Norma.uz

Меҳнат дафтарчасими ёки маълумотнома?

Мен ёшга доир пенсияга чиқиш масаласи бўйича мурожаат қилган Чилонзор туман Пенсия жамғармаси бўлими инспекторининг талаблари қанчалик асосланганлигини тушунтириб берсангиз. Маълумки, иш стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат меҳнат дафтарчаси ҳисобланади. Фақат зарур ҳолларда (бундай ҳолларнинг рўйхати қонун ҳужжатларида келтирилган) инспектор меҳнат стажини тасдиқлашни талаб қилиши мумкин. Менинг ҳолатимда инспектор деярли 40 йиллик иш стажини тасдиқлашни талаб қилди. Унинг тушунтиришича, қонун ҳужжатлари шуни талаб қилар, бу менинг манфаатларимни кўзлаб қилинаётган эмиш.

Инспекторнинг ҳаракатлари қанчалик ҳақли, ўз ҳуқуқларимни ҳимоя қилиш учун қаерга мурожаат этишим мумкин?

 

– Давлат пенсиялари «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) мувофиқ тайинланади, Қонунни қўллаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланади.

Ушбу Қонуннинг 42-моддасига мувофиқ меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Меҳнат дафтарчаси ёки унда тегишли ёзувлар бўлмаган тақдирда иш стажини тасдиқлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Қонуннинг 37-моддаси «а» кичик бандига асосан фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса, иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Ходим суғурта бадалларини тўлаганлиги далили иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларга асосан белгиланади, чунки меҳнат дафтарчасида суғурта бадаллари, шунингдек касаллик варақалари олиш, иш ҳақи сақланмайдиган таътилларда бўлиш ҳамда суғурта бадаллари тўланмайдиган бошқа даврлар тўғрисида маълумотлар келтирилмайди.

 

Абдурашид ИСМОИЛОВ,

Тошкент шаҳар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг пенсия ва нафақалар тайинланишини таҳлил ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи.

Прочитано: 2576 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика