Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 35 / Давлат рақобат қўмитаси янгиликлари

Электрон давлат харидлари учун рўйхат тасдиқланди

Давлат рақобат қўмитаси ўзининг расмий сайтида (gki.uz) табиий монополиялар субъектлари, давлат улуши устувор бўлган корхоналар ва ташкилотлар Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил қилинадиган алоҳида савдо майдончасида электрон савдолар воситасида харид қиладиган айрим турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини эълон қилди.

Эслатиб ўтамизки, устав жамғармасида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган табиий монополиялар субъектлари, давлат унитар корхоналари ва хўжалик жамиятлари рўйхати махсус Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган айрим турдаги товарларни (ишларни, хизматларни) бир шартнома бўйича эквиваленти 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда электрон савдолар воситасида харид қиладилар (Президентнинг 5.04.2013 йилдаги ПҚ-1948-сон қарори; ВМнинг 11.06.2013 йилдаги 166-сон қарори).

gki.uz сайтида жойлаштирилган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги махсус Ҳукумат комиссияси йиғилиши баённомасидан (2.08.2013 йилдаги 02-02/1-214-сон) кўчирмага мувофиқ 2013 йил 10 августдан бошлаб табиий монополиялар субъектлари, давлат улуши устувор бўлган корхоналар ва ташкилотлар харидларни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасидаги савдо майдончасидан электрон савдолар воситасида амалга оширишлари шарт. Уларга 2013 йил 1 августгача тузилган шартномаларни ушбу шартномаларда белгиланган муддатгача, бироқ 2014 йил 1 январгача бўлган муддатда ижро этиш ҳуқуқи берилди.

Электрон савдолардаги корпоратив харидларда иштирок этувчи буюртмачилар ва етказиб берувчилар томонидан киритиладиган закалатларнинг чекланган миқдори ҳар бир тараф учун тахмин қилинаётган шартнома суммасининг 3%идан ошмайдиган суммани ташкил қилади.

gki.uz сайтидан.

 

Прочитано: 2896 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика