Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 35 / Хўжалик ҳуқуқи

Низони кимга ишониш мумкин?

Биз профессионал аудиторга ташкилотимизнинг хўжалик судидаги вакили бўлишни топшира оламизми? Ёки бунинг иложи йўқми, чунки судда адвокат ҳимояни амалга оширади, аудитор эса бошқа вазифаларга эга?

МЧЖ директори. Тошкент шаҳри.

 

– Хўжалик судида вакил бўлиши мумкин бўлган шахслар Хўжалик процессуал кодексининг (ХПК) 50-моддасида кўрсатилган. Иш юритиш учун тегишли тарзда расмийлаштирилган ваколатга эга бўлган ҳар қандай фуқаро хўжалик судида вакил бўлиши мумкин.

Вакилнинг ваколатлари ишончнома билан расмийлаштирилади. Унда вакил судда ишонч билдирувчи номидан амалга оширишга ҳақли бўлган, ХПКнинг 52-моддасида кўрсатиб ўтилган процессуал ҳаракатлар санаб ўтилган бўлиши керак. Агар вакилга берилган ишончномада унинг аниқ ваколатлари кўрсатилмаган бўлса, у барча процессуал ҳаракатларни, ХПКнинг 52-моддасига мувофиқ амалга оширилишига ваколат ишончномада махсус назарда тутилиши керак бўлганлари бундан мустасно, амалга оширишга ҳақлидир.

Шу тариқа, агар ташкилотингиз хўжалик судида вакил бўлишга касби бўйича аудитор бўлган (аудитор бўлиб ишлаётган) фуқаро номига ишончнома берса, хўжалик процессуал қонунчилигида унга вакиллик ваколатлари бериш учун бунга боғлиқ ҳеч қандай чекловлар ёки афзалликлар белгиланмаган.

Адвокатга келсак: муайян адвокатнинг унга юридик ёрдам сўраб мурожаат қилган шахснинг манфаатларини судда ҳимоя қилиш ҳуқуқи далолатнома билан тасдиқланади. Бироқ хўжалик судида вакил бўлишда адвокатга берилган далолатнома ишончнома ўрнини босмайди. Хўжалик судида адвокат ҳам – ишончнома асосида, ваколатлари лозим даражада ХПКнинг 50–52-моддаларига мувофиқ расмийлаштирилган бошқа фуқаро ҳам сизнинг вакилингиз бўлиши мумкин.

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2273 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика