Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 12 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш, демократик янгиланиш ва мамлакатни эркинлаштириш йўлида муҳим қадам

Қонунчилик палатасида унинг Регламентига мувофиқ давлатимиз раҳбари Ислом Каримов ташаббуси билан киритилган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги қонун лойиҳаси муҳокамадан ўтмоқда. 

 

Куни кеча мазкур қонун лойиҳаси Қо­нунчилик палатасининг ялпи мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Қонун лойиҳасини кўриб чиқишга тайёрлаш учун масъул бўлган Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг маърузасида таъкидландики, Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қў­шимчалар парламентнинг ҳуқуқ ва ваколатларини янада кенгайтириш, Вазирлар Маҳкамаси, умуман ижро этувчи органларнинг масъулиятини, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратини кучайтириш юза­сидан мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни сезиларли даражада чуқурлаштиришга қаратилгандир. Бундан ташқари, Президент ваколатларининг бир қисмини Бош вазирга ўтказишни, Бош вазир номзодини тақдим этиш ва унинг парламент палаталари томонидан тасдиқланиши тартибига аниқликлар киритишни назарда тутадиган ўзгартиш ижро этувчи ҳокимиятнинг мустақиллиги ва жавобгарлигини янада оширишга қаратилган. Масалан, Конституцияга киритилаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида Бош вазир лавозимига номзод кўриб чиқилаётган ва тасдиқланаётган пайтда Вазирлар Маҳ­камасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури номзод томонидан тақдим этилишини назарда тутадиган қоида демократик жамиятнинг муҳим таркибий қисмини ташкил этадиган парламентаризм ва партиялараро рақобат тизимини янада мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга бўлади.

Мажлисда қонун лойиҳаси юзасидан сиёсий партиялар фракциялари ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳи вакиллари сўзга чиқдилар.

Жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Ли­берал-демократик партияси фракцияси депутатлари ушбу қонун лойиҳасининг яна бир муҳим янгилиги Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, Президент – давлат бошлиғи, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасида ваколатларнинг янада мутаносиб тақсимланишини таъминлаш соҳасидаги қоидаларини рўёбга чиқариш билан боғлиқ эканини қайд этишди. Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни рўёбга чиқариш, фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштириш ва йўналтириш, уларнинг фаолияти устидан назоратни таъминлаш учун жавобгарлигини янада ошириш назарда тутилмоқда.

 Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг аъзолари Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнида парламент назорати сезиларли даражада мустаҳкамланишини алоҳида таъкидладилар. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари тегишли халқ депутатлари Кенгашларига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этиши ва улар юзасидан халқ депутатлари Кенгашлари тегишли қарорлар қабул қилиши кўзда тутилмоқда, бу эса депутатлар назоратини янада кучайтиришга кўмаклашади.

«Миллий тикланиш» демократик пар­тияси фракцияси депутатларининг фикрича, парламент назорати институтининг янада мустаҳкамланиши Олий Мажлиснинг демок­ратик ислоҳотларни амалга оширишдаги ролини кучайтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш дастурларини ишлаб чи­қиш ва амалга ошириш борасида ҳуку­матнинг масъулиятини белгилайдиган нор­маларнинг конституциявий асосда мус­таҳкамлаб қўйилиши партия электорати манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш имконини беради.

«Адолат» социал-демократик партияси фракцияси аъзолари Конституцияга Президент республика давлат бошқаруви органлари ва ҳокимлар томонидан қабул қилинган ҳужжатларни улар фақат қонун ҳужжатлари нормаларига номувофиқ бўлган ҳоллардагина тўхтатиб туриши ёки бекор қилиши тўғрисида киритилган тузатиш Конституция ва қонун устуворлигининг таъминланишига кўмаклашишини алоҳида таъкидладилар. Шу тариқа, юқо­рида зикр этилган органлар ва мансабдор шахсларнинг ўзлари қабул қилаётган қарорлари, аввало аҳолининг ҳаётий манфаатларига дахлдор бўлган қарорлари учун жавобгарлиги анча ошади.

Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг вакиллари қонун лойиҳасининг нормалари экологик назоратнинг таъсирчан тизимини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва янада такомиллаштириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асосларни ҳам яратишини таъкидлашди.

Депутатлар муҳокама якунлари бўйича мазкур қонун лойиҳасини бир овоздан қўллаб-қувватладилар ва уни биринчи ўқишда қабул қилдилар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизматининг материали асосида.

Прочитано: 785 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика