Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 12 / Нотариус тушунтиради

Нотариал тасдиқланадиган олди-сотди шартномалари

Олди-сотди шартномаси тўғрисида умумий маълумот берсангиз. Қайси олди-сотди шартномалари нотариал тасдиқланиши керак?

Олди-сотди шартномаси фуқаролик ҳуқуқининг асосий институтларидан бири ҳисобланади. У жамиятда иқтисодий муносабатларни ташкиллаштириш ва ҳаракатга келтириш воситаси, товар-пул муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш шакли сифатида амал қилади. Шуни ҳисобга олган ҳолда олди-сотди шартномасини товар айланмаси соҳасида мулк ҳуқуқи субъектлари ўртасида мажбуриятларнинг юзага келиш асоси сифатида таърифлаш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 386-моддаси биринчи қисмига кўра олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Демак, олди-сотди шартномаси икки тарафлама битим ҳисобланади.

Айрим турдаги олди-сотди (чакана олди-сотди, товарлар етказиб бериш, энергия таъминоти, корхонани сотиш ва бошқалар) шартномаларига нисбатан Фуқаролик кодексининг 29-боби биринчи параграфидаги олди-сотди шартномасига оид умумий қоидалар қўлланилади. Бунда умумий қоидалар Фуқаролик кодексида ёки бошқа қонун ҳужжатларида алоҳида олди-сотди шартномаларини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари назарда тутилмаган тақдирдагина қўлланилади.

Фуқаролик кодексининг 386-моддаси тўртинчи қисмига биноан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу истисно ҳолатлар Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган) кўрсатиб ўтилган.

Фуқаролик кодексининг 488-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ уй, квартирани, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Шунингдек Фуқаролик кодексининг 490-моддаси биринчи қисмига асосан корхонани сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилиб, у нотариал гувоҳлантирилиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Ваколатли давлат органининг қарорига биноан танлов (тендер) асосида тузиладиган корхонани сотиш шартномаси нотариал гувоҳлантирилиши шарт эмас, нотариал тасдиқлаш бўйича тарафлардан бирининг талаби бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (АВ томонидан 30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3-боби иккинчи, учинчи, тўртинчи, еттинчи, саккизинчи параграфларида кўчмас мулкни, корхонани, автомототранспорт воситаларини сотиш тўғрисидаги битимларни нотариал тасдиқлаш қоидалари белгиланган.

Азиза ШАНАЗАРОВА,

Тошкент шаҳар Миробод тумани

9-сон давлат нотариал идораси нотариуси.

Прочитано: 5103 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика