Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 33 / Божхона

Маркировкадаги ахборот

Президентнинг «Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида» қарори (29.01.2013 йилдаги ПҚ-1913-сон) кучга кириши муносабати билан унинг 5-бандини тушунтириб берсангиз.

Шунингдек ТИФ ТНнинг 04, 1202, 1501 10-1517, 19, 20, 21, 22, 2501 00 91, 3401 кодларига тааллуқли бўлган, импорт қилинган истеъмол товарлари маркировкасида ишлаб чиқарувчи корхоналар тақдим этган қуйидаги ахборот акс эттирилиши кераклиги ёки керак эмаслигини билишни хоҳлардим:

айрим товар турларини ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг) кафолат мажбурият­лари;

айрим товар турларидан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ва шартлари;

хизмат кўрсатиш (яроқлилик) муддати ва ушбу муддат тугаганидан кейин истеъмолчининг зарур ҳаракатлари, шунингдек кўрсатилган ҳаракатлар бажарилмаганда эҳтимол тутилган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар;

ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ва улар истеъмолчилардан эътирозларни қабул қилишга ваколат берган, шунингдек таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатадиган корхоналарнинг манзиллари;

сақлаш, утиллаштириш хавфсизлигининг усул ва қоидалари.

Товарларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича зарур ахборотни батафсил баён этиб берсангиз.

Ш.Соҳибов,

ХК директори.

 

– Президентнинг «Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида» қарори (29.01.2013 йилдаги ПҚ-1913-сон, бундан кейин – ПҚ-1913-сон қарор) 5-банди билан Давлат божхона қўмитасига автомобиль ва темир йўл транспортида ташиладиган юкларни пухта божхона текширувидан ўтказишни ҳамда республика ҳудудига товарлар ва қалбакилаштирилган маҳсулотларни ноқонуний олиб киришга чек қўйишни таъминлаган ҳолда божхона чегараси орқали истеъмол товарлари олиб кирилиши устидан божхона назоратини кучайтириш топширилди.

Шунингдек ДБҚ божхона постларининг раҳбарларини республика ҳудудига товарларни ноқонуний олиб кириш фактлари аниқланган ҳолларда, уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий жавобгарлик чоралари қўлланиши тўғрисида огоҳлантириб қўйиши керак.

Фикримизча, 5-банднинг биринчи хатбошисини тушунтиришга ҳожат йўқ. Иккинчи хатбошига келсак, шуни маълум қилишимиз лозимки, Божхона кодексининг 130-моддасига асосан, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузган фуқаролар ва мансабдор шахслар маъмурий жавобгар бўладилар, уларнинг қилмишларида жиноят аломатлари бўлган тақдирда эса жиноий жавобгар бўладилар.

Чунончи, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖТК)нинг 22721-моддасига биноан, товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали божхона назоратини четлаб, яъни божхона органлари томонидан белгиланган жойларни четлаб ёки божхона расмийлаштирувининг белгиланган вақтидан ташқари пайтда олиб ўтиш, агар жиноят аломатлари бўлмаса фуқароларга товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни божхона назоратидан яшириш, яъни хуфиядонлардан ёки товарларни топишни қийинлаштирадиган бошқа усуллардан фойдаланиш ёхуд бир товарни бошқа товарга ўхшаш қилиб қўйиш, агар жиноят аломатлари бўлмаса, фуқароларга товарларни мусодара қилиб, ЭКИҲнинг 5 бараваридан
10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 7 бараваридан 15 бараваригача ми
қдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳужжатлардан ёки қиёслаш (идентификация) воситаларидан алдов йўли билан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш (МЖТКнинг 22722-моддаси ва 22725-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) агар жиноят аломатлари бўлмаса, фуқароларга товарларни мусодара қилиб, ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда, Жиноят кодексининг 182-«Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш» моддасига асосан, божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки дек­ларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган дек­ларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни кўп миқдорда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса – ЭКИҲнинг 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш:

а) жуда кўп миқдорда;

б) чегарани бузиб ўтиш, яъни божхона хизматининг розилигини олмасдан туриб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан очиқдан-очиқ ўтказиш йўли билан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;

г) хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, ЭКИҲнинг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд
5 йилдан 8 йилгача озодликдан ма
ҳрум қилиш билан жазоланади.

ПҚ-1913-сон қарорни бажариш учун Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарор (13.05.2013 йилдаги 127-сон, бундан кейин –127-сон қарор) қабул қилди. У билан Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари рўйхати тасдиқланган. Айтилган Рўйхатга кўра мамлакатимизга олиб кириладиган истеъмол товарларининг 44 тури давлат тилида маркировка қилиниши шарт. Улар жумласида хатингизда кўрсатилган, ТИФ ТН кодлари 04, 1202, 1501 10-1517, 19, 20, 21, 22, 2501 00 91, 3401 гуруҳларини ўз ичига оладиган товарлар ҳам бор.

127-сон қарорнинг 5-бандига мувофиқ истеъмол идишига қўйиладиган маркировкада маркировка қилинадиган товар тўғрисида қуйидаги тусдаги маълумотлар бўлиши керак:

асосий истеъмол хусусиятлари, шу жумладан, ўзига хос хусусиятлар рўйхати;

товарларнинг айрим турлари ишлаб чиқарилган сана;

товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқарувчининг (бажарувчининг) кафолат мажбуриятлари;

товарларнинг айрим турларидан самарали ва хавфсиз тарзда фойдаланиш қоидалари ва шартлари;

товарни ишлатиш (унинг яроқлилик) муддати ҳамда истеъмолчининг ушбу муддат тугагандан кейинги зарур хатти-ҳаракатлари, шунингдек кўрсатиб ўтилган хатти-ҳаракатлар бажарилмаган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар;

ишлаб чиқарувчининг (бажарувчи, сотувчининг) ва истеъмолчидан даъволарни қабул қилиш юзасидан улар томонидан ваколат берилган, шунингдек таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажарувчи корхоналарнинг манзиллари;

сақлаш, хавфсиз утиллаштириш усуллари ва қоидалари.

Товар маркировкаси (этикетка, бирка, лейбл)да ва истеъмолчи учун фойдаланишга доир илова ҳужжатларидаги ахборот, товарнинг тури ва техник жиҳатдан мураккаблигига қараб, бевосита муайян товарга матн кўринишидаги ҳужжат (паспорт, формуляр, қўллаш учун кўрсатма ва бошқалар) сифатида илова қилиниши керак. Генетик модификация қилинган маҳсулотлардан олинган товар маркировкасида бу ҳақда тегишли маълумотлар бўлиши керак. Бунда уларнинг бир қисми ҳисобланган, чакана савдога келиб тушадиган ва уларнинг қийматига кирадиган истеъмол ўровига (идишга) эга бўлган товарларгина маркировка қилиниши шарт.

Реализация қилиш учун мўлжалланмаган, яъни юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун, халқаро ташкилотлар, чет эл давлатларининг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари томонидан хизматда фойдаланиш учун олиб келинган товарлар, шунингдек кўргазма намуналари бундан истиснодир.

2013 йил 1 июлга қадар савдо тармоғига келиб тушган ёки вақтинча омборларда сақланган, кейин эркин муомалага чиқарилган истеъмол товарларини давлат тилида маркировкаламасдан 2014 йил 1 январгача сотишга йўл қўйилади. Ушбу истисно 2013 йил 1 июлгача эски қоидалар бўйича Ўзбекистон ҳудудида маркировкаланган (маркировка наклейка тарзида қайд этилган) товарларга ҳам тааллуқлидир.

Юқорида келтирилган талабларга риоя этмаслик савдо қоидаларини бузиш сифатида квалификация қилинади ва ушбу ҳолда жавобгарликка тортиш чоралари қўлланади.

 

 

Прочитано: 2770 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика