Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 30 / Солиқ солиш

Код бўйича эмас, балки фаолият бўйича

Йил якунлари бўйича электрон «Кичик корхона ҳисоботи»да статистика органлари гувоҳномада кўрсатилган 14912 кодидан фарқ қиладиган ХХТУТ коди – 61110 ни қайд этдилар. Амалда корхона ўз балансида ер қазиш техникасига эга бўлиб, ер қазиш ишлари билан шуғулланади.

Ушбу ҳолда тадбиркорлик субъектини рўйхатга олиш гувоҳномасини ўзгартириш лозимми? Агар лозим бўлса, ЯИТ бўйича солиқ ҳисоботи (қурилиш ташкилотлари учун) ходимларнинг сонига боғлиқ ҳолда ўзгарадими?

 

– Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига (КТЯДР) ўзгартириш киритишни тақозо этувчи корхонанинг асосий фаолияти тури ва унда ишловчиларнинг ўртача йиллик сони ўзгарса, давлат статистика органлари корхонанинг ўзини жалб этмаган ҳолда:

тақдим қилинадиган йиллик статистик ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритади;

бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органлар, давлат солиқ хизмати органлари ҳамда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади (Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомнинг1 74-банди ва Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида низомнинг2 36-банди).

Шу сабабли корхонанинг асосий фаолият тури ва ишловчиларнинг ўртача йиллик сони ўзгарганда корхонангиз давлат рўйхатига олиш гувоҳномасини ўзгартириши керак эмас. Бундан ташқари, солиқ солиш учун ХХТУТ коди эмас, балки асосий фаолият тури аҳамиятга эга.

Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг3 (бундан кейин – 2200-сон Низом) 3-бандига кўра ходимлар сони энг кам меъёрларини қўллаш ва солиқларни қўшимча ҳисоблаш мақсадида қурилиш ташкилотларига ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури қуйидаги турдаги қурилиш ишларини бажариш бўлган юридик шахслар киритилади:

барча турдаги бинолар, спорт иншоотларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш, шунингдек қурилиш майдончаларидаги йиғма қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш;

бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда қурилиш майдонини тайёрлаш;

ҳар хил турдаги бино ва иншоотлар учун умумий бўлган бир йўналишга ихтисослаштирилган ҳамда махсус малака ва асбоб-ускуналарни талаб қилувчи қурилиш фаолияти (пойдевор қуриш, шу жумладан қозиқ қоқиш; ўзи ишлаб чиқармаган пўлат конструкцияларни монтаж қилиш; арматура синчлари элементларини букиш; ғишт ва бошқа тошларни териш; ҳавозалар ва тахтасупаларни, шу жумладан ижарага олинганларини ўрнатиш ва демонтаж қилиш, ўзи ишлаб чиқармаган фасад синчларини монтаж қилиш ва ўрнатиш);

бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда муҳандислик асбоб-ускуналарини ўрнатиш;

бино ва иншоотларни қуришда ишлов бериш ва бошқа якуний ишлар;

аҳоли буюртмалари бўйича уй-жойларни (квартираларни), шунингдек ишлаб чиқариш учун мўлжалланмаган бино (хона)ларни таъмирлаш.

Агар корхонангиз ана шу ишларнинг бирортасини бажарса, ундан олинган тушум ҳисобот чораги якунлари бўйича устувор бўлса (асосий фаолият тури), унга ҳам 2200-сон Низомга кўра ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш тартиби татбиқ этилади. Энг кам меъёрлар Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга4 мувофиқ ҳисобланади.

Агар асосий фаолият тури бўлиб 2200-сон Низомнинг 3-бандида кўрсатилган қурилиш ишларини бажариш ҳисобланмаса, корхонангизга Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом5 татбиқ этилади.

 

1ВМнинг 20.08.2003 йилдаги 357-сон Қарорига 1-илова.

2Президентнинг 24.05.2006 йилдаги ПҚ-357-сон Қарори билан тасдиқланган.

3ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилдаги 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

4Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

5МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2416 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика