Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 2 / Божхона

Дардга дармон бўлармикан?!

Мамлакатимизда барча соҳалар қатори фармацевтика соҳаси ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Мустақиллик йилларида мазкур тизимнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга ва инсон саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилаётган йигирмадан зиёд қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар амалиётга татбиқ қилинди.

Жумладан, 25.04.1997 йилдаги «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, мамлакатимизда сифатсиз ва қалбаки дори воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш қатъиян тақиқланган.

Жиноят кодексининг 186-моддаси билан истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ билан жазоланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2013 йилдаги «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 127-сон қарори билан 2013 йил 1 июлдан бошлаб, ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган айрим турдаги истеъмол товарлари рўйхати тасдиқланган бўлиб, унга дори-дармон воситалари ҳам киритилган.

 

Афсуски мазкур тартибларга бўйсун­масдан дори-дармон воситаларини ноқо­нуний йўллар билан республикамиз­га олиб киришга уринишлар ҳамон учраб турибди. Республикамиз божхоначилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари дори-дар­мон воситалари ва фармацевтика маҳ­сулотларининг ушбу қарорга зид равишда олиб ўтишга ҳаракат қилинган ҳолатларни аниқлашди.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси «С.Нажимов» божхона пос­ти ходимлари юртимизга кириб келаётган қўшни давлат фуқароси Г.Ш.нинг қинғир қилмишларига нуқта қўйишди. Ушбу аёлнинг қўл юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, қиймати салкам 12,5 млн сўмлик 31 минг донадан ортиқ «Канефрон Н» таблеткаларини божхона баённомасида ва оғзаки сўровлар пайтида маълум қилмасдан олиб ўтишга урингани фош бўлди.

Фарғона вилояти «Бешариқ» темир йўл божхона постида Қирғизистон Рес­публикасидан кириб келган юк поезди вагонларидан бири божхоначилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда кўздан кечирилганда, унда сақлаш ва ташиш қоидаларига зид равишда қиймати 14,3 млн сўмдан ортиқ бўлган 3 200 донага яқин «Ципролет», «Десмопрессина», «Минирин» номли дори воситалари олиб кирилаётганлиги аниқланди.

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманини қўшни давлатга туташтирувчи айланма йўлда ҳаракатланаётган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари кузатувига тушганини сезиб қолган бир гуруҳ шахслар дарров дуч келган томонга жуфтакни ростлаб қолишади. Улар ташлаб қочишга мажбур бўлган юклар ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, қонунбузарлар қиймати салкам 23,5 млн сўмлик 23 турдаги 5 872 дона дори воситаларини юртимизга ноқонуний равишда олиб киришга урингани аниқланди.

«Тошкент-Аэро» ИБКда ҳам дори воситаларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлардан бири фош қилинди. «Истанбул-Тошкент» йўналиши бўйича парвозини якунлаган фарғоналик Г.К. хонимнинг «аптечка»сидан божхона назоратидан яширилган 5 турдаги 2 300 донага яқин дори воситалари жой олганига нима дейсиз?

Шу турдаги яна бир йирик қонун­бузарликка Тошкент шаҳар божхоначилари ҳам чек қўйишди. «Келес» темир йўл божхона постида «Москва-Тошкент» йўналиши бўйича кириб келган йўловчи поездини божхона назоратидан ўтказиш чоғида Р.А. томонидан 31 турдаги дори воситаларининг қонунга хилоф равишда юртимизга олиб кирилишининг олди олинди. Божхона баённомасида ва оғзаки сўровлар пайтида қайд қилинмаган мазкур шубҳали «малҳам»ларнинг умумий қиймати салкам 38 млн сўмни ташкил қилар экан.

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1068 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика