Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 35 / Бизнинг маслаҳатлар

Авиачипта қийматини корхона тўласа

Корхонамиз ходим учун авиачипталар, яшаш ва овқатланиш қийматини тўлаб беришининг солиқ оқибатларини кўрсатган ҳолда тегишли харажатларни тўғри юритиши учун қуйидаги саволларга жавоб берсангиз:

1. «Тошкент–Урганч» йўналиши бўйича корхонанинг бориш ва келиш авиачипталари юзасидан компенсация тўловлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиш мақсадида харажатларнинг қандай моддасига киритилади? Юридик шахсларнинг ходимларни иш жойига олиб келиш ва қайтариб олиб кетиш харажатлари сифатидами ёки юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, йўл чипталари қийматини тўлаш ёки йўл чипталари қийматини қоплаш сифатидами?

Корхонанинг ишлаб чиқариш зарурияти билан боғлиқ бўлмаган, сафар учун авиачипталар бўйича компенсация тўловлари солиқ солиш мақсадида ходимнинг жами даромадига киритиладими?

2. Ходимга ташкилот тўлайдиган, Урганч шаҳрида яшаш ва овқатланиш учун компенсация тўловлари унинг даромади ҳисобланадими?

Воҳиджон Юлдашев,

МЧЖ бош бухгалтери.

Тошкент шаҳри.

 

– 1. Солиқ кодекси 177-моддасининг 1-бандига асосан солиқ тўловчи томонидан юридик шахсдан моддий наф тарзида олинган даромадлар қуйидагилардир:

юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш, шу жумладан:

жисмоний шахсларнинг болаларини мактабгача таълим муассасаларида ўқитиш, тарбиялаш;

коммунал хизматлар, ходимларга берилган уй-жой ҳақини, уй-жойдан фойдаланиш харажатлари ҳақини, ётоқхонадаги жойлар ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;

санаторий-курортларда даволаниш йўлланмалари қийматини, дам олиш, стационар ва амбулаторияга қатнаб даволаниш ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;

юридик шахснинг жисмоний шахс даромади бўлган бошқа харажатлари.

Шундан келиб чиқиб, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиш мақсадида иш берувчи томонидан ходим харид қиладиган, «Тошкент–Урганч» йўналиши бўйича бориш ва келиш авиачипталари қийматини қоплашни Солиқ кодекси 177-моддасининг 1-бандига киритиш керак, чунки корхона бу харажатларни ўз ходимининг манфаатларини кўзлаб амалга оширади.

Солиқ кодекси 171-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди юридик шахснинг ходимларни иш жойига олиб бориш ва қайтариб олиб кетиш бўйича харажатларини шахс­лаштириб бўлмайдиган, ҳар бир ходим томонидан даромад қандай миқдорда олинганлигини аниқлаб бўлмайдиган харажатлар тарзида назарда тутади. Масалан, ишлаб чиқариш цехи ёки корхонанинг бошқа объекти аҳоли пунктидан ташқарида жойлашган ҳолларда корхона ходимларни иш жойига олиб бориш ва қайтариб олиб кетишни таъминлайдиган транспорт ташкилотини ёллайди.

Тегишинча, сизнинг ҳолатингизда, авиачипталар қиймати моддий наф тарзидаги даромад сифатида ходимнинг жами даромадига киритилади ва унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади, бироқ улардан ЯИТ ва суғурта бадаллари олинмайди.

2. Худди шундай, иш берувчининг ўз ходими овқатланиши ва яшашига ҳақ тўлаш бўйича харажатлари ҳам Солиқ кодекси 177-моддасининг 1-бандига кўра жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланади.

Шу тариқа, ушбу харажатлар ҳам ходимнинг жами даромадига киритилади ва уларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади. ЯИТ ва суғурта бадаллари ушбу ҳолда ҳам ҳисоблаб ёзилмайди.

Прочитано: 2402 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика