Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 33 / Бизнинг маслаҳатлар

«Ўзи ишлаб чиқарган» деганда…

Мол-мулк солиғи ставкасини пасайтириш бўйича имтиёзларни қўллаш мақсадида қандай товарлар (ишлар, хизматлар) ўз кучи билан ишлаб чиқарилган деб эътироф этилади?

Толибжон Ҳайдаров,

МЧЖ раҳбари.

Жиззах вилояти.

 

– Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни аниқлаш тартиби Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидалари (АВ томонидан 16.02.2011 йилда 2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

Ўзи ишлаб чиқарган товар деганда, корхона ўзи томонидан ишлаб чиқариш технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, ўзига тегишли бўлган ёки жалб этилган ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган ёки қайта ишланган маҳсулот (жумладан ярим тайёр маҳсулот) тушунилади.

Маҳсулот, корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган товар ҳисобланадиган ва ушбу корхона томонидан қайта ишлаш учун берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган ҳолларда ўзи ишлаб чиқарган товар деб:

хом ашё мулкдори учун – қайта ишлаш натижасидан кейин олинган маҳсулот, қайта ишлаш хизматлари учун қайта ишланган маҳсулотнинг бир қисми билан ҳақ тўлаш ҳолларида эса, маҳсулотни қайта ишлаганлик учун ҳақ сифатида қайта ишловчи корхона тасарруфида қоладиган қисми чегириб ташланган ҳолдаги маҳсулот;

қайта ишловчи корхона учун – қайта ишлаш хизматлари учун ҳақ сифатида унинг тасарруфида қоладиган маҳсулот ҳисобланади.

Ўзи ишлаб чиқарган иш (хизмат) деганда корхона томонидан ўз кучи билан бажарилган (кўрсатилган) иш (хизмат) тушунилади.

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот тоифасига мансублиги далилини тасдиқлаш учун ариза берувчи корхона солиқ органларига ва бошқа ваколатли органларга белгиланган шаклдаги Ариза-маълумотномани тақдим этади. Ариза-маълумотнома тузилган контракт доирасида тайёр маҳсулот (хизматлар кўрсатишда (ишлар бажаришда) – ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) ҳажмига (миқдорига) берилади.

Жавобни экспертимиз
Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ

тайёрлади.

Прочитано: 2655 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика