Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 44 / Кадрлар бўлими

Ўриндош ходима дам олишга ҳам, туғишга ҳам ҳақли

Мен МЧЖда 10 йилдан кўп вақтдан бери ўриндош бўлиб ишлайман. Ана шу вақтнинг ҳаммасида менга таътилга чиқишга рухсат беришмаган эди. Энди мен декрет таътилига чиқмоқчиман. Декрет ва таътил пулларини тўламаслик учун мени ҳомиладорлигимда ишдан бўшатишлари мумкинми?

Агар иш берувчим менга бу таътиллар учун ҳақ тўлашни хоҳламаса, қаерга ва кимга мурожаат қилишим мумкин?

Л.Набиева.

Тошкент шаҳри.

 


 – Ҳозирги вақтда амал қилаётган Меҳнат кодекси (бундан кейин – МК) иш берувчиларга бирор-бир асосга кўра ўриндошларнинг меҳнат ҳуқуқларини камситиш ҳуқуқини бермайди. Улар билан меҳнат муносабатларини Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) белгилайди. Уни тартиб бўйича таҳлил қилиб кўрайлик.

Ўриндош

МЕҲНАТ қонунчилигида йиллик меҳнат таътилларини беришда навбатлиликни белгилаш чоғида аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан кафолатлар назарда тутилган. МК 143-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ аёлларга, шу жумладан ўриндошлик бўйича (ташқи ва ички ўриндошлик бўйича) иш­лаётган аёлларга, уларнинг хоҳишига кўра йиллик меҳнат таътили асосий ишда ва айни вақтда ўриндошлик бўйича ишда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил олдидан ёки ундан кейин, иш (лавозим) жойи ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда, мазкур иш берувчидаги иш стажидан қатъи назар берилади.

Бунинг маъноси шуки, асосий иш жойида амал қиладиган, мазкур иш берувчида таътиллар беришнинг навбатлилигини (МКнинг 144-моддаси) ва узлуксиз иш стажи (МК 142-моддасининг биринчи қисми) тўғрисидаги қоидаларни ўриндошликка қўллаб бўлмайди.

МК 143-моддаси қоидаларининг таҳлили кўрсатишича, иш берувчи ўриндош ҳомиладор аёлга йиллик асосий таътил ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилни асосий иш жойидаги таътиллар билан бир вақтда бериши ШАРТ. Уларга чиқиш учун ходим ҳужжат (масалан, асосий иш жойи бўйича таътил тўғрисидаги буйруқдан, таътиллар жадвалидан кўчирма, меҳнатга лаёқатсизлик варақасидан нусха ва ҳоказоларни) тақдим этиши керак.

Шуни таъкидлаш лозимки, ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир. Соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси уларни олиш учун асос ҳисобланади (Низомнинг 18 ва 19-бандлари).

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдор­ларда тўлаш мажбуриятидан бўйин товлаш мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга олиб келишини ёдда тутиш керак (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (МЖТК) 493-моддаси). Маъмурий жазо иш берувчини берилмаган нафақаларни тўлашдан озод қилмайди.

 

ЭНДИ ўриндош ҳомиладор аёлни ҳомиладорлик ва туғиш таътилига ҳақ тўламасдан ишдан бўшатиш мумкинлиги ҳақида.

Иш берувчининг ташаббуси билан ҳомиладор аёл (у асосий ходим ёки ўриндош бўлишидан қатъи назар) билан меҳнат шартномасини бекор қилиб бўлмайди (МКнинг 237-моддаси). Корхонани тугатиш ва муддати тугаши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш бундан мустасно. Шунинг учун асосий бўлган ходим ишга қабул қилинганда ўриндошни ишдан бўшатишга йўл қўядиган МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди ўриндош ҳомиладор аёлга нисбатан амал қилмаслигига эътибор бериш лозим. Бундай ходим билан ўриндошлик бўйича меҳнат шартномасини тузаётганда ана шу шартларнинг ҳаммасини ҳисобга олиш керак.

 

 

ХОДИМ бундан аввалги барча иш даврлари учун, яъни 10 йилдан кўпроқ давр учун (сиз ўз мурожаатингизда кўрсатганингиздек) фойдаланилмаган таътил кунларини унга берилишини талаб қилишга ҳақлидир. Агар қонунни (МК 143-моддасининг бешинчи қисмини) бузиб, иш берувчи ходимга бир неча йил мобайнида таътил бермаган бўлса, ходим унга бўлган ҳуқуқни йўқотмайди, чунки меҳнат қонунчилигида таътил бериш талаби бўйича даъво қилиш муддати белгиланмаган.

Шу сабабли Меҳнат кодекси иш берувчини ходим ишдан бўшаган тақдирда барча фойдаланилмаган йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун, ҳатто агар у ­кейинги 10 йил ва ундан кўп вақт бирор марта ҳам таътилдан фойдаланмаган бўлса-да, пулли компенсация тўлашга мажбур этади (МК 151-моддасининг биринчи қисми, 275-моддасининг иккинчи қисми).

Шуни билиш лозимки, йиллик меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини нафақат меҳнат қонунчилиги, балки Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳам кафолатлайди. Шу сабабли агар ходим барча ишлаган йиллари  учун ҳақ тўланадиган таътил олиш (меҳнат шартномасини бекор қилмаган ҳолда) ниятида бўлса, иш берувчи ушбу талабни қондириши шарт.

Йиллик меҳнат таътилларини бериш бўйича қарзни сўндириш учун ходим билан келишувга келишни тавсия қиламиз. Бундан олдинги иш даврлари учун таътиллар асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда берилиши мумкин, бироқ кўп муддатга ва дарҳол бир неча йилга (масалан, 2 иш йили ёки 3 иш йили учун ва ҳоказо) берилиши мумкин.

 

 ЎЗБЕКИСТОН қонун ҳужжатларида меҳнат муносабатлари бобидаги ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконини берадиган таомиллар белгиланган. Иш берувчи томонидан биз юқорида баён этган талабларнинг бажарилмаслиги меҳнат қонунчилигини бузиш деб баҳоланади ва жавобгарликка олиб келади.

Агар сиз ихтилофларни иш берувчи билан мунозаралар йўли билан мустақил равишда ёки ўз вакилингиз иштирокида ҳал эта олмасангиз, сиз ариза билан меҳнат қонунчилиги тўғри қўлланмаётганлигини текширишни ўтказиш мақсадида меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг аниқ ва бир хил ижро этилишини назорат қилишни амалга оширадиган, иш берувчи жойлашган ердаги Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекцияси ёки прокуратурага (туман ёки шаҳар миқёсидаги) мурожаат қилишингиз мумкин. Текшириш давомида ушбу ҳолатлар аниқланганда иш берувчи меҳнат қонунчилигини бузганлик учун унга ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш кўринишида маъмурий жавобгарликка тортилиб, сизнинг меҳнат ҳуқуқларингиз тикланиши мумкин (МЖТКнинг 49-моддаси).

 

Прочитано: 2953 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Font не найден. Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2014-02-15 16:02:42, Гость_:
Вопрос направлен в редакцию
Вопросы экономико-правовой тематики, связанные с деятельностью Вашей организации или личные, Вы можете задать:
1)    отправив электронное письмо в редакцию газет «Норма» и «НТВ» по адресам: gazeta@norma.uz; ntv@norma.uz;
2)    по телефону «Горячей линии» 200-00-59, если Вы являетесь пользователем информационно-поисковых систем «Norma», подписчиком газет «Налоговые и таможенные вести» и «Норма»;
3)    воспользовавшись сервисом «Мы отвечаем!» в интерфейсе программных продуктов «Norma».
2015-04-15 11:36:42, Гость_гулчехра:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика