларда ва бошқаларида Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг шаклига мувофиқ келтирадилар. Яъни иккита савдо шохобчаси мавжуд бўлганда 0101-сатрда 1-савдо залининг майдони, 01011-сатрда 1-савдо зали бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри келтирилади; 0102-сатрда 2-савдо залининг майдони, 01021-сатрда 2-савдо зали бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри келтирилади.

 

01011-сатрда маълумотлари Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 0101-сатрида келтирилган савдо шохобчаси (АЁҚШ)нинг иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри кўрсатилади.

Чакана савдо корхоналари учун асосий ходимларга қуйидагилар киритилган: сотувчи (дорихона провизори), сотувчи-консультант, кассир, қадоқловчи, қассоб, товар тахловчи, бўлим (секция) мудири, ёнилғи қуйиш станцияси оператори, ёнилғи ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари қуювчиси, буюмларни (мебель) йиғувчи, юк ортувчи-туширувчи (Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга2 3-илова, кейинги ўринларда – 2173-сон Низом).

Иш режими ҳафтасига жами 72 соатни (6 кунлик иш ҳафтасида 12 соатлик иш кунини) ташкил этган чакана савдо корхоналарида асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрлари 2173-сон Низомга 1-иловада белгиланган меъёрлардан келиб чиқиб аниқланади. Чакана савдо ташкилотлари учун белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан махсус ажратилган жойларда кўчма (сайёр) савдони амалга ошириш учун вақтинча ташкил этилган чакана савдо шохобчаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

1-жадвал

Савдо майдони, кв.м

 

Ходимлар сонининг энг кам меъёри, киши

 

шаҳарларда

 

бошқа аҳоли пунктларида

 

25 гача

 

2

 

1

 

26–50

 

3

 

1

 

51–75

 

4

 

2

 

76–100

 

5

 

3

 

101–125

 

6

 

4

 

126–150

 

7

 

151–175

 

8

 

5

 

176–200

 

9

 

200 кв.метрдан ошган ҳар 50 кв.метрга

 

1

 

1

 

 

 

МИСОЛ. Тошкент шаҳридаги дўконнинг умумий майдони 180 кв.м, шундан савдо зали 115 кв.м, омборхона ва ёрдамчи хоналар 65 кв.м. Дўкон ҳафтасига 72 соат ишлайди.

Асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрлари савдо зали майдонидан келиб чиқиб, омборхона ва ёрдамчи хоналарни ҳисобга олмаган ҳолда, аниқланади. Мазкур дўкон учун у 6 кишини ташкил этади.

 

Йирик ўлчамли товарларни сотувчи ва ушбу товарларни намуна сифатида кўргазмага қўювчи (мебель дўконлари, автосалонлар, йирик ўлчамли маиший ва бошқа техникаларни намойиш қилиш учун кўргазма майдонлари, савдо заллари, қурилиш моллари дўконлари) савдо зали майдони 200 кв.метрдан ортиқ бўлган чакана савдо корхоналари савдо зали майдони 176 кв.метрдан 200 кв.метргача бўлган чакана савдо корхоналари учун белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрларини қўллайдилар.

 

Агар корхонанинг иш вақти режими ҳафтасига 72 соатдан ортиб кетса ёки кам бўлса, асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрига кўпайтирувчи ёки камайтирувчи коэффициент қўлланилади. Бунда коэффициентнинг миқдори амалдаги иш вақтининг меъёрий иш вақтига (ҳафтасига 72 соат) нисбати билан белгиланади. Асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрларини аниқлашда ҳосил бўлган каср сонлар яхлитлаш қоидаларига кўра бутун сонга яхлитланади.

 

МИСОЛ. Қарши шаҳрида жойлашган, савдо зали майдони 70 кв.м бўлган дўкон ҳафтасига 7 кун, ҳар куни 12 соатдан (ҳафтасига 84 соат) ишлайди. 1-жадвал бўйича асосий ходимларнинг энг кам сони меъёри 4 кишини ташкил этади. Дўкон ҳафтасига 84 соат ишлагани боис белгиланган энг кам меъёрга кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади 1,17 (84 / 72). Шу тариқа, дўконда ходимлар сонининг энг кам меъёри 5 кишини ташкил қилади (4 х 1,17).

Агар корхонанинг иш вақти режими ҳафтасига 72 соатдан кам бўлса, ходимлар сонининг энг кам меъёрига камайтирувчи коэффициент қўлланилади, у 0,8 дан, қишлоқ жойларда эса 0,6 дан кам бўлмаслиги керак.

 

МИСОЛ. Савдо зали майдони 86 кв.м бўлган, қишлоқ ҳудудида жойлашган дўкон ҳафтасига 42 соат ишлайди.

Ҳисоб-китобга кўра камайтирувчи коэффициент 0,58 га тенг (42 / 72). Аммо қишлоқ жойларда жойлашган савдо шохобчалари учун у 0,6 дан кам бўлмаслиги керак, шунинг учун дўкон асосий ходимлари сонининг энг кам меъёри 0,6 коэффициенти бўйича ҳисобланади ва 2 кишини (3 х 0,6) ташкил қилади.

 

АЁҚШда ёқилғи тарқатиш колонкаларига хизмат кўрсатувчи асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри ёқилғи тарқатиш колонкасининг техник тавсифномасида белгиланган меъёрлардан келиб чиқиб аниқланади. Бундай меъёрлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ходимлар сонининг энг кам меъёри ёқилғи тарқатиш колонкалари сонидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича аниқланади:

Тошкент шаҳрида – битта ёқилғи тарқатиш колонкаси учун 1 та ходим;

бошқа аҳоли пунктларида – иккита ёқилғи тарқатиш колонкаси учун 1 та ходим.

 

МИСОЛ. АЁҚШда 8 та ёқилғи тарқатиш колонкалари мавжуд (иш режими ҳафтасига 72 соат). Ёқилғи тарқатиш колонкасининг техник тавсифномасида меъёрлар белгиланмаган.

Тошкент шаҳридаги АЁҚШда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри 8 кишини (1 х 8), бошқа аҳоли пунктида жойлашган АЁҚШда 4 кишини (1 х 8 / 2) ташкил қилади.

 

Бунда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари қошидаги уларга боғлиқ товарлар билан чакана савдо қилувчи дўконлар (павильонлар, салонлар) асосий ходимлари сонининг энг кам меъёри дўкон савдо майдонидан келиб чиқиб аниқланади (1-жадвалга қаранг).

 

Агар чакана савдо корхонаси бир неча турғун савдо шохобчаларига эга бўлса, асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида аниқланади. Тегишинча, бундай корхоналар ҳам Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 0101, 0102-сатрларида келтирилган маълумотлардан келиб чиқиб, 01011, 01021-сатрларни тўлдиришлари лозим.

 

020-сатрда маъмурий ва техник ходимлар ҳамда бошқа фаолият турлари билан банд ходимлар жами сони акс эттирилади. 2173-сон Низом билан ходимларнинг қуйидагича классификацияланиши тавсия этилган:

маъмурий ходимлар – директор (мудир), директор (мудир) ўринбосари, бош бухгалтер, бухгалтер, товаршунос, экспедитор, омбор мудири (омборчи);

техник ходимлар – асбоб-ускуналарни таъмирловчи ва эксплуатация қилувчи ходим, безовчи рассом, фаррош, ҳовли тозалигига қаровчи ходим, қоровул.

Агар маъмурий ходим маъмурий вазифалар билан бирга асосий ходим вазифаларини бажарса, у асосий ходимлар сирасида ҳисобга олинади.

 

030-сатрда 010 ва 020-сатрлар йиғиндиси сифатида аниқланадиган, бутун корхона бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёри келтирилади.

 

040-сатрда Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси3 бўйича ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициенти кўрсатилади. Чакана савдо бўйича ишларнинг ўртача разряди 2 ни ташкил этади (2173-сон Низомга 5-илова), тариф коэффициенти – 2,725.

050-сатрда белгиланган энг кам иш ҳақининг миқдори кўрсатилади, у қуйидаги миқдорларга тенг:

2013 йил 15 декабрдан 2014 йил 1 сентябргача – 96 105 сўм (Президентнинг 2.12.2013 йилдаги ПФ–4582-сон Фармонининг 2-банди);

2014 йил 1 сентябрдан – 107 635 сўм (Президентнинг 31.07.2014 йилдаги ПФ–4639-сон Фармонининг 2-банди).

Тегишинча, III чорак учун Маълумотнома-ҳисоб-китобни тўлдираётганда 050-сатрда 3 ва 4-устунларда 96 105, 5-устунда эса 107 635 кўрсатилади.

 

060-сатрда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри акс эттирилади. У ҳисоб-китоб қилиш ёрдамида – 030, 040 ва 050-сатрлар кўрсаткичларини кўпайтириш йўли билан аниқланади. МҲТФнинг энг кам меъёри ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун ҳисобланади, шундан сўнг олинган маълумотлар қўшилади ва чорак учун МҲТФнинг энг кам миқдори аниқланади (6-устун тўлдирилади), у ҳақиқатдаги МҲТФ билан солиштирилади.

 

070-сатрда умуман корхона бўйича чоракдаги ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди кўрсатилади. Ҳақиқатдаги МҲТФ Солиқ кодексининг 172, 173, 174 ва 175-моддаларига тааллуқли бўлган, ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларни қўшиш йўли билан аниқланади. Ҳақиқатдаги МҲТФ фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахсларга тўғри келадиган МҲТФга кирмайди.

 

080-сатрда МҲТФнинг чорак учун энг кам меъёрининг ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ортиб кетиши суммаси (060 ва 070-сатрлар фарқи) акс эттирилади. Агар ҳақиқатдаги МҲТФ энг кам миқдордан ошса, 080-сатрда «0» қиймати кўрсатилади.

 

090-сатрда тўловларнинг жами ставкаси кўрсатилади. У ЯИТ, суғурта бадаллари ставкалари ва ШЖБПҲга ажратиладиган 1% миқдорини камайтирмаган ҳолда ЖШДСнинг энг кам ставкасини ўз ичига олади. 2014 йилда жами ставка 39%га (25 + 6,5 + 7,5) тенг.

 

100-сатрда бюджетга тўланиши лозим бўлган тўловларнинг қўшимча ҳисобланган суммаси кўрсатилади. Ушбу сумма қўшимча ҳисоблашга асос бўлган базани (080-сатр) жами ставкага кўпайтириш йўли билан аниқланади.

 

МИСОЛ. Савдо зали майдони 80 кв.м бўлган, шаҳарда жойлашган дўкон ҳафтасига 70 соат ишлайди. Маъмурий-бошқарув ходимларнинг сони – 2 киши (директор ва бухгалтер), техник ходимлар сони – 1 киши (фаррош). III чорак учун ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди – 4 620 минг сўм.

Бундай дўконда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри – 5 киши. Дўкон ҳафтасига 70 соат ишлагани боис 0,97 (70 / 72) пасайтирувчи коэффициенти қўлланилади. МҲТФнинг энг кам меъёрини ҳисоблаш учун ходимларнинг умумий сони – 8 киши (5х 0,97 + 3).

Ҳисобот чораги учун МҲТФнинг энг кам меъёри июль, август ва сентябрь ойлари учун тегишли кўрсаткичларни қўшиш йўли билан ҳисобланади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри III чорак учун 6 536 621 сўмни ташкил қилади, шу жумладан:

июль ойи учун – 2 095 089 сўм (8 х 2,725 х 96 105);

август ойи учун – 2 095 089 сўм (8 х 2,725 х 96 105);

сентябрь ойи учун – 2 346 443 сўм (8 х 2,725 х 107 635).

Ҳақиқатдаги МҲТФ энг кам меъёрдан кам бўлгани боис тўловлар қўшимча ҳисобланади. Қўшимча ҳисоблаш учун база 1 916 621 сўмни (6 536 621 – 4 620 000), қўшимча ҳисоблаш суммаси эса 747 482 сўмни (1 916 621 х 39%) ташкил қилади. 

 

Мисолдаги кўрсаткичлар бўйича Маълумотнома-ҳисоб-китоб қуйидагича тўлдирилади:

 

III ЧОРАК УЧУН ХОДИМЛАР СОНИ ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ФОНДИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ
(чакана савдо ташкилотлари томонидан тўлдирилади)

 

Кўрсаткич номи

 

Сатр

 

Кўрсаткич

 

1-ой

 

2-ой

 

3-ой

 

чорак

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри,  жами (01011-сатр + 01021-сатр + 010...-сатр)

 

010

 

5

 

5

 

5

 

Х

 

1-турғун савдо залининг майдони, кв.м / Ёқилғи тарқатиш колонкалари сони, дона

 

0101

 

80

 

80

 

80

 

Х

 

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри

 

01011

 

5

 

5

 

5

 

Х

 

2-турғун савдо залининг майдони, кв.м / Ёқилғи тарқатиш колонкалари сони, дона

 

0102

 

 

 

 

 

 

 

Х

 

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри

 

01021

 

 

 

 

 

 

 

Х

 

...

 

010...

 

 

 

 

Х

 

...

 

010...

 

 

 

 

Х

 

Маъмурий ва техник ходимлар ҳамда бошқа фаолият турлари бўйича фаолият олиб борувчи ходимлар сони, жами

 

020

 

3

 

3

 

3

 

Х

 

Умуман ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёри, жами (010-сатр + 020-сатр)

 

030

 

8

 

8

 

8

 

 

Асосий фаолият тури бўйича ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициенти

 

040

 

2,725

 

2,725

 

2,725

 

Х

 

Энг кам иш ҳақи миқдори, сўм

 

050

 

96 105

 

96 105

 

107 635

 

Х

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри, сўм (030-сатр х 040-сатр х 050-сатр)

 

060

 

2 095 089

 

2 095 089

 

2 346 443

 

6 536 621

 

Ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, сўм

 

070

 

Х

 

Х

 

Х

 

4 620 000

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди энг кам меъёрининг ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ортиб кетиши, сўм (060-сатр – 070-сатр)

 

080

 

Х

 

Х

 

Х

 

1 916 621

 

Жами ставка, %

 

090

 

Х

 

Х

 

Х

 

39

 

Тўланиши лозим, сўм (080-сатр х 090-сатр / 100)

 

100

 

Х

 

Х

 

Х

 

747 482

 

 

 УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ТАШКИЛОТЛАРИ УЧУН ХОДИМЛАР СОНИ ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ФОНДИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ

Солиқларни қўшимча ҳисоблаш мақсадида умумий овқатланиш ташкилотларига ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури умумий овқатланиш бўлган корхоналар киради. Солиқларни қўшимча ҳисоблаш тартиби қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

штат жадваллари давлат бошқаруви органлари томонидан тасдиқланадиган умумий овқатланиш ташкилотларига;

 якка буюртмалар бўйича умумий овқатланиш соҳасида банкет асосида хизмат кўрсатувчи ташкилотларга.

Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб ҳисобот чораги учун ортиб бормайдиган якун билан тўлдирилади. Унда маълумотлар ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун тегишли сатрларда келтирилади, яъни III чорак якунлари бўйича – июль, август ва сентябрь ойлари учун.

 

Агар корхона ҳар хил турдаги (ресторан, кафе ва ҳ.к.) бир неча умумий овқатланиш шохобчаларига эга бўлса, ҳар бир турдаги умумий овқатланиш шохобчаси бўйича алоҳида Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб тақдим этилади.

 

010-сатрда умумий овқатланиш корхонасининг туридан келиб чиқиб бутун корхона бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри кўрсатилади. Сатр кўрсаткичи 01011 + 01021 + 010... сатрлар йиғиндиси сифатида (умумий овқатланиш шохобчалари сонидан келиб чиқиб) аниқланади.

 

0101-сатрда умумий овқатланиш ташкил этилган жойдаги 4 ўринга мўлжалланган столлар сони кўрсатилади. Агар корхонада бундан кўп ёки кам ўринга мўлжалланган столлардан фойдаланилса, столлар сони ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади: барча ўринлар йиғиндиси 4 га бўлинади.

 

МИСОЛ. Корхона 3 та 12 ўринга мўлжалланган, 8 та 2 ўринга мўлжалланган, 12 та 4 ўринга мўлжалланган столларга эга. Жами ўринлар 100 та (3 х 12 + 8 х 2 + 12 х 4), ходимлар сони меъёрини ҳисоблаш учун столлар сони 25 та (100 / 4).

 

Агар корхона бир хил турдаги бир нечта умумий овқатланиш шохобчаларига, масалан, бир неча ресторанга эга бўлса, улар бўйича маълумотлар 0101, 01011, 0102, 01021, 0103, 01031-сатрларда ва кейин Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг шаклига мувофиқ келтирилади.

 

01011-сатрда маълумотлари Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 0101-сатрида келтирилган умумий овқатланиш корхонасининг иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри кўрсатилади.

Умумий овқатланиш ташкилотлари учун 2173-сон Низомга 1-иловада тавсия этилган асосий ходимлар рўйхатига қуйидагилар киритилган: официант; бош ошпаз, ошпаз; буфетчи, бар сотувчиси; тайёр маҳсулотни тарқатишда хизмат қиладиган ходим; ошхона ишчиси.

Иш режими ҳафтасига жами 84 соатни (7 кунлик иш ҳафтасида 12 соатлик иш кунини) ташкил этган умумий овқатланиш ташкилотларида асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрлари 2173-сон Низомга 2-иловада белгиланган меъёрлардан келиб чиқиб аниқланади.

2-ЖАДВАЛ

7 КУНЛИК ИШ ҲАФТАСИДА ҲАР КУНГИ ИШ МУДДАТИ 12 СОАТНИ

(ҲАФТАСИГА ЖАМИ 84 СОАТНИ) ТАШКИЛ ЭТГАН УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ТАШКИЛОТЛАРИДА
АСОСИЙ ХОДИМЛАР СОНИНИНГ ЭНГ КАМ МЕЪЁРЛАРИ

 

Умумий овқатланиш ташкилотларининг шакли (тури)

 

1 столга (4 ўринга мўлжалланган стандарт стол) хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган хизмат кўрсатувчи ходимлар (официантларни ўз ичига олган ҳолда) сони

 

Бар ходими  (бар  мавжуд  бўлганда)

 

Ошпаз

 

Тарқатишда  хизмат  қиладиган  ходимлар

 

Ошхона ишчилари

 

Тошкент шаҳри

 

бошқа шаҳарлар

 

бошқа аҳоли пунктлари

 

Ресторан

 

0,35

 

0,25

 

0,2

 

1

 

3

 

 

2

 

Кафе

 

0,25

 

0,2

 

0,1

 

1

 

2

 

 

1

 

Кафе (ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи)

 

0,2

 

0,15

 

0,1

 

1

 

2

 

1

 

1

 

Чойхона

 

 

 

 

 

2

 

1

 

1

 

Ошхона 

 

 

 

 

 

2

 

1

 

1

 

Кафетерий, тамаддихона, буфет

 

 

 

 

 

1

 

1

 

1

 

Бошқа турдаги ташкилотлар (ошхона мавжуд бўлмаганда)

 

0,2

 

0,15

 

0,1

 

1

 

 

 

 

 

 

Асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрларини аниқлашда ҳосил бўлган касрли сонлар яхлитлаш қоидаларига кўра бутун сонга яхлитланади.

 

МИСОЛ. Фарғона шаҳридаги кафе ҳафтасига 7 кун, ҳар куни 12 соатдан ишлайди. Хизмат кўрсатиладиган столлар (4 ўринга мўлжалланган) сони 15 та, бар мавжуд эмас.

Хизмат кўрсатиладиган столлар сони 15 та бўлган, бар мавжуд бўлмаган кафе бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри 2 ошпазни, 1 ошхона ишчиси ва 3 нафар хизмат кўрсатувчи ходимни назарда тутади (0,2 х 15 стол, бунда 0,2 – 1 та хизмат кўрсатиладиган стол учун хизмат кўрсатувчи ходимлар меъёри). Шу тариқа, кафе асосий ходимлари сонининг энг кам меъёри 6 кишига тенг (3 + 2 + 1).

 

Хизмат кўрсатиладиган столлари сони 50 тадан ортиқ бўлган кафе ва ресторанлар 50 та столга хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш ташкилотлари учун белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрини қўллайди.

 

МИСОЛ. Бухоро шаҳридаги ресторан ҳафтасига 84 соат ишлайди. Бар, банкет зали, ҳар бири 4 ўринга мўлжалланган 60 та стол мавжуд.

2-жадвал бўйича Бухоро шаҳридаги ресторан асосий ходимлари сонининг энг кам меъёрига 3 ошпаз, 2 нафар ошхона ишчиси, 1 бар ходими, ҳар бир хизмат кўрсатиладиган стол ҳисобига 0,25 нафар хизмат кўрсатувчи ходим киради.

Банкет зали мавжуд бўлган рестораннинг 50 та хизмат кўрсатиладиган столдан келиб чиқиб ҳисобланган асосий ходимлари сонининг энг кам меъёри 19 кишини (50 х 0,25 + 3 + 2 + 1) ташкил қилади.

 

Агар ташкилотнинг иш вақти режими ҳафтасига 84 соатдан ортиб кетса ёки кам бўлса, асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрига кўпайтирувчи ёки камайтирувчи коэффициент қўлланилади. Бунда коэффициентнинг миқдори умумий овқатланиш корхонасининг амалдаги иш вақтининг меъёрий иш вақтига (ҳафтасига 84 соат) нисбати билан белгиланади.

Иш вақти режими 84 соатдан ортиб кетса, кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади.

 

МИСОЛ. Хива шаҳридаги ресторан ҳафтасига 90 соат ишлайди. Ҳар бири 4 ўринга мўлжалланган 40 та стол, бар мавжуд.

Рестораннинг асосий ходимлар сони энг кам меъёрини ҳисоблашда кўпайтирувчи коэффициент – 1,07 (90 / 84) қўлланилади.

Бар мавжуд бўлган ресторан асосий ходимлари сонининг энг кам меъёрига 3 ошпаз, 2 нафар ошхона ишчиси, 1 бар ходими, ҳар бир хизмат кўрсатиладиган стол ҳисобига 0,25 нафар хизмат кўрсатувчи ходим киради. Шу тариқа ресторан асосий ходимлари сонининг энг кам меъёри кўпайтирувчи коэффициентни ҳисобга олганда 17 кишини (40 х 0,25 + 3 + 2 + 1) х 1,07) ташкил қилади.

 

Агар иш вақти режими 84 соатдан кам бўлса, асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрига камайтириш коэффициенти қўлланилади, у 0,5 дан кам бўлмаслиги керак.

 

МИСОЛ. Чойхона ҳафтасига 40 соат ишлайди. Чойхона ходимлари сонининг энг кам меъёрига 2 ошпаз, 1 нафар тарқатишда хизмат қиладиган ходим ва 1 ошхона ишчиси киради. Асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрига камайтириш коэффициенти қўлланилади. Ҳисоб-китобга кўра у 0,48 га (40 / 84) тенг, бироқ, 0,5 коэффициенти қўлланади.

Шу тариқа асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри камайтирувчи коэффициентни ҳисобга олганда 2 кишини (2 + 1 + 1) х 0,5) ташкил қилади.

 

Умумий овқатланиш ташкилотлари учун белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан махсус ажратилган жойларда кўчма (сайёр) савдони амалга ошириш учун вақтинча ташкил этилган объектларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

020-сатрда бошқарув ва техник ходимлар ҳамда бошқа фаолият турлари билан банд ходимлар жами сони акс эттирилади. 2173-сон Низом билан бошқарув ва техник ходимларнинг қуйидагича классификацияланиши тавсия этилган:

бошқарув ходимлари – директор (мудир); директор (мудир)нинг ўринбосари; зал мудири; бош бухгалтер, бухгалтер; кассир; экспедитор; омбор мудири (омборчи);

техник ходимлар – асбоб-ускуналарни таъмирловчи ва эксплуатация қилувчи ходим; швейцар, гардеробчи, қоровул, қўриқчи, фаррош, ҳовли тозалигига қаровчи ходим, боғбон.

 

030-сатрда 010 ва 020-сатрлар йиғиндиси сифатида аниқланадиган, бутун корхона бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёри келтирилади.

 

040-сатрда ЯТС бўйича ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициенти кўрсатилади. Умумий овқатланиш корхоналари МҲТФнинг энг кам меъёрини ҳисоблашда 2173-сон Низомга 5-иловага мувофиқ ЯТС бўйича ишларнинг ўртача разрядига боғлиқ ҳолда белгиланган тариф коэффициентларини қўллайдилар.

 3-ЖАДВАЛ

 

УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИДА
ЯТС БЎЙИЧА ИШЛАРНИНГ ЎРТАЧА РАЗРЯДИ ВА ТАРИФ КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

 

Умумий овқатланиш ташкилоти тури

 

ЯТС бўйича ишларнинг ўртача  разряди ва тариф коэффициенти

 

разряд

 

тариф  коэффициенти

 

Ресторан

 

4

 

3,297

 

Кафе

 

3

 

2,998

 

Чойхона, ошхона, кафетерий, тамаддихона, буфет

 

2

 

2,725

 

Бошқа турдаги ташкилотлар (ошхона мавжуд бўлмаганда)

 

2

 

2,725

 

 

 

050-сатрда белгиланган энг кам иш ҳақининг миқдори кўрсатилади, у қуйидаги миқдорларга тенг:

2013 йил 15 декабрдан 2014 йил 1 сентябргача – 96 105 сўм;

2014 йил 1 сентябрдан – 107 635 сўм.

Яъни III чорак учун Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 050-сатрида қуйидагилар кўрсатилади: 3 ва 4-устунларда – 96 105 сўм; 5-устунда – 107 635 сўм.

 

060-сатрда МҲТФнинг энг кам меъёри акс эттирилади. У ҳисоб-китоб қилиш ёрдамида – 030, 040 ва 050-сатрлар кўрсаткичларини кўпайтириш йўли билан аниқланади. МҲТФнинг энг кам меъёри ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун ҳисобланади, шундан сўнг олинган маълумотлар қўшилади ва чорак учун МҲТФнинг энг кам миқдори аниқланади (6-устун тўлдирилади), у ҳақиқатдаги МҲТФ билан солиштирилади.

 

Агар юридик шахс ҳар хил турдаги бир неча умумий овқатланиш жойларига (ресторан, кафе ва ҳ.к.) эга бўлса, ҳар бир турдаги умумий овқатланиш шохобчаси бўйича ҳисоб-китоб алоҳида-алоҳида амалга оширилади. Бунда бошқарув ва бошқа фаолият турларини амалга оширувчи ходимлар МҲТФнинг энг кам меъёри мазкур умумий овқатланиш корхоналари турлари учун белгиланган ЯТС бўйича ишларнинг энг юқори разрядидан, техник ходимлар учун эса ишларнинг энг паст разрядидан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

МИСОЛ. Корхона ресторан ва кафега эга. Ресторанда асосий ходимлардан ташқари 2 маъмурий ходим (мудир ва бухгалтер) ва 1 нафар техник ходим, кафеда эса 1 зал мудири ва 1 техник ходим бор.

Ресторан кафега нисбатан ЯТС бўйича юқорироқ разрядга эгалиги боис (3-жадвалга қаранг) маъмурий ходимлар – мудир, зал мудири ва бухгалтер ресторан ходимлари сони меъёрида 3,297 коэффициенти билан, 2 нафар техник ходим эса кафе ходимлари сони меъёрида 2,998 коэффициенти билан ҳисобга олинади.

 

Агар умумий овқатланиш корхонаси (умумий овқатланишнинг битта турини амалга оширади) асосий фаолиятдан ташқари бошқа фаолият турларини амалга оширса, меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри бутун корхона бўйича ходимлар сони энг кам меъёридан келиб чиқиб ҳисобланади. Бунинг учун асосий ходимлар сони энг кам меъёри, маъмурий, техник ва ёрдамчи ходимлар, шунингдек асосий фаолиятдан ташқари бошқа фаолиятни амалга оширувчи ходимлар қўшилади. Олинган сумма ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициентига кўпайтирилади.

 

МИСОЛ. Корхона ошхона ва кимёвий усулда тозалаш шохобчасига эга. Асосий фаолият тури умумий овқатланиш ҳисобланади. Бошқарув ходимлари сони 2 киши. Кимёвий усулда тозалаш шохобчасида 3 киши ишлайди.

Бутун корхона бўйича ходимлар сони энг кам меъёрини ҳисоблашда ошхона бўйича асосий ходимлар сони энг кам меъёри – 4 киши (2-жадвалга қаранг), маъмурий ходимлар – 2 киши ва кимёвий усулда тозалаш бўйича ходимлар – 3 киши қўшилади. Бутун корхона бўйича МҲТФнинг ойлик энг кам меъёри ходимлар умумий сони (9 киши) ва 2,725 тариф коэффициентидан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

Агар корхона умумий овқатланишнинг бир нечта турини, шунингдек бошқа фаолият турларини амалга оширса, бутун корхона бўйича МҲТФнинг энг кам меъёрини ҳисоблашда бошқа фаолият турларини амалга оширувчи ходимлар сони умумий овқатланиш корхоналарининг мазкур турлари учун белгиланган ЯТС бўйича ишларнинг энг юқори разрядидан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

МИСОЛ. Асосий фаолият тури умумий овқатланиш бўлган корхона кафе ва тамаддихонага эга. Бундан ташқари, у чакана савдо билан шуғулланади. Маъмурий ходимлар сони 3 киши, умумий овқатланишдаги техник ходимлар сони 2 киши, дўкон ходимлари 3 кишини ташкил қилади.

Дўкон ходимлари сони (3 киши) ва маъмурий ходимлар (3 киши) кафе бўйича ходимлар сони энг кам меъёрини ҳисоблашда ҳисобга олинади, чунки у тамаддихонага нисбатан ЯТС бўйича юқорироқ разрядга эга (3-жадвалга қаранг). Техник ходимлар (2 киши) тамаддихона ходимлари сони меъёрига қўшилади.

 

070-сатрда умуман корхона бўйича чоракдаги ҳақиқатдаги МҲТФ кўрсатилади. У Солиқ кодексининг 172, 173, 174 ва 175-моддаларига тааллуқли бўлган, ЯИТ солиш объекти ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларни қўшиш йўли билан аниқланади. 070-сатр кўрсаткичига фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахсларга тўғри келадиган МҲТФ кирмайди.

 

080-сатрда МҲТФнинг чорак учун энг кам меъёрининг ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ортиб кетиши суммаси (060 ва 070-сатрлар фарқи) акс эттирилади. Агар ҳақиқатдаги МҲТФ энг кам миқдордан ошса, 080-сатрда «0» кўрсаткичи кўрсатилади.

 

090-сатрда тўловларнинг жами ставкаси – 39% (2014 йилда) кўрсатилади.

 

100-сатрда бюджетга тўланиши лозим бўлган тўловларнинг қўшимча ҳисобланган суммаси кўрсатилади. Ушбу сумма қўшимча ҳисоблашга асос бўлган базани (080-сатр) жами ставкага кўпайтириш йўли билан аниқланади.

 

МИСОЛ. Тошкент шаҳридаги кафе ҳафтасига 91 соат ишлайди. 30 та хизмат кўрсатиладиган стол (4 ўринга мўлжалланган) ва бар мавжуд. Маъмурий ва техник ходимлар 4 киши. III чорак учун ҳақиқатдаги МҲТФ – 14 800 минг сўм.

Тошкент шаҳридаги кафе асосий ходимлари сонининг энг кам меъёрига хизмат кўрсатувчи ходимлар – 8 киши (ҳар бир стол ҳисобига 0,25 киши); бар ходими – 1 киши, ошпазлар – 2 киши, ошхона ходими – 1 киши киради. Асосий ходимлар сони меъёри 12 кишини ташкил қилади.

Кафе ҳафтасига 91 соат ишлаши боис 1,08 (91 / 84) кўпайтирувчи коэффициенти қўлланади. Асосий ходимлар сони энг кам меъёри иш вақти режимини ҳисобга олганда 13 киши (12 х 1,08), бутун корхона бўйича – 17 киши.

III чорак учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри 15 281 899 сўмни ташкил қилади, шу жумладан:

июль ойи учун – 4 898 087 сўм (17 х 2,998 х 96 105);

август ойи учун – 4 898 087 сўм (17 х 2,998 х 96 105);

сентябрь ойи учун – 5 485 725 сўм (17 х 2,998 х 107 635).

Ҳақиқатдаги МҲТФ (14 800 минг сўм) энг кам меъёрдан кам бўлгани боис тўловлар қўшимча ҳисобланади. Қўшимча ҳисоблаш учун база 481 899 сўмни (15 281 899 – 14 800 000), қўшимча ҳисоблаш суммаси 187 941 сўмни (481 899 х 39%) ташкил қилади.

Мисолдаги маълумотлар бўйича III чорак учун Маълумотнома-ҳисоб-китоб қуйидагича тўлдирилади:

 

III ЧОРАК УЧУН ХОДИМЛАР СОНИ ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ФОНДИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ

(умумий овқатланиш корхоналари томонидан тўлдирилади)

 

Кўрсаткич номи

 

Сатр

 

Кўрсаткич

 

1-ой

 

2-ой

 

3-ой

 

чорак

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри, жами (01011-сатр + 01021-сатр + 010...-сатр)

 

010

 

13

 

13

 

13

 

Х

 

1-сон умумий овқатланишни ташкил қилиш жойида столлар сони, дона

 

0101

 

30

 

30

 

30

 

Х

 

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри

 

01011

 

13

 

13

 

13

 

Х

 

2-сон умумий овқатланишни ташкил қилиш жойида столлар сони, дона

 

0102

 

 

 

 

 

 

 

Х

 

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри

 

01021

 

 

 

 

 

 

 

Х

 

...

 

010...

 

 

 

 

Х

 

...

 

010...

 

 

 

 

Х

 

Маъмурий ва техник ходимлар ҳамда бошқа фаолият турлари бўйича фаолият олиб борувчи ходимлар сони, жами

 

020

 

4

 

4

 

4

 

Х

 

Умуман ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёрлари, жами (010-сатр + 020-сатр)

 

030

 

17

 

17

 

17

 

 

Ягона тариф сеткаси бўйича ишлар ўртача разряди тариф коэффициенти

 

040

 

2,998

 

2,998

 

2,998

 

Х

 

Энг кам иш ҳақи миқдори, сўм

 

050

 

96 105

 

96 105

 

107 635

 

Х

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри, сўм (030-сатр х 040-сатр х 050-сатр)

 

060

 

4 898 087

 

4 898 087

 

5 485 725

 

15 281 899

 

Ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, сўм

 

070

 

Х

 

Х

 

Х

 

14 800 000

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди энг кам меъёрининг ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ортиб кетиши, сўм (060-сатр – 070-сатр)

 

080

 

Х

 

Х

 

Х

 

481 899

 

Умумий ставка, %

 

090

 

Х

 

Х

 

Х

 

39

 

Тўланиши лозим, сўм (080-сатр х 090-сатр / 100)

 

100

 

Х

 

Х

 

Х

 

187 941

 

 

ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИ УЧУН ХОДИМЛАР СОНИ ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ФОНДИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ 

Ходимлар сонининг энг кам меъёрларини қўллаш ва солиқларни қўшимча ҳисоблаш мақсадида қурилиш ташкилотларига ҳисобот чораги якунларига кўра асосий фаолият тури қурилиш ишларининг қуйидаги турини бажариш ҳисобланадиган юридик шахслар киради:

барча турдаги бинолар, спорт иншоотларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш, шунингдек қурилиш майдончаларидаги йиғма қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш;

бинолар ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда қурилиш участкасини тайёрлаш;

бино ва иншоотларнинг ҳар хил турлари учун умумий бўлган, махсус малака ва асбоб-ускуналарни талаб қилувчи, бир йўналишда ихтисослашган қурилиш фаолияти (пойдеворларни қуриш, шу жумладан қозиқоёқларни қоқиш; ўзи ишлаб чиқармаган пўлат конструкцияларни монтаж қилиш; арматура синчлари элементларини эгиш; ғишт ва бошқа тошларни териш; тахтасупа ва ҳавозаларни, шу жумладан ижарага олинадиганларини ўрнатиш ва демонтаж қилиш; ўзи ишлаб чиқармаган пештоқ синчларини монтаж қилиш ва ўрнатиш);

бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда муҳандислик ускуналарини ўрнатиш;

бино ва иншоотларни қуришда пардоз берувчи ва бошқа якуний ишларни бажариш;

аҳоли буюртмаларига кўра турар жойлар (квартиралар), шунингдек ноишлаб чиқариш тусидаги бинолар (хоналар)ни таъмирлаш.

 

Қурилиш ташкилотлари ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни қуйидаги тартибда тўлдирадилар.

 

010-сатрда асосий ходимлар (қурувчи ишчилар) сонининг энг кам меъёрлари кўрсатилади, улар таркибига объектда асосий қурилиш ишини бажариш билан банд бўлган барча касбдаги ишчилар (пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлар бажарадиган ишларни ҳам қўшган ҳолда) киради, бундан пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотларга лойиҳа, транспорт, экспедиция ва бошқа хизматларни кўрсатувчи бошқа ташкилотлар ходимлари мустасно.

 

Объектдаги қурилиш ишларида банд бўлган қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёрлари қуйидаги формула асосида аниқланади:

 

ХСнорм = МС / БМ / ИВФ,

 

ХСнорм – ташкилотдаги қурувчи ишчиларнинг ўртача ойлик энг кам сони меъёри;

МС – шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган сметага мувофиқ объектда қурилиш ишларини бажаришда меҳнат сарфи (киши-соат);

БМ – пудрат қурилиш шартномаси асосига мувофиқ қурилиш ишларини бажариш муддати (ой);

ИВФ – ҳар бир қурувчи ишчига 6 кунлик иш ҳафтасида ўртача ойлик иш вақтининг фонди (2014 йилда – 168,5 соат).

Қурилиш ташкилотларида қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёрларини аниқлашда ҳосил бўлган касрли сонлар яхлитлаш қоидаларига кўра бутун сонга яхлитланади.

 

МИСОЛ. Қурилиш ташкилоти супермаркет биносини қурмоқда. Тасдиқланган сметага мувофиқ объект қурилишида қурувчи ишчилар меҳнати сарфи 7 896 киши-соатни ташкил этади. Қурилиш муддати – 5 ой.

Қурувчи ишчилар ўртача ойлик сонининг энг кам меъёри 9 кишини ташкил этади (7 896 / 5 / 168,5).

 

Агар қурилиш ташкилоти бир вақтнинг ўзида бир нечта объект қураётган бўлса, ходимлар сонининг меъёрлари юқоридаги формулага кўра барча қурилиш объектлари бўйича белгиланади.

МИСОЛ. Қурилиш ташкилоти бир вақтнинг ўзида иккита объектни қурмоқда:

ўқув маркази биноси. Тасдиқланган сметага кўра уни қуришга қурувчи ишчиларнинг меҳнат сарфи – 8 986 киши-соат, қурилиш муддати – 4 ой;

стоматология клиникаси. Тасдиқланган сметага кўра қурувчи ишчиларнинг меҳнат сарфи8 526 киши-соат, қурилиш муддати – 3 ой.

Ҳар бир объект бўйича алоҳида қурувчи ишчиларнинг ўртача ойлик сони энг кам меъёрлари қуйидагини ташкил этади:

ўқув марказида – 13 киши (8 986 / 4 / 168,5);

стоматология клиникасида – 17 киши (8 526 / 3 / 168,5).

Умуман корхона бўйича қурувчи ишчилар ўртача ойлик сонининг энг кам меъёри – 30 киши.

 

Қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри ҳар бир календарь ой учун қуйидаги ҳолларда алоҳида аниқланади:

қурилиш ишларининг технологик хусусиятлари ва бажариш графигидан келиб чиқадиган ойлар бўйича меҳнат сарфи бир хилда бўлмаганда;

қурилиш ишлари амалга оширилаётган шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган смета ҳужжатлари қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда тасдиқланмаганда.

Мазкур ҳолатларда ҳисоб-китоб қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:

 

ХС норм/ой = МСой / ИВФой,

 

ХСнорм/ой – амалда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб аниқланган, календарь ой учун қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри;

МСой – амалда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида аниқланган ушбу календарь ой учун меҳнат сарфи (киши-соат);

ИВФ – ушбу календарь ойда 6 кунлик иш ҳафтасида ҳар бир қурувчи ишчига тўғри келувчи иш вақти фонди.

Смета ҳужжатлари тасдиқлангандан сўнг қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри амалда бажарилган ишлар ҳажми бўйича қайта ҳисобланмайди.

 

МИСОЛ. Қурилиш ташкилоти савдо комплекси қурмоқда. Сметага кўра, уни қуришга қурувчи ишчилар меҳнатининг сарфи 20 724 киши-соатни ташкил этади. Қурилиш муддати – 6 ой.

Қурилиш ишлари графиги ва қурилиш технологиясига кўра объектдаги қурувчи ишчиларнинг меҳнат сарфи ойлар бўйича  тенг тақсимланмаган:

1-нчи ой – 4 458 киши-соат;

2-нчи ой – 6 105 киши-соат;

3-нчи ой – 6 231 киши-соат;

4-нчи ой – 3 930 киши-соат.

Қурувчи ишчилар ўртача ойлик сонининг энг кам меъёри ойлар бўйича қуйидагини ташкил этади:

1-нчи ой – 26 киши (4 458 / 168,5);

2-нчи ой – 36 киши (6 105 / 168,5);

3-нчи ой – 37 киши (6 231 / 168,5);

4-нчи ой – 23 киши (3 930 / 168,5).

 

Агар айрим қурилиш ишлари бўйича шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида меҳнат сарфи белгиланмаган бўлса, қурилиш ташкилоти ушбу ишларни бажаришга кетган амалдаги меҳнат сарфидан келиб чиқиб, қурувчи ишчилар сонини мустақил равишда аниқлайди (2173-сон Низомнинг 16-2-банди).

Ёрдамчи пудрат ташкилотидаги қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёрлари юқоридаги формулаларга асосан белгиланади (2173-сон Низомнинг 16, 16-1, 16-2-бандлари қоидаларини ҳисобга олган ҳолда).

Айрим турдаги қурилиш ишларини бажариш учун ёрдамчи пудрат ташкилотларини жалб этувчи бош пудратчининг қурувчи ишчилари сони энг кам меъёрлари қуйидаги формула асосида аниқланади:

 

БПХСнорм = (МС – СПМС) / БМ / ИВФ,

 

БПХСнорм – бош пудратчи қурувчи ишчиларининг ўртача ойлик энг кам сони меъёри;

МС – шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган сметага мувофиқ объектда қурилиш ишларини бажаришда меҳнат сарфи (киши-соат);

СПМС – шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган сметага мувофиқ пудрат шартномаси асосида ёрдамчи пудрат ташкилотига топширилган объектда қурилиш ишларини бажаришда меҳнат сарфи (киши-соат);

БМ – пудрат қурилиш шартномаси асосига мувофиқ қурилиш ишларини бажариш муддати (ой);

ИВФ – ҳар бир қурувчи ишчига 6 кунлик иш ҳафтасида ўртача ойлик иш вақтининг фонди.

 

020-сатрда бошқа фаолият турларини амалга оширувчи маъмурий ва техник ходимлар ҳамда ишчиларнинг умумий сони акс эттирилади.

 

030-сатрда умуман корхона бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёрлари келтирилади (010 ва 020-сатрларнинг йиғиндиси).

 

040-сатрда ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг ўртача разряди кўрсатилади. Қурилиш ташкилотлари учун ишларнинг ўртача разряди 4 ни ташкил этади.

 

050-сатрда 4-разрядга мувофиқ келувчи тариф коэффициенти кўрсатилади – 3,297.

 

060-сатрда иш берувчи жамоа шартномасига мувофиқ қўллайдиган қурилиш ишларидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг тармоқ оширувчи коэффициенти кўрсатилади – 1,15.

 

070-сатрда белгиланган энг кам иш ҳақи кўрсатилади, у қуйидаги миқдорга тенг:

2013 йил 15 декабрдан – 96 105 сўм;

2014 йил 1 сентябрдан – 107 635 сўм.

III чорак учун Маълумотнома-ҳисоб-китоб 050-сатрининг 3 ва 4-устунларида 96 105, 5-устунида – 107 635 кўрсатилади.

080-сатрда 030, 050, 060 ва 070-сатрлар кўрсаткичларини кўпайтириш йўли билан аниқланадиган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам меъёрлари акс эттирилади. У ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун ҳисобланади. Сўнгра олинган рақамлар қўшилиб, чорак учун МҲТФнинг энг кам меъёри аниқланади (6-устун тўлдирилади), у ҳақиқатдаги МҲТФ билан солиштирилади.

 

090-сатрда ҳақиқатдаги МҲТФ келтирилади – булар ЯИТ солиш объекти ҳисобланган, Солиқ кодексининг 172, 173, 174 ва 175-моддалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлардир, бундан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахсларга тўғри келувчи МҲТФ мустасно.

 

100-сатрда чорак учун МҲТФ энг кам меъёрининг ҳақиқатдагисидан ошиш суммаси акс эттирилади (080 ва 090-сатрлар ўртасидаги фарқ). Агар ҳақиқатдаги МҲТФ энг кам меъёрдагидан ошса, у ҳолда 100-сатрда «0» рақами кўрсатилади.

 

110-сатрда тўловларнинг жами ставкаси кўрсатилади. У 2014 йилда 39%ни ташкил қилади.

 

120-сатрда бюджетга тўланадиган тўловларнинг қўшимча ҳисобланган суммаси кўрсатилади. У қўшимча ҳисоблашга асос бўладиган базани (100-сатр) жами ставкага кўпайтириш йўли билан аниқланади.

 

МИСОЛ. Қурилиш ташкилоти ресторан қурмоқда. Мазкур объект бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:

тасдиқланган сметага кўра қурувчи ишчиларнинг меҳнат сарфи – 16 572 киши-соат;

қурилиш муддати – 5 ой.

Ташкилот жамоа шартномасига кўра қурилиш ишларида қўллайдиган тармоқ оширувчи коэффициенти – 1,15.

МБХ ва техник ходимлар сони – 5 киши.

III чорак учун ҳақиқатда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди – 29 780 000 сўм.

Қурувчи ишчилар ўртача ойлик сонининг энг кам меъёри 20 кишини ташкил этади (16 572 / 5 / 168,5). МҲТФнинг энг кам меъёрини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ходимлар сони – 25 киши (20 + 5).

III чорак учун энг кам МҲТФ 28 421 933 сўмни ташкил этади, шу жумладан:

июль ойи учун – 9 109 673 сўм (25 х 3,297 х 1,15 х 96 105);

август ойи учун – 9 109 673 сўм (25 х 3,297 х 1,15 х 96 105);

сентябрь ойи учун – 10 202 587 сўм (25 х 3,297 х 1,15 х 107 635).

У ҳақиқатдаги МҲТФдан кам, шу сабабли қўшимча ҳисоблаш амалга оширилмайди.

Мисол маълумотларига кўра Маълумотнома-ҳисоб-китобни тўлдирамиз:

 

III ЧОРАК УЧУН ХОДИМЛАР СОНИ ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ФОНДИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ
(қурилиш ташкилотлари томонидан тўлдирилади)

Кўрсаткич номи

 

Сатр

 

Кўрсаткич

 

1-ой

 

2-ой

 

3-ой

 

чорак

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

Асосий ходимлар (қурувчи-ишчилар) сонининг энг кам меъёри

 

010

 

20

 

20

 

20

 

Х

 

Маъмурий ва техник ходимлар ҳамда бошқа фаолият турлари бўйича фаолият олиб борувчи ходимлар сони, жами 

 

020

 

5

 

5

 

5

 

Х

 

Корхона бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёри, жами (010-сатр + 020-сатр)

 

030

 

25

 

25

 

25

 

 

Асосий фаолият тури бўйича ягона тариф сеткаси бўйича ишчиларнинг ўртача разряди тариф коэффициенти

 

040

 

4

 

4

 

4

 

Х

 

Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициенти 

 

050

 

3,297

 

3,297

 

3,297

 

Х

 

Тармоқ коэффициенти

 

060

 

1,15

 

1,15

 

1,15

 

Х

 

Энг кам иш ҳақи миқдори, сўм 

 

070

 

96 105

 

96 105

 

107 635

 

Х

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри, сўм  (030-сатр х 050-сатр х 060-сатр х 070-сатр)

 

080

 

9 109 673

 

9 109 673

 

10 202 587

 

28 421 933

 

Ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, сўм

 

090

 

Х

 

Х

 

Х

 

29 780 000

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди энг кам меъёрининг ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ортиб кетиши, сўм (080-сатр – 090-сатр)

 

100

 

Х

 

Х

 

Х

 

0

 

Тўловларнинг жами ставкаси, %

 

110

 

Х

 

Х

 

Х

 

39

 

Тўланиши лозим, сўм  (100-сатр х 110-сатр / 100) 

 

120

 

Х

 

Х

 

Х

 

0

 

 

  

ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича тавсиялар «Norma Ekspert» мутахассисларининг эксклюзив ишланмаси саналади, у «Практическое налогообложение» («Амалий солиқ солиш»), «Практическая бухгалтерия» («Амалий бухгалтерия»), «Малое предприятие: учет, налоги, право» («Кичик корхона: ҳисоб, солиқлар, ҳуқуқ») электрон-маълумотнома тизимлари асосида тайёрланди. Уларни «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ ёки «Norma Ekspert» ХКнинг ёзма рухсатномаси билангина, шу жумладан электрон ОАВларда қайта босишга рухсат берилади.

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 10-илова.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

 

*СКнинг 171-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган тўловлар Маълумотлар ва расшифровкаларда акс эттирилмайди.

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 10-илова.

2Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган. 

 

3ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон Қарорига 1-илова.

 

*Оҳири. Боши «СБХ»нинг 14.10.2014 йилдаги 41 (1053)-сонида.

  

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар

Прочитано: 1357 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика