Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 12 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТИНГ ВА ИЖАРАГА ОЛИНГ

Вазирлар Маҳкамасининг 6.03.2014 йилдаги 53-сон қа­рори билан Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ объектнинг ижара шартномасини тузган юридик ёки жисмоний шахс — тадбиркорлик фаолияти субъекти (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти) ижарага олувчи бўлиши мумкин.

Давлат мулки бўлган ва ўзида тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматни ифодалайдиган моддий маданий мерос объектларини, яъни ҳайкаллар, ансамбллар ва диққатга сазовор жойлар моддий маданий мерос объектлари ҳисобланади.

Белгиланишича, уларни ободонлаштириш ва зарур ҳо­латда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериладиган моддий маданий мерос объектлари рўйхатига (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) киритилган объектлар ижарага берилиши мумкин. Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси томонидан шакллантирилади. Рўйхатни кўрсатилган объектларни ижарага беришга доир таклифларни кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тасдиқлайди.

Ҳужжатда ижарага берилган объектлардан рухсат этилган фойдаланиш мақсадлари белгиланган. Булар кўргазма заллари; меҳмонхоналар; алкоголли ичимликлар сотилмайдиган умумий овқатланиш шохобчалари (чойхоналар, кафелар, ошхоналар, ресторанлар); ҳунармандчилик марказлари (ўймакорлик, тикув, қўлда бажариладиган тўқув ишлари, ганчга, дарахтга нақш ўйиш, эсдалик совғалари тайёрлаш), бадиий-ижодий устахоналар; эсдалик совғалари ва ҳунармандчилик буюмлари сотиш; банклар, почта хизматлари пунктлари ва бошқаларни ташкил этишдан иборатдир.

Бунда аниқлаштирилишича, диний объектлар қуйидаги мақ­садлар учун ижарага берилиши мумкин эмас:

савдо фаолияти (алкоголли ичимликлар сотилмайдиган);

компьютер, нусха кўчириш ва интернет-хиз­матлар, фотосалонлар;

идоралар, агентликлар, туризм бюролари;

спорт заллари, кинотеатрлар;

модалар ательеси, гўзаллик салонлари, намойиш қилиш заллари.

Объектлардан ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш фақат Ҳукумат комиссиясининг қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Низомга кўра объектнинг ижара шартномаси 5 йил муддатга тузилади. Унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун Ҳукумат комиссиясининг қарори талаб этилади.

Объектни ижарага олувчининг инвестиция мажбуриятларининг энг кам суммаси ижара шартномаси тузилган кунда ҳисоблаб чиқиладиган, ижара шартномасининг амал қилиш муддатига (йиллар сонига) кўпайтирилган ижара тўловининг йиллик суммасидан кам бўлиши мумкин эмас. Бериладиган объектлар бўйича ижара тўловининг таянч ставкаси ҳисоб-китоби Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 8.04.2009 йилдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган) 9-бандида назарда тутилган тартибда аниқланади.

Ижарага олувчилар шартнома тузилган кундан бошлаб 5 йил муддатга ижара тўловининг ҳисоблаб чиқилган қийматининг 80%и миқдорида ижара тўловини тўлашдан озод этиладилар.

 

ННТ ВА УЛАР РАМЗЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ННТлар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини ташкиллаштириш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмларни ҳамда тартиботларни янада такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2014 йилдаги 57-сон қарори билан ННТларни, уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўт­ка­зиш тартиби тўғрисидаги, ННТларнинг чет эл фу­қаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Қарорда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мамлакатни ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, энг аввало, таълим, соғлиқни сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа соҳаларда тармоқ, минтақавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнига ННТларни жалб этиш борасидаги вазифалари белгилаб берилган.

Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда қуйидагиларнинг тартибини белгиланган:

ННТни, шу жумладан уларнинг юридик шахслар ҳи­собланадиган алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш;

халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиалларини ҳамда уларнинг рамзларини давлат рўй­хатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш;

юридик шахслар бўлмаган алоҳида бўлинмаларни ҳисобга қўйиш.

Низомларнинг амал қилиши юқорида назарда тутилмаган нотижорат ташкилотларини, шунингдек уларнинг рамзларини адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказишга ҳам татбиқ этилади, диний ташкилотлар бундан мустасно.

ННТ рамзлари (байроқ, эмблема, вимпел ва бошқалар) таъсис ҳужжатларига мувофиқ унинг раҳбар органи томонидан тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйха­тидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг ва таъсис ҳужжатларининг дубликатини бериш, алоҳида бўлинмаларни ҳисобга қўйиш тартиби назарда тутилган. ННТ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда ННТ рамзи қайта рўйхатдан ўтказилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўт­казиш тартиби тўғрисида низом нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шу жумладан диний ташкилотлар, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

Низомга мувофиқ чет эл фуқароларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан кўпи билан 12 ой муддатга амалга оширилади. Ариза берилган кундан бошлаб 1 ой мобайнида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш учун 100 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади. Аккредитациядан ўтказиш рад этилган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Аккредитациядан ўтказиш рад этилганда Адлия вазирлиги бу тўғрида ННТни 3 иш кунидан кечикмай ёзма шакл­да хабардор қилади. Адлия вазирлиги қабул қилинган қарорни изоҳламаслик ҳуқуқига эга.

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 2218 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика