Norma.uz

Судда учрашамизми?

2013 йил июндан пенсияга чиққанман. Муаммоим шундаки, бир йил олдин менга пенсия тайинланаётганда барча иш ҳақим ҳисобга олинмаган. Асосий иш жойидан ташқари, Ўзбекистонда мамлакатимиз қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритадиган ва Пенсия жамғармасига қонун бўйича тегишли бўлган барча молиявий маблағларни ажратиб борадиган турли ташкилотлар билан меҳнат битимлари ҳамда контрактлари тузган эдим. Ушбу контрактлар асосий иш жойидаги иш ҳақидан анча ошадиган суммаларга тузилган эди. Бўлим инспектори менга пенсия ҳисоблаётганда ушбу даромадлар тўғрисидаги маълумотномаларни ҳисобга олмади. Натижада пенсия таъминотим миқдори бор-йўғи 285 минг сўмни ташкил қилди. Бунинг устига пенсияга чиқиш арафасидаги охирги йилда (2012 йил) солиқ инспекциясининг маълумотларига мувофиқ даромадим 10 млн сўмни ташкил қилган. Ушбу йил учун маълумотларни эса инспектор ҳатто пенсия ишимга киритмади. Пенсиямни қайта ҳисоб-китоб қилиш зарурлигини исботлашга бутун бир йилим кетди. Пенсиям суммасини 200 минг сўм этиб кўпайтириш томон қайта ҳисоб-китоб қилдиришга муваффақ бўлдим. Бироқ инспектор мен олмаган пулларни қоплаш талабимни рад этиб келяпти. Бу сумма эса 2 млн сўмдан кўпроқни ташкил этади. Қонун бўйича пул қопламини олиш ҳуқуқига эгаманми? Бу вазиятда қандай йўл тутишим лозим?

 

– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) 32-моддаси билан белгиланишича, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.

Ушбу Қонуннинг 46-моддасига асосан, тақдимномага ёки аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими аризачига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Башарти, улар қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши зарурлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан 3 ой ичида тақдим этилса, унда пенсия тайинланиши тўғрисидаги тақдимнома ёки ариза қабул қилинган кун пенсия тайинланиши учун мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.

Агар сиз барча зарур ҳужжатларни қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатда тақдим этган бўлсангиз, сизга пенсия тайинланган кундан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак. Агар бундай бўлмаса, Қонуннинг 49, 51-моддаларига мувофиқ – улар тақдим этилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.

Қонуннинг 48-моддасига мувофиқ пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят фуқаролик ишлари бўйича туман судига берилиши мумкин.

Прочитано: 2113 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика