Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 30 / Солиқ солиш

Ҳомийлик ёрдамига солиқ солинмайди

Бизнинг юридик шахс мақомига эга бўлган ўқув муассасамиз бюджет ташкилоти ҳисобланиб, ўзининг муҳри, ҳисоб рақами, юридик манзили ва алоҳида балансига эга. Муассасамиз юқори ташкилотимиз фойдаси ҳисобидан молиялаштирилади. Яқинда ҳисоб рақамимизга фаолиятимизда фойдаланиш учун асбоб-ускуналар сотиб олишга ҳомийлик маблағлари келиб тушди.

Ҳомийлардан тушган маблағлар бошқа даромад сифатида солиққа тортилиш-тортилмаслиги ҳақида тушунтириш беришингизни сўраймиз.

Абдулла Эргашев,

муассаса раҳбари ўринбосари.

Сирдарё вилояти.

 

– Солиқ кодексининг 17-мод­дасига кўра нотижорат ташкилотлари деганда фойда олишни фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ва олинган даромадларни ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган юридик шахслар тушунилади.

Нотижорат ташкилотларига бюджет ташкилотлари, шу жумладан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ташкилотлар киради.

Солиқ кодексининг 132-моддасига асосан товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар бошқа даромадларга киради. Шу жумладан ҳомийлардан моддий ёрдам тарзида олинган пул маблағлари ҳам бошқа даромадлар таркибига киритилиб, улар жами даромад таркибига қўшилади.

Шуни таъкидлаш муҳимки, нотижорат ташкилотлар томонидан устав фаолиятининг таъминоти ва уни амалга ошириш учун олинган, белгиланган мақсадга кўра ва (ёки) текин келиб тушган маблағлар солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайди ва уларга солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 129, 132-моддалари).

Шундан келиб чиқиб, муассасангиз ҳисобрақамига келиб тушган ҳомийлик маблағларига солиқ солинадиган даромад сифатида қаралмайди, яъни уларга солиқ солинмайди.

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти солиқ маслаҳатчиси
Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 1983 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика