Norma.uz
Публикации
20.04.2026 Санаторийда очилган чойхона…
Санаторий ҳудудида миллий таомлар чойхонаси ташкил этилди. Ундан тушадиган тушум санаторий даромади сифатида кирим қилинади. Санаторийнинг асосий фаолияти тиббий хизмат бўлиб, ҚҚС, фойда, ер ва мол-мулк каби солиқлардан имтиёзга эга. Санаторийнинг чойхонадан олаётган даромади қайси солиқларга тортилади, қайси солиқлардан имтиёзга эга ва ОНКМда қайси МХИК кодидан фойдаланилади?
далее...»»
20.04.2026 Нима қилиш керак...
  – Яқинда 55 ёшга тўламан, иш стажим 14 йилдан ортиқ. Пенсияга чиқсам бўладими? – Сизнинг ҳолатингизда ёшга доир пенсия (03.09.1993 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-ХII-сон Қонун 7-м.) мавжуд стажга мутаносиб миқдорда (Қонун 29-м.) , ушбу Қонуннинг 37-моддаси
далее...»»
20.04.2026 Солиқ ҳисоботини қайта топшириш даъво муддатини ўзгартирадими
2025 йилда корхона 2022 йил учун фойда солиғи бўйича аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этди. Солиқ ҳисоботларини қайта топшириш муносабати билан 2022 йил учун даъво муддати узайтириладими?
далее...»»
20.04.2026 ҚҚС алоҳида усулда қандай ҳисобга олинади
Таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи МЧЖлар 2026 йилдан ҚҚСни алоҳида ҳисобга олиш усулига ўтади. Коммунал хизматлар, мактаб ошхонаси ва корпоратив карталар орқали харидлар қисмида ҚҚС қандай ҳисобга олинади? Хизматлар импортига ҚҚС қандай ҳисобга олинади? Оддий ҚҚС 1-код бўйича, импорт ҚҚС эса 29-код бўйича ҳисобга олинадими?
далее...»»
20.04.2026 Гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинганда ҚҚС қандай ҳисобланади
22.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1060-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 248-моддаси қуйидаги мазмундаги 14-қисм билан тўлдирилди: «Агар гаров билан таъминланган мажбуриятни бажариш учун кредитор томонидан олинган мол-мулк бўйича ушбу Кодекснинг 266-моддасига мувофиқ солиқ ҳисобга олинмаган бўлса, ушбу мол-мулк реализация қилинганда солиқ базаси мол-мулкни реализация қилиш нархи (солиқ суммасини ўз ичига олган ҳолда) ва ушбу мол-мулкни мажбуриятни бажариш учун кредит ташкилоти балансига сотиб олиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади». Амалиётда банклар юридик ва жисмоний шахсларнинг гаровга қўйилган мол-мулкини Мажбурий ижро бюроси хатлари асосида ўз балансига олади ва кейинчалик уни бошқа юридик ва жисмоний шахсларга сотади. Агар илгари юридик шахсга тегишли бўлган мол-мулк сотилса, ҚҚС суммаси кредит ташкилоти томонидан сотилаётганда мол-мулкнинг тўлиқ қийматидан келиб чиқиб ҳисобланадими? Мол-мулкни сотиб олувчи ушбу ҚҚС суммасини тўлиқ қиймат бўйича ҳисобга оладими?
далее...»»
20.04.2026 Товарлар ва хизматлар учун кафолат муддати қандай ҳисобланади
Кафолат муддати – бу норматив муддат (ойлар ҳисобидаги) ёки муайян вазифани (неча соатда, нечта иш жараёнида, қанча километр масофани босиб ўтиб ва ҳ.к.) бажариш вақти тарзида белгиланган муддат бўлиб, бу муддат ичида ишлаб чиқарувчи (ижрочи), башарти фойдаланиш қоидаларига риоя этилган бўлса, товарнинг (хизматнинг) сифатига нисбатан норматив ҳужжатларда назарда тутилган талаблар бажарилишини кафолатлайди ва таъминлайди (26.04.1996 й. ЎРҚ-221-I-сон, 1-м. 13-хатбоши). Бошқача айтганда, кафолат муддати – сотувчи (ижрочи, ишлаб чиқарувчи) товар ёки иш (хизмат)нинг камчиликлари учун жавобгар бўладиган давр.
далее...»»
20.04.2026 Қарз берувчи қарз бериш ва қайтарилишини қандай ҳисобга олиши керак
Қарз шартномаси бўйича қарз берувчи қарз олувчига пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради (ФК 732-м.). Қарз олувчи қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ўшанча суммадаги пулни ёхуд қарзга олинган худди шундай турдаги ва сифатдаги ашёлар миқдорини (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
далее...»»
20.04.2026 Ўртача иш ҳақи қачон ва қандай тартибда ҳисобланади
Тавсияга 2025 йил 14 февралдан кучга кирган 13.02.2025 й. ЎРҚ-1030-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.
далее...»»
20.04.2026 Мукофотларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинмайди
Давлат ташкилотида ишловчи ходим касаба уюшмаси аъзолигидан чиқиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Касаба уюшмаси раиси унга аъзоликдан чиқишга шошилмасликни, агар аъзоликдан чиқса, жамоа шартномасида кўрсатилган байрам мукофотларини ололмаслигини ва айрим имтиёзлардан фойдалана олмаслигини билдирган. Агар ходим касаба уюшмаси аъзолигидан чиқса, у байрамлар (8 март, Наврўз, Рамазон ҳайити, Мустақиллик байрами, Конституция байрами) муносабати билан тўланадиган мукофотларни олиш ҳуқуқидан маҳрум бўладими?
далее...»»
20.04.2026 Меҳнат таътили тугамасдан...
Ходим бюджет ташкилотида ишлайди ва 5 январда меҳнат таътилига чиқди. 6 январда келиб, ишдан бўшаш учун ариза ёзмоқчилигини ва 7 январда ишдан бўшамоқчилигини айтди. Муассаса раҳбари ҳам ходимни 14 кунлик огоҳлантириш муддати тугашини кутмасдан ишдан бўшатишга рози. 1. Ходимни, унинг меҳнат таътили тугамасдан, 7 январда ўзаро келишув асосида ишдан бўшатиб юбориш мумкинми? 2. Агар бўшатиш мумкин бўлса, қайси моддалар асос бўлади? 3. Агар бўшатиш мумкин бўлмаса, қайси моддалар асос бўлади?
далее...»»
20.04.2026 Мартаба даражаси учун тўланмаган устама
01.05.2017 йилдаги 250-сон ВМҚга асосан юридик хизмат ходимларига устама тўловлари тўланиши кўрсатиб ўтилган. Бюджет ташкилоти хуқуқшуноси ташкилот етакчи иқтисодчисига 3-даражали юрист малака тоифаси бўйича 2019 йилда ҳужжатни тақдим қилган. Лекин етакчи иқтисодчи томонидан штат жадвали ва харажатлар сметасига киритмаганлиги сабабли устамалар тўланмаган. Ҳозирги кунда ташкилот хуқуқшуноси меҳнат стажи ва мартаба даражаси учун устама тўловларини 2019–2025 йиллар учун тўлаб берилишини сўраб мурожаат қилмоқда. Бюджет ташкилотида юқоридаги ҳолатлар бўйича қайси тартибда хужжатлар расмийлаштирилиши керак? Қайси йиллар учун ҳисоб-китоб қилинади? Олинмаган йиллардаги лавозим окладидан ҳисоб-китоб қилинадими ёки ҳозирги кундаги лавозим окладидан?
далее...»»
20.04.2026 Ягона QR-код бўйича тўловларни фискаллаштиришни ким таъминлаши керак
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларда яна муаммо... Бу муаммога энг эҳтиёткор тадбиркорлар дуч келдилар – улар харидорлар ва мижозлардан ягона банк QR-коди орқали тўловларни қабул қилишда, фискал маълумотларнинг такрорланишидан қўрқиб, бундай савдолар бўйича онлайн-НКМ чекларини урмаганлар.
далее...»»
20.04.2026 Бонд омборлари қандай ишлайди
1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда тажриба тариқасида божхона эркин омборининг янги шакли – бонд омборлари ташкил этилмоқда.
далее...»»
20.04.2026 Қишлоқ хўжалиги ерларига солиқ солиш масалаларида нималар ўзгаради
Солиқ кодекси ва МЖТКга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи ставкасини ошириш ва муайян вазиятда қўлланиладиган маъмурий жарималар тўғрисида ўзгартиришлар киритилди.
далее...»»
20.04.2026 Ҳисоб сиёсати ва ҳисоб баҳоларининг янги қоидалари
Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (2-сонли МҲМС) – «Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асослари: ҳисоб сиёсати ва ҳисоб баҳолари» тасдиқланди (11.04.2026 й. АВ рўйхат рқами ­3810-сон) ва 2027 йил 1 январдан эътиборан кучга киради. Стандартни Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган барча юридик шахслар (бундан жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар ва бюджет ташкилотлари мустасно) қўллайдилар.
далее...»»
20.04.2026 ЖШДС бўйича проактив ҳисоботнинг меҳнат сарфини камайтириш учун «E-ijara» тизимида нималар ўзгарди
2026 йил 10 апрелга келиб Солиқ қўмитаси «E-ijara» тизимида қатор янгиланишларни амалга оширди. Хусусан, идора ер участкаларига нисбатан минимал ставкаларни қўллашни бекор қилди, антенна-мачта қурилмалари учун ижарани рўйхатдан ўтказишни соддалаштирди, солиқни ҳудудлар бўйича тақсимлаш масаласини маълум даражада ҳал этди.
далее...»»
20.04.2026 «E-aktiv» расман бекор қилинди
22.09.2021 йилдаги «Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 595-сон ВМҚга тадбиркорларнинг хўжалик операцияларини «E-aktiv» тизимида акс эттириш мажбуриятини бекор қилувчи тузатиш киритилди.
далее...»»
20.04.2026 Маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашни қандай соддалаштириш мумкин
Маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлаш аниқлик, назорат ва маълумотлардан тезкор фойдаланишни талаб этади. Товар айланмаси иштирокчилари учун маркировка кодларини тезкор текшириш, маҳсулот ҳаракатини кузатиш, кечикишларсиз ва ортиқча операцияларсиз ишлаш муҳимдир.
далее...»»
20.04.2026 ҚҚСнинг бир қисми қандай шартларда қайтарилади
«Тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва уларнинг қонуний фаолият юритиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 745-сон ВМҚ яна битта Вақтинчалик низом билан тўлдирилди. Бу сафар заргарлар (ишлаб чиқариш, чакана савдо) рағбатлантирилади. Янги Вақтинчалик низом ўтган йилнинг июль ойида қабул қилинган Президентнинг ПҚ-207-сон қарорига мувофиқ уларга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тартибини белгилайди.
далее...»»
20.04.2026 ҚҚС тўловчилар учун нималар ўзгарди
ҚҚС тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4 та муҳим ўзгартириш киритилди. Бу сизга қай даражада таъсир қилиши мумкинлигини текширинг.
далее...»»
Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика