Norma.uz

Ҳаммаси шартнома шартига боғлиқ

Яқинда пенсияга чиқдим. Бироқ ҳали анча бақувватман, ишхонамда ҳам ишда қолишимни сўрашяпти. Мен учун пенсиядан кейин ишлашимга тўсиқ бўладиган асосий сабаб – пенсиянинг 50%ини йўқотиш. Пенсияга чиққунча, асосий ишдан ташқари, штатдан ташқари мухбир сифатида газета ва журналлар билан ҳамкорлик қилганман. Чоп этилган мақолалар учун гонорар олганман. Энди пенсионерман. Ижод билан шуғулланишни давом эттиришни хоҳлайман. Штатдан ташқари мухбир сифатидаги фаолиятим пенсия миқдорига таъсир кўрсатадими, яъни мендан 50% ушлаб қолинадими?

 

– 2014 йил 1 январидан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсияларнинг энг кам миқдоридан паст даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади (Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди, МВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, МХХ ва ДБҚнинг АВ томонидан 30.04.2011 йилда 2222-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

Бироқ агар сиз меҳнат шартномаси тузишга қарор қилсангиз, ушбу ҳолда пенсиянинг 50% миқдори тўланади. Бу сиз тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган иш кунида ишлаганингизга боғлиқ эмас. Мазкур меъёр, Низомнинг 2-бандига кўра, тўлиқ миқдорда ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлган қуйидаги тоифадаги ишловчи пенсионерларга татбиқ этилмайди:

а) уруш ногиронлари ва қатнашчиларига, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

б) Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий хизматни ўтаган ёки фронт орқасида ишлаган шахслар;

в) I ва II гуруҳ ногиронлари;

г) Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқаролар;

д) фуқаролар йиғинлари ва маҳаллаларнинг раислари;

е) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи пенсионер аёллар – ёшга доир пенсияни олганда.

Прочитано: 672 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика