Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 30 / Амалий бухгалтерия

Иш вақти нормал муддатини оширмасдан

Амалиётда ходим иш вақтидан ташқари ишлаган соатларини кадрлар бўлимида ҳисобга олиш ва бундай ходимларнинг иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш билан боғлиқ кўплаб муаммоли масалалар мавжуд. Кадрлар бўлимларининг ходимлари, бухгалтерлар бир талай қоидаларда чалкашадилар ва доим ҳам ҳисоб-китобларни тўғри амалга оширавермайдилар.

 

Ҳаётий мисолларда иш вақтидан ташқари вақтда; дам олиш ва байрам кунларида; тунги вақтдаги ишнинг кадрлар бўлими ва бухгалтерия ҳисобини таҳлил қилиб кўрамиз.

 

1-вазият. «ХХХ» корхонасида қўриқлаш бўлимининг икки ходими учун сменали иш жадвали белгиланган. Ҳар ойда, иш вақти табелига кўра 1-қўриқчи 180 иш соати, 2-қўриқчи эса 190 иш соатини ишлаб беради. Бу қанчалик тўғри?

Меҳнат кодексининг (МК) 115-моддасига кўра ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

МКнинг 123-моддасига мувофиқ ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақтининг муддати иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб кетмаслиги шарти билан корхонада иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилиниши мумкин (МКнинг 115, 116, 117, 118-моддалари). Бунда ҳисобга олинадиган давр бир йилдан, кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати эса 12 соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Корхонада смена бўйича ишлайдиган ходимлар мавжуд бўлса, улар учун иш вақти ҳисобини жамлаб юритиш қулай бўлади. Бундай ҳолатда корхона иш ҳафтаси турига (5 ёки 6 кунлик) эътибор бермасдан, балки ишланган соатлар бўйича иш вақтини ҳисобга олиши мумкин. Шуни ёдда тутиш лозимки, иш вақтининг жамланган ҳисобини қўллаш тартиби ва ҳисоб даври мобайнида ходимларга ҳар ойда тўланадиган иш ҳақини бараварлаштиришга йўналтирилган чоралар жамоа шартномаси билан, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органи билан келишув бўйича белгиланади. Бизнинг мисолимизда ҳисоб даври бўлиб чорак ҳисобланади.

 

Иш вақтидан ташқари соатлар бўйича маълумотларни жадвалга киритамиз:

N 

 

1-ходим (жами
соатлар)

 

2-ходим (жами
соатлар)

 

МКга кўра соатлар меъёри

 

МКга кўра иш вақтидан ташқари
соатлар меъёри

 

Иш вақтидан ташқари соатлар

 

1-ходим

 

2-ходим

 

1-чорак

 

540

 

570

 

540

 

30

 

0

 

30

 

2-чорак

 

540

 

570

 

540

 

30

 

0

 

30

 

3-чорак

 

540

 

570

 

540

 

30

 

0

 

30

 

4-чорак

 

540

 

570

 

540

 

30

 

0

 

30

 

Жами

 

2 160

 

2 280

 

2 160

 

120

 

0

 

120

 

 

 

Жадвалдан кўрамизки, 1-ходимда ҳисоб даврида (чоракда) иш вақтидан ташқари соатлар мавжуд эмас. Яъни унинг меҳнатига одатий миқдорда ҳақ тўланиши керак. 2-ходимда ҳар чоракда 30 соатдан иш вақтидан ташқари иш бор, бу эса меҳнат қонунчилиги белгилаган иш вақтидан ташқари иш меъёридан – йилига 120 соатдан – ошмайди. Ана шу 30 соат учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади (МКнинг 157-моддаси).

Агар корхонада иш вақтидан ташқари вақт меъёрлардан ошиб кетган бўлса, иш жадваллари ва иш соатлари ҳисобини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш зарур.

 

2-вазият. Ташкилот офисни тунги вақтда қўриқлаш учун уч ходимни ишга қабул қилди. Иш вақти табелини қандай қилиб тўғри тўлдириш керак? Меҳнат қонунчилигини бузмасдан иш соатлари сонини қандай қилиб белгилаш мумкин?

Амалиётимизда қўриқчилар смена бўлиб кун ора ишлаган ҳоллар бўлган. Иш вақтини ҳисобга олиш табелида уларга 22 иш соатидан қўйилган. Бундай хатоларга йўл қўймаслик учун қуйидаги қоидаларни ёдда тутиш керак:

соат 22.00 дан 6.00 гача бўлган вақт тунги иш соатлари ҳисобланади, яъни қўриқчи иш вақтининг фақат 8 соати тунги иш вақти ҳисобланиши мумкин;

сменали иш 12 соатдан ошмаслиги керак. Шу сабабли тунги қўриқчи учун, масалан, соат 20.00 дан 8.00 гача иш вақти белгиланиши керак;

● иш вақтини ҳисобга олиш табелида ҳар бир қўриқчи учун ҳар бир кун бўйича ишланган соатлар сони қўйилади. Уларнинг йиғиндиси 12 ни ташкил этади (намунага қаранг).

Табелда кўринадики, ишланган соатлар сони белгиланган меъёрлардан ошмайди.

Агар корхонада фақат икки нафар қўриқчи ишлаётган бўлса, нима қилиш керак деган савол туғилиши мумкин.

Икки нафар қўриқчи ишлаганида (соат 20.00 дан 8.00 гача) ишланган соатлар сони нафақат меъёрдан, балки қонун ҳужжатлари йўл қўядиган иш вақтидан ташқари иш вақтидан ҳам ошади. Мазкур ҳолда саккиз соатлик сменани, масалан, соат 22.00 дан 6.00 гача белгилашни таклиф қилиш мумкин. Албатта, ушбу вақт объектни самарали қўриқлаш учун етарли эмас. Шу боис қонун ҳужжатлари билан белгиланган меъёрларни оширмасдан сменали 12 соатдан ишлашга кам деганда уч нафар қўриқчини қабул қилиш мақбул бўлади.

 

ИШ ВАҚТИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАБЕЛИ

Намуна

N

 

Ф.И.Ш.

 

Табель т/р

 

Ой кунлари бўйича ишга чиқилган ва чиқилмаган кунлар ҳақида белгилар

 

Ишланган соатлар:

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

12

 

13

 

14

 

15

 

16

 

17

 

18

 

19

 

20

 

21

 

22

 

23

 

24

 

25

 

26

 

27

 

28

 

29

 

30

 

31

 

жами

 

шундан тунги иш соатлари 

 

1

 

Алиев

 

01

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

124

 

80

 

2

 

Валиев

 

02

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

120

 

80

 

3

 

Солиев

 

03

 

0

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

0

 

4

 

8

 

120

 

80

 

 

 

ТУНГИ ВАҚТДА ИШЛАЙДИГАН
ҚЎРИҚЧИЛАР УЧУН ИШ ҲАҚИ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Мисол. «ООО» корхонасида 3 нафар қўриқчи ишлайди. Улар сменаси 12 соатни ташкил қилади (иш вақти – 20.00 дан 8.00 гача). Улар меҳнатига вақтбай ҳақ тўланади, ойлик маош 500 000 сўмни ташкил қилади. Ҳар бир қўриқчи ойда турли миқдордаги сменаларга эга. Агар 10 сменадан (120 соат) келиб чиқилса, улар ишининг бир соати 4 166,67 сўм (500 000 / 120) туради. Тунги 8 соат қуйидагича ҳисобланади: 4 166,67 х 1,5 х 8 = 50 000,04 сўм. Қолган 4 соатни меъёр бўйича ҳисоблаймиз: 4 166,67 х 4 = 16 666,68 сўм. Жами сменада қўриқчи 66 666,72 сўм ишлайди. Тегишинча, ходимнинг 10 ойлик иш ҳақи (10 смена учун) 666 667,2 сўмни ташкил қилади.

3-вазият. Ташкилотнинг кўп ходимларига дам олиш кунлари ишга чиқишга, шунингдек иш вақти тугагандан кейин ишни давом эттиришга тўғри келади. Бундай ҳолларда иш ҳақи қандай ҳисобланади?

Ушбу вазиятда тўғри йўл топиш учун қуйидаги саволга жавоб бериш лозим: дам олиш кунида ишга чиқиш ва асосий иш кунидан ташқари ишлаш раҳбариятнинг фармойиши билан юз берадими ёки ходимнинг ўзи ташаббус кўрсатадими?

Агар раҳбарият ишлаб чиқариш заруратидан келиб чиқиб бундай ишга чиқишлар тўғрисида буйруқ чиқарса, улар билан жалб этилаётган мутахассислар таништирилса ва улар дам олиш куни ёки қўшимча вақтда ишлашга рози бўлишса, ходимлар ишининг ишдан ташқари иш вақтини ҳисобга олиш зарур. Ушбу ҳолда улар меҳнатига камида икки баравардан ҳақ тўланади.

 

МИСОЛ. «ННН» корхонасида 5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтаси белгиланган. К.Ивановнинг иш ҳақи ойига 1 000 000 сўмни ташкил этади. 2014 йил мартида унга, маошдан ташқари, лойиҳа устида муваффақиятли ишлагани учун 200 000 сўм мукофот тўлашди. Ишлаб чиқариш зарурати муносабати билан раҳбариятнинг фармойишига кўра К.Иванов байрам кунлари – 8 ва 21 мартда ишлаган. Бир ойда у 22 кун ишлаган.

 

ҲИСОБ-КИТОБ. 2014 йил мартда иш кунларининг умумий сони 20 кунни ташкил этди*. Улар учун К.Ивановга 1 000 000 сўм тўланади. Иш вақтидан ташқари ишланган икки кун учун икки баравар миқдорда ҳақ тўланиши керак, «ННН» корхонасининг жамоа шартномасида ҳам шу нарса назарда тутилган. Қисқаси, мартда ишланган ҳар бир кун учун К.Ивановга 50 000 сўм (1 000 000 / 20) тўланади, байрамда ишланган икки кун учун икки баравар миқдорда – 200 000 сўм (50 000 х 2) + (50 000 х 2) тўланади. Бинобарин, мартда ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи 1 200 000 сўмни ташкил қилади.

 

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг икки баравар миқдори ҳисоб-китобида биз мукофот суммасини (200 000 сўм) ҳисобга олмадик. Мазкур масала меҳнат ҳақи тури ва жамоа шартномаси қоидаларига боғлиқ. Хусусан, ходимларнинг вакиллик қўмитаси жамоа шартномасига ходимларни иш вақтидан ташқари ишга жалб этиш учун иш берувчига иқтисодий жиҳатдан фойдаси бўлмаган шартларни киритиши мумкин. МКнинг бирдан-бир минимал талаби – иш вақтидан ташқари ишларга икки баравардан кам ҳақ тўланмаслиги керак.

МКнинг 157-моддасига кўра, байрам ёки дам олиш кунидаги иш (иш вақтидан ташқари иш ҳам) ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул берилиши ҳам мумкин. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади. Чунончи, агар корхона ходими бир ойда иш вақтидан ташқари 16 соат ишлаган бўлса, 5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида у 2 кун отгул олиш ҳуқуқига эга. Бироқ ҳатто улар берилганда ҳам иш берувчи ишланган байрам кунлари ёки иш вақтидан ташқари ишланган соатлар учун камида бир ҳисса миқдорида ҳақ тўлаши шарт.

 

*МАИМҚВ томонидан белгиланган, 12.11.2013 йилдаги 02-05/3032-сон.


Лидия СТЕПАНОВА.

«RASTAX GROUP» МЧЖ СМТ.

Прочитано: 12142 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика