Norma.uz

Тоифалар рўйхатида бўлмаса

15 йилдан кўпроқ вақт қишлоқ касалхонасида санитарка бўлиб ишладим. Яқинда қишлоқ врачлик пунктига ишлашга ўтдим, тиббий ҳамшира бўлиб ишлаяпман, тез орада пенсияга чиқаман. Пенсияга чиқиб тиббий ҳамшира бўлиб ишлашда давом этсам, пенсиямнинг ярми олиб қолинадими?

Д.Файзиева.

Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани.

 

– Қонун ҳужжатларига кўра ишлайдиган пенсионерларнинг қуйидаги тоифаларига пенсия тўлиқ миқдорда (100%) тўланади:

а) уруш ногиронлари ва иштирокчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахсларга. Ушбу шахсларнинг доираси Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова) 1 ва 2-иловалар билан белгиланган;

б) Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий мажбуриятларни бажарган ёки фронт орқасида ишлаган шахсларга;

в) I ва II гуруҳ ногиронларига;

г) Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган шахсларга. Ушбу шахслар доираси Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Вазирлар Маҳкамасининг «Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида»ги Қарори (6.04.1992 йил 170-сон) билан белгиланган;

д) фуқаролар ва маҳалла йиғинлари раисларига;

е) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлаётган пенсионер аёлларга – ёшга доир пенсия олиш чоғида.

Қолган барча ишлайдиган пенсионерларга тўлов уларга тайинланган пенсиянинг 50%и миқдорида тўланади.

Агар сизнинг ҳуқуқий ва ижтимоий мақомингиз юқорида саналганларга мос тушмаса, пенсия ёшига етганингиздан кейин қишлоқ врачлик пунктида ишни давом эттирган тақдирда сиз тайинланган пенсиянинг ярмини оласиз.

Прочитано: 810 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика