Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 44 / Хўжалик ҳуқуқи

Тугатиш жараёнида мол-мулкни тақсимлаш

МЧЖ ихтиёрий равишда тугатилмоқда. Корхона 2013 йилда ишлаб чиқарилган иккита енгил автомобилга эга. Биз машиналарни икки муассис ўртасида тақсимламоқчимиз. Буни қандай амалга оширса бўлади?

Н.Вепренцев, ҳаммуассис.

Зарафшон ш.

 


– Даставвал муассислар ўрта­сида жамият устав фондига киритган улушларига мутаносиб равишда мол-мулкни тақсимлаш ҳамда автомобилнинг маркаси ва қолдиқ баланс қийматини кўрсатган ҳолда уларнинг ҳар бирига тегишли бўлган машинани бериш ҳақида қарор қабул қилиш лозим. Мазкур масала муассисларнинг умумий йиғилишида ҳал этилади ва жамият тугатилаётганда унинг муассислари ўртасида мол-мулкни тақсимлаш ҳақидаги баённома билан расмийлаштирилади.

Сўнгра Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқнома (адлия вазирининг АВ томонидан 30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) III боби 16-параграфига мувофиқ нотариал идорада тугатилаётган юридик шахсга тегишли бўлган мол-мулкни унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсим­лаш тўғрисидаги шартно­мани тас­диқлатиш лозим. Бунинг учун сиз нотариусга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз керак:

  • · юридик шахснинг таъсис ҳуж­жатлари;
  • · муассислар (иштирокчилар)нинг қарори;
  • · муассислар (иштирокчилар) томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга юборилган ёзма хабар;
  • · юридик шахсни тугатиш тўғриси­да қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тугатувчини - тугатиш комиссияси ёки жисмоний шахснинг тайинланганлиги, тугатиш тартиби ва муддатлари белгиланганлиги тўғ­рисидаги юридик шахс муассисларининг (иштирокчиларининг) умумий мажлис баённомаси ёки органнинг қарори;
  • · тугатувчининг ваколатини тас­диқловчи ҳужжат;
  • · муассислар (иштирокчилар)нинг устав фондидаги (капиталидаги) ҳис­салари шаклланганлиги ҳақидаги маълумотнома;
  • · дебитор ва кредиторлар рўй­хати;
  • · юридик шахсни тугатилиши ҳа­қида кредиторларни ёзма равишда хабардор қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
  • · тугатилаётган юридик шахснинг молия-хўжалик фаолияти текширилганлиги ҳақидаги тегишли давлат солиқ хизмати органининг текширув маълумотномаси;
  • · юридик шахснинг тугатилиши ҳақида ОАВга берилган эълон нусхаси;
  • · охирги молиявий ҳисобот йилига бўлган бухгалтерия баланси;
  • · тугатилаётган юридик шахснинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисобот;
  • · тақсимланаётган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
  • · мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги тўғрисидаги тегишли давлат нотариал идорасининг маълумотномаси;
  • · мол-мулкнинг инвентаризация далолатномаси;
  • · тугатилаётган юридик шахснинг оралиқ тугатиш баланси ва тугатиш баланси;
  • · тугатилаётган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланган мол-мулкнинг топшириш ва қабул қилиш далолатномаси;
  • · муассислар умумий йиғили­шининг жамиятни тугатиш ҳақидаги ва муассислар ўртасида мол-мулкни тақсимлаш ҳақидаги баённомалари;
  • · автомобиллар ва “Агрегатлар мувофиқлиги ҳақида” муҳри қўйилган уларнинг техник паспортларини топшириш ва қабул қилиш далолалтномалари;
  • · муассисларнинг паспорти ва давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.

Тегишли шартномалар тасдиқ­лангандан кейин ДЙҲХХга мурожаат қилиш лозим, у ерда сизга ариза намунасини беришади. Бундан кейин эса сиз мудофаа ишлари бўйича туман бўлимида мазкур аризага автомобилларни ҳисобдан чиқарилганлиги ҳақида муҳр қўйдиришингиз ва ДЙҲХХга автомобилларни рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этишингиз лозим.

Прочитано: 2618 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика