|
18.08.2026
Ваколатхона учун намойиш товари: қайси божхона режимини танлаш керак
Бош компания Ўзбекистондаги ваколатхонасига кўргазма стенди ёки шоурум учун намойиш материалларини топширишни режалаштирмоқда. Товар, аввал фойдаланилган бўлиши эҳтимолдан холи эмас, миқдори эса чекланган: ҳар бир туридан биттадан. Божхона учун бош офис ва ваколатхона ўртасида қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак? Бундай товар қайси божхона режимидан ўтиши керак? Қандай божхона тўловлари ва солиқ мажбуриятлари юзага келиши мумкин? Бундай топшириш ваколатхонанинг тижорат фаолияти сифатида баҳоланмайдими? далее...»» |
|
18.08.2026
БК уйларга хизмат кўрсатишдан воз кечиши мумкинми
Бошқарув компанияларининг хизматидан норози бўлган ККУ аҳолиси улардан чиқиб кетишни ва кўп қаватли уйларни бошқа бошқарув органига топширишни хоҳлаётганлари тез-тез қулоққа чалинмоқда. Буни амалга ошириш қийин, чунки БК уларнинг чиқишига ҳар томонлама тўсқинлик қилади, аҳоли фаоллиги ва ҳуқуқий саводхонлиги етарли даражада эмас. БК уйлардан воз кечиб, шартномани ихтиёрий равишда бекор қилган ҳолатни эслаш қийин. Компаниялар кўп қаватли уйларни бошқариш учун қатъий курашмоқда. Агар сўнгги бир неча йил ичида ККУларнинг аксарияти ўз хоҳишларига қарши – ҳокимликларнинг босими остида БК таркибига кириб қолганини ҳисобга олсак, ислоҳотларнинг ушбу босқичида бошқарувчилар бошқарув жиловини ихтиёрий равишда бошқа бировга топширишни хоҳлашадими ёки йўқми деган катта шубҳа туғилади. Шунга қарамасдан, қонунчилик БКнинг уйга хизмат кўрсатишдан воз кечиш имкониятини назарда тутади. далее...»» |
|
18.08.2026
Бошқа шахсларнинг қарзларини кўчмас мулкнинг янги эгаларига ўтказиш бекор қилинади
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Қўмита) нотариал олди-сотди шартномаларидан уй-жой сотиб олувчиларни аввалги эгаларининг қарзларини тўлашга мажбур қиладиган бандни чиқариб ташлаш ташаббуси билан чиқди. Бу кўчмас мулк битимларининг шаффофлигини ошириш, инсофли харидорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иккиламчи бозорда уй-жой сотиб олаётган фуқаролар учун хавф-хатарларни бартараф этиш имконини беради. Таклиф Адлия вазирлигига юборилди. далее...»» |
|
18.08.2026
Уйларга янги қоидалар бўйича хизмат кўрсатилади
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи билан Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланишнинг янги қоидалари (АВ рўйхат рақами 3824, 29.04.2026 й., кейинги ўринларда – Қоидалар) тасдиқланди. Улар 2026 йил 1 августдан кучга кирди. Янги ҳужжатни қабул қилиш зарурати сўнгги йилларда кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш соҳасида юз берган ўзгаришлар билан боғлиқ. Уй-жой кодекси ва «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунга (07.11.2019 й. ЎРҚ-581-сон) мувофиқ Қоидаларда ККУни бошқаришнинг учта усули белгиланган: бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан; шартнома асосида юридик шахс – бошқарувчи ташкилот ёки жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) томонидан; уй-жой мулкдорлари ширкати – нотижорат ташкилот томонидан. Бу муҳим, чунки бугунги кунда бошқарув усули масалалари бўйича аҳоли, ККУ бошқарув органлари раҳбарлари, ҳокимликлар ва бошқа органлар вакиллари ўртасида кўплаб қарама-қаршиликлар юзага келмоқда. далее...»» |
|
18.08.2026
Умумий йиғилишда ижарага берувчиларнинг фикрини қандай ҳисобга олиш керак?
Умумий йиғилишда қарор қабул қилиш учун жойлар мулкдорларининг 50%идан ортиғи иштирок этиши шарт. Одатда, кворумни таъминлаш жуда қийин бўлади. Аҳолининг аксарияти сусткаш бўлишидан ташқари, ижарачилар билан ҳам жиддий муаммолар юзага келиб туради. Бизнинг уйда ярмидан кўпи ижарачилар. Қонунчиликка кўра, улар умумий йиғилишда иштирок эта олмайди ва кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бера олмайди. Квартира эгасини мажлисга чақириб келишдан мушкулроқ юмуш эса бўлмаса керак. У уйни ижарага берган, ўзи бошқа жойда яшайди, мажлисда ҳал қилинадиган масалалар уни қизиқтирмайди ҳам. Баъзан квартира эгасини топиш қийин бўлади. Кўпчилик вилоятларда ёки республикадан ташқарида яшайди. Бундан келиб чиқадики, умумий йиғилишда мулкдорларнинг унча катта бўлмаган қисми иштирок этади ва улар уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш бўйича қарорлар қабул қиладилар. Бундай қарор кворум бўлмаганда қонуний кучга эга бўладими? Уйларини ижарага бериб, мажлисда қатнаша олмаётган квартира эгаларининг фикрини қандай ҳисобга олиш мумкин? далее...»» |
|
18.08.2026
Болани парваришлаш таътили
Болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) мавжуд меҳнат стажи тўғрисидаги ёзувлар (маълумотлар) асосида ушбу банднинг 5–7-хатбошиларида белгиланган даврларга мувофиқ ҳисобланади. Меҳнат дафтарчаси бўлмаган ёки ҳисобланган болани далее...»» |
|
18.08.2026
Болаларга тўловлар, рад этиш муддатлари, чет элликларнинг пенсияси ҳақида...
Қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш зарурати юзага келганда пенсия тайинлаш тартиби қандай бўлади? – Агар қўшимча ҳужжатлар зарур бўлса ёки тақдим этилган ҳужжатларнинг асослилиги ва ишончлилигини қўшимча текшириш талаб этилса, комиссия томонидан мавжуд ҳужжатларни текшириш тугагунига қадар далее...»» |
|
18.08.2026
Бухгалтерия ҳужжатларида қайси сўзларни эскича ёзиш мумкин эмас
Агар буйруқ ёки далолатномада одатингиз бўйича «xatlov» ўрнига «инвентаризация» ёки «erkin ishchi» ўрнига «фрилансер» деб ёзсангиз, бу расман иш юритишдаги хато ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги атамалар комиссияси 41 та хорижий сўзнинг ўзбекча муқобилларини қонунийлаштирди. Уларнинг бир қисми бухгалтерия лексикасига киради, бир қисми ускуналарни номлайди. далее...»» |
|
18.08.2026
Етказиб берувчи «соддалаштирилган» ҚҚС тўлашга ўтса…
«Соддалаштирилган» ҚҚС режими шартлари Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони билан 2026 йил 1 июндан бошлаб савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари учун ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган. Режимнинг асосий далее...»» |
|
18.08.2026
Енгил автомобиль учун ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисоблашга йўл қўймаслик учун нима қилиш керак
Корхоналар енгил автомобилларни харид қилишда кўпинча ҚҚСни ҳисобга оладилар ва фойда солиғини ҳисоблашда уларни сақлаш харажатларини чегириб ташлайдилар. Солиқчилар эса бундай харидларга доимо синчковлик билан қарайдилар ва битимнинг солиқ оқибатлари бўйича бухгалтернинг ҳаракатлари тўғрилигига шубҳа билдирадилар. Қўшимча ҳисоблашга йўл қўймаслик учун қандай ҳужжатлар қўл остида бўлиши кераклиги ҳақида солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА маълум қилди: далее...»» |
|
18.08.2026
Солиқ органи ҚҚС-кешбэкнинг бир қисмини қайтаришни талаб қилмоқда: нима учун бу талаб низоли
Умумий овқатланиш корхоналари, туроператорлар ва меҳмонхоналар солиқ органидан ҚҚС бўйича кешбэкнинг бир қисмини қайтариш талаби ҳамда инкассо қўлланиши таҳдиди ёзилган хатларни олди. далее...»» |
|
18.08.2026
АВни қандай тугатиш ва олинган материалларни кирим қилиш керак
Корхона эскирган ишлаб чиқариш ускунасини тугатмоқда. Қисмларга ажратиш натижасида олинган деталлар ва материалларни 5-сон БҲМС қоидаларига биноан қандай тўғри расмийлаштириш ва кирим қилиш керак? далее...»» |
|
18.08.2026
Устав фондидаги улушни сотиш тўғрисидаги хабарнома
Таъсисчиси ўзгарган баъзи ташкилотлар солиқ органларидан хатлар олди. Унинг моҳияти: жисмоний шахс устав фондидаги ўз улушини бошқа жисмоний шахсга ўтган йил учун баланснинг 012-сатрида акс эттирилган асосий воситалар қийматидан анча паст нархда сотди. Бу «солиқ ҳисоботидаги хато ва номувофиқликлар» деб баҳоланади. Солиқ органи 5 кун ичида ҳисоботни қайта топширишни ва асословчи ҳужжатларни прокуратурага тақдим этишни талаб қилмоқда. далее...»» |
|
18.08.2026
Кичик бизнес корхонаси учун солиқ солиш режими
Агар корхонанинг солиқ даври учун жами даромади белгиланган чегарадан ошмаса, у солиқ солишнинг учта вариантидан бирини танлаши мумкин: 1) айланмадан олинадиган солиқ (одатда, 4%) (СК 467-м.); 2) ҚҚСни 6% ставка бўйича ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби (26.05.2026 й. ПФ-100-сон, 5-б.); 3) ҚҚСни 12% ставка бўйича ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумий белгиланган тартиби (СК 237, 258-м.). далее...»» |
|
18.08.2026
«Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш» хизматида 6 фоизлик ҚҚС ставкаси пайдо бўлди
ҚҚС тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтган солиқ тўловчилар янги 6 фоизлик ҚҚС ставкаси билан электрон шартномаларни рўйхатдан ўтказа олмаган. Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш хизматига тегишли ўзгартиришлар киритилганлигини маълум қиламиз: далее...»» |
|
18.08.2026
Давлат органларидан зарарни қоплаш
27.07.2026 йилда қабул қилинган ЎРҚ-1161-сон Қонун давлат органи ёки унинг мансабдор шахсининг ноқонуний қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарар ва маънавий зиённинг қонуний қопланишини кафолатлаган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач – 2027 йил 28 январдан кучга киради. далее...»» |
|
18.08.2026
Фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини ким ва қандай юритади
«Солиқ-сервис» акциядорлик жамияти томонидан фермерларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди. Низом (11.08.2026 й. АВ рўйхат рақами 3921-сон) фермер хўжаликларига бухгалтерия хизматларини кўрсатиш регламентини мустаҳкамлаб қўяди. Ҳужжат кимлар давлат ҳисобидан ҳисобга олиш хизматларининг тўлиқ спектридан фойдаланиши мумкинлигини, қайси тоифаларга эса шартнома асосида пулли асосда хизмат кўрсатилишини белгилайди. далее...»» |
|
18.08.2026
Марказий банк банкларнинг мижозлар мурожаатлари билан ишлаш қоидаларини қандай ўзгартирди
«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом»га киритилган навбатдаги тузатишлар пакети (01.08.2026 й. АВ рўйхат рақами 3030-12-сон) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда тизимли ёндашувни мустаҳкамлайди, мижозларга йўналтирилганликни ва банк раҳбариятининг шахсий масъулиятини оширади. Ҳужжат Марказий банк бошқарувининг қарори билан қабул қилинган бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач – 2026 йил 4 сентябрдан кучга киради. далее...»» |
|
18.08.2026
Риэлторлар ишига қўйиладиган талаблар янгиланди
Риэлторлик хизматларини кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган 07.08.2026 йилдаги «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-1163-сон Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. далее...»» |
|
18.08.2026
ННТда ўз ҳисоб стандарти пайдо бўлди
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олувчи биринчи миллий стандарт – 77-сон МҲМС «Нодавлат нотижорат ташкилотлари учун соддалаштирилган бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот» тасдиқланди (04.08.2026 й. АВ рўйхат рақами 3917-сон). Стандарт 2028 йил 1 январдан бошлаб кучга киради. Ушбу санагача ННТлар амалдаги қоидалар асосида ҳисобни юритадилар ва ҳисоботларни топширадилар. далее...»» |
