Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 2 / Бизнинг лойиҳалар

2013 йил якунлари бўйича таҳририят ҳисоботи

Якунланган 2013 йилда «Солиқ ва божхона хабарлари» молиявий-иқтисодий газетаси ўзининг 20 йиллигига қадам қўйди. Шу йил 8 октябрда унинг 1000-сони дунё юзини кўрди. Газеталар электрон шаклининг normа.uz сайтида жойлаштирилиши ҳам ютуқларимиздан бўлди.

Барча йилларда бўлгани каби ўтган йилда ҳам таҳририятимиз учун асосий вазифа ўқувчиларни тадбиркорлик фаолиятини юритишда зарур ахборот билан таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш бўлди ва шундай бўлиб қолади. Бунга далил сифатида эса «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти»га сизлардан келаётган мурожаатларни келтириш мумкин. Айнан сизнинг хат-хабарларингиз, саволларингиз газеталаримизни обуначилар раъйига қараб тайёрлашда йўлчи юлдуз бўлмоқда.

 

Ўтган 12 ой мобайнида таҳририятимизга 515 та ёзма мурожаат қилинган. «Бевосита мулоқот» лойиҳаси бўйича 200-00-59 телефон рақами орқали 5 баравар кўп савол келиб тушган – мурожаат қилганларнинг ҳар бири экспертларимиздан алоҳида жавоб олишган. Газетамиз саҳифаларида йил давомида ўқувчиларнинг 700 дан ортиқ саволларига жавоблар чоп этилган.

norma.uz сайтига йил давомида 3 597 971 марта кирилган. Унда икки ярим мингдан ортиқ мақолалар чоп этилган бўлиб, ўқувчилар уларга 1 400 та ўз шарҳларини қолдирганлар.

Газетамизда чоп этилган «Ҳисоб учун ким жавоб беради?» («СБХ»нинг 26.02.2013 йилдаги 8 (968)-сони), «Солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси ишлаяптими?» («СБХ»нинг 2.07.2013 йилдаги 26 (986)-сони), «Агар транспорт ўзингизники бўлса...» («СБХ»нинг 21.05.2013 йилдаги 20 (980)-сони), «Туристик хизматлар: ўз хизматларими ёки четники?» («СБХ»нинг 28.05.2013 йилдаги 21 (981)-сони) каби ва бошқа материаллар ўқувчиларимизда катта қизиқиш уйғотди.

Сиздан келган хат-хабарларга кўра, газетамиз саҳифаларида мунтазам чоп этиб бориладиган «Тадбиркор ён дафтарига», «Солиқ тўловчининг тақвими», жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти, ЯСТ ва бошқа тўловлар бўйича ҳисоботларни тайёрлаш бўйича экспертларнинг тушунтиришлари, «Имтиёзлар – тадбиркор учун мадад» сингари рукн ва тўпламларимиз иш-фаолиятингизда бевосита ёрдам бераётгани аён бўлмоқда. «Байрам харажатлари бухгалтерияси» қўлланмаси ҳам ўқувчиларимизга қўл келди, деган умиддамиз.

Йил охирида биз анъанага кўра, кириб келган йил учун дастурий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларни чоп этдик. «СБХ»нинг январь ойидаги дастлабки сонлари эса 2014 йилги солиқ солиш тартиботларига бағишланади.

Дарвоқе, таҳририятимизга «СБХ»га обуна бўлишни унутибмиз, январь ойи сонларини қандай топса бўлади, деган анъанавий саволлар билан ҳозирданоқ қўнғироқлар бошланди. Зеро, биз офисдан чиқмасдан обунани расмийлаштириш мумкинлигини бир неча маротаба такрорлаган эдик. Бизнинг нашрларимизни чакана савдода чекланган нусхадагина ва киоскачиларнинг буюртмаси бўйича топиш мумкин. Шунинг учун обунани расмийлаштиргунга қадар нашрларимизнинг электрон версиясини ўқиб турганингиз маъқул.

Обунани вақтида расмийлаштирмаган ўқувчиларимиз «Солиқ ва божхона хабарлари» ҳамда «Норма маслаҳатчи» газеталаримизнинг январь ойидаги сонларини олиш ва обунани февраль ойидан расмийлаштириш бўйича ўз саволларига 200-00-30 телефони орқали жавоб олишлари мумкин.

Кириб келган йилда барча ишларингизда омад ёр бўлишини ва икки томонлама муносабатларимиз янада мустаҳкамланиб боришини тилаб қоламиз!

Прочитано: 3111 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика