Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 2 / Янги қонун кучга кирди

Мувофиқликни баҳолашнинг янги ва ягона мезони

Эркин рақобат муҳитига асосланган бозор иқтисодиёти мамлакатимизда маҳсулот ва хизматлар сифати яхшиланиши ва кўпайиши учун кенг йўл очмоқда. Танлаш имкониятининг кенглиги, хизмат кўрсатишнинг хилма-хиллиги маҳсулотларнинг энг сифатлиларидан баҳраманд бўлишимизга хизмат қилаётир. Ушбу жараёнда мамлакатимизда сифатни кафолатлашнинг энг замонавий тизими жорий этилгани давлатимиз раҳбари Ислом Каримов томонидан фуқаролар манфаатини ҳимоялашга қаратилаётган улкан эътиборнинг амалдаги яна бир самарасидир.

 

Мамлакатимизда маҳсулот, иш, хизматларни сертификатлаштириш ва стандартлашти­ришнинг ҳуқуқий асослари яратилган. Со­ҳадаги қонун ҳуж­жатларини янада такомил­лаш­тириш, маҳ­сулот­нинг хавф­сизлиги, сифати ва рақо­батбар­дошлигини таъминлаш, шунинг­дек, мувофиқликни баҳо­лаш соҳасидаги миллий қонун ҳужжатларини халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш мақсадида 2013 йил 4 октябр­да Ўзбекистон Республикасининг «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги қонуни қабул қи­линди.

Мазкур қонун мувофиқликни баҳолашнинг бутун тизимини, шу жумладан, миллий аккредитацияни ташкил этишнинг умумий тамойиллари ва қоидаларини тартибга солишда муҳим аҳамият касб этади. Чунки ушбу қонун қабул қилингунга қадар мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги муносабатлар турли соҳавий қонунлар, ­яъни «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида», «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида»ги қонунлар, шунингдек, идоравий-меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солиб келинаётган эди. Ушбу соҳада ягона базавий қонуннинг қабул қилиниши, ўз навбатида, миллий қонунчиликни халқаро талаблар ва Бутунжаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш, назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини камайтириш ҳамда халқаро савдони енгиллаштириш имконини беради.

Мувофиқликни баҳолаш­нинг асосий вазифаси инсон ҳаёти ва соғлиғи, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол-мулки хавфсизлигини таъминлашдир. Шу билан бирга, атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ре­сурслардан оқилона фойдаланиш, маҳсулот, ишлаб чиқариш жараёнлари, хизматлар, менежмент тизимлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъё­рий ҳужжатлар талабларига му­вофиқлигини тасдиқлашни назар­да тутади.

Мувофиқликни баҳолаш аккредитация қилиш, сертификатлаштириш, мувофиқликни декларациялаш, инспекция назорати, юкни ортишдан олдин ва (ёки) юкни тушириш вақтидаги инспекция, маҳсулот синови, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари ёки экологик экспертиза йўли билан амалга оширилади.

Қонуннинг ўзига хос ва энг муҳим жиҳатларидан яна бири мувофиқликни баҳолаш қои­далари ва тартиб-таомили билан боғлиқ. Яъни мувофиқликни баҳолаш қоидалари ва тартиб-таомили мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ташкилий ҳамда техник талабларни, ишларни бажариш ва расмийлаштириш тартибини, усулларини ўз ичига олади. Мувофиқликни баҳолашга доир ишларга сифат бўйича эксперт-аудиторлар ёки тегишли тармоқларнинг мувофиқликни баҳолаш соҳасида ишларни ташкил этишга, ушбу соҳадаги жараёнга ёки фаолиятга тааллуқли махсус билим ва тажрибага эга бўлган техник экспертлар жалб қилиниши мумкин.

Қонунда аккредитациядан ўт­казиш масаласига алоҳида ўрин берилган. Миллий аккредитация органи сифатида Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги белгиланган. Мазкур орган зиммасига мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги давлат сиё­сатини амалга оширишда иштирок этиш, миллий аккредитация тизими ташкил этилишини, фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш вазифаси юкланган.

Мухтасар айтганда, мазкур янги қонун ички ва ташқи бозорларда маҳсулот ҳамда хизматларнинг рақобатдошлигини ошириш, халқаро иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик ва жаҳон савдо алоқаларида иштирок этиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда давлатнинг ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Зафар РЎЗИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Амалдаги қонун ҳужжатлари

мониторинги институти етакчи илмий ходими.

Прочитано: 1550 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика