Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 30 / Солиқ ҳисоботи

Агар чет эл фуқароси даромад олса...

Молия вазирлиги ва ДСҚнинг Адлия вазирлиги томонидан 13.06.2014 йилда 2439-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шаклларига ҳам (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 1-илова) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Уларнинг кўпчилиги жисмоний шахслар томонидан даромадларни декларациялашга тааллуқлидир. Хўжалик юритувчи субъектлар қўшимча равишда киритилган янги шакллар: чет эллик жисмоний шахснинг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби ҳамда уни тўлдириш тартиби ва Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланган акциялар олди-сотдиси бўйича битимлар реестрига эътибор қаратишлари керак. Бунда солиқ агенти ҳар чоракда тақдим этадиган Ҳисобланган ва ҳақиқатда тўланган даромадлар суммалари ҳамда ушланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисидаги маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар дахлдор бўлмади.

 

Қўшимчаларни батафсилроқ кўриб чиқамиз.

 

ЧЕТ ЭЛЛИК ЖИСМОНИЙ ШАХСНИНГ МОЛ-МУЛКНИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРИ БЎЙИЧА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Мазкур Ҳисоб-китоб билан солиқ ҳисоботи шаклларининг тўлдирилиши Солиқ кодексига (СК) киритилган ва 2014 йил 1 январдан кучга кирган ўзгартириш ва қўшимчалар билан боғлиқ, уларга кўра кўчмас мулк, юридик шахсларнинг – Ўзбекистон резидентларининг устав капиталидаги акциялари ва улушлари (пайлари) бир чет эллик жисмоний шахс томонидан бошқа жисмоний шахсга – Ўзбекистон резидентига ёки норезидентига, шунингдек юридик шахсга – Ўзбекистон норезидентига реализация қилинган тақдирда, ушбу даромадлар бўйича ЖШДСни ушлаб қолиш мажбурияти, агар СКнинг 194-моддаси олтинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ агенти деб эътироф этилувчи даромадни тўлаш манбаига (мол-мулкни сотиб олувчи зиммасига) юклатилади.

Чет эллик жисмоний шахс мол-мулкни реализация қилишдан оладиган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш, ушлаш ва ўтказиш, солиқ агентининг ДСҚ ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича ЖШДС ҳисоб-китоби ва Акциялар олди-сотдиси бўйича битимлар реестрини тақдим этиши, солиқ тўланганлиги тўғрисида маълумотнома бериш ва мол-мулкка эгалик ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш (расмийлаштириш) СКнинг 1551-моддасига мувофиқ юридик шахсларнинг фойда солиғи бўйича назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Унга кўра Ўзбекистон Республикаси норезидентининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби норезидент қайси валютада даромад олаётган бўлса, ўша валютада тузилади. Ҳисоб-китобга мол-мулк олди-сотди шартномасининг кўчирма нусхаси ва сотувчи томонидан тақдим этилган мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари (мавжуд бўлса) илова қилинади. Агар мол-мулкни олиш қиймати Ҳисоб-китоб тузилган валютада ифодаланмаган бўлса, у ҳолда ушбу қиймат мол-мулкни олиш санасида Марказий банкнинг курси бўйича қайта ҳисоблаб чиқарилади. Солиқ органлари Ҳисоб-китоб тақдим этилган санадан эътиборан 3 иш куни ичида солиқ агенти ёки унинг ваколатли шахси номига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг Ҳисоб-китоб тақдим этилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ҳисобланган миллий валютадаги суммаси кўрсатилган тўлов хабарномасини ёзиб беради.

 

Шуҳрат МУЯССАРОВ,

Молия вазирлигининг Солиқ ва божхона
тарифи сиёсати бошқармаси бўлими бошлиғи ўринбосари.

Прочитано: 916 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика