Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 35 / Кадрлар бўлими

Кеч келишингиз боиси узрли бўлса

Биз хусусий медиа бизнесида ишлаймиз. Иш юзасидан хорижлик ҳамкасблар билан ҳамкорлик қиламиз. Шу боис тез-тез, мамлакатимизда байрам бўлганда, маъмурият ишлашимизни «илтимос» қилади. Бунда ҳеч қандай қўшимча ҳақ ҳақида сўз бормайди, касаба уюшмамиз мавжуд эмас. Айтингчи, байрам кунларидаги ишга қандай ҳақ тўланиши керак?

Шунингдек, билишимизча, байрам арафасидаги кунда ишдан бир соат олдин кетиш мумкин. Бундай кунда, аксинча, кечроқ келиш мумкинми? Ўзингиз тушунасиз, байрамда чиройли кўринишни, ҳамкасблар учун бирор-бир мазали таом тайёрлашни хоҳлаймиз.

Хусусий компания ходималари.

 

– Шуни таъкидлаш лозимки, байрам (ишланмайдиган) кунлари мунтазам равишда ишга жалб этиш ман этилади. Меҳнат кодексининг (МК) 132-моддасига мувофиқ ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши билан ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина жамоа шартномасида белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади. Агар ташкилотда жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда иш тутади. Сиз кўрсатган ҳолдагидек, бундай қўмита бўлмаса, – ходимларнинг вакиллик органи билан келишилади.

Байрам кунлари ногиронлар, ҳомиладор аёллар ва 14 ёшгача болали (16 ёшгача ногирон болали) аёллар ҳамда 18 ёшга тўлмаган шахсларни ишга жалб этиш мумкин эмас.

МКнинг 157-моддасига кўра байрам кунларидаги иш учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида ёки иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Бу ҳолда байрам кунидаги иш учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

Байрам кунлари арафасидаги кундалик иш муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади, шундай бўлса-да, унга ҳақ тўланади.

Бошлаш вақтини кўчириш йўли билан байрам арафасидаги иш куни муддатини 1 соатга қисқартириш қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри тақиқланмаган.

Байрам арафасидаги кунларда иш вақтининг бошланиши ва тугаши масаласи ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса, – ходим билан иш берувчининг келишувига биноан белгиланади (МКнинг 120-моддаси). Шунингдек байрам ва байрам арафасидаги иш билан боғлиқ барча масалалар (ҳақ тўлаш, иш куни давомийлиги ва ҳоказо) меҳнат шартномаси тарафлари (иш берувчи ва ходим) келишуви бўйича белгиланиши мумкин (МКнинг 73-моддаси). Шу сабабли ҳар доим ўз маъмуриятингиз билан амалий мулоқотда бўлинг.

Маъруф УСМОНОВ,

бош маслаҳатчимиз.

Прочитано: 2120 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика