Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 33 / Назорат

«Ишончли телефони» – ишончингиз гарови

Жорий йилнинг саккиз ойи мобайнида фарғоналик тадбиркорлардан вилоят прокуратурасининг 224-04-80 рақамли ва ҳудудий прокуратура органларининг “007” рақамли “ишонч телефонлари”га жами 128 та мурожаат келиб тушган. Тадбиркорлар мурожаатининг 47 таси банк муассасаларидан кредит олиш, 6 таси электр энергияси, табиий газ ва бошқа шу каби муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, 2 таси фаолият олиб бориш учун зарур бўлган бино ва иншоотларни тасарруф этиш жараёнидаги муаммолар билан боғлиқ бўлган. Мурожаатларнинг 9 таси туман ҳокимликларининг ер майдонларини ажратишда йўл қўяётган сансалорликлари, 62 таси тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари хатти-ҳаракатларидан норозилик ва бошқа турли масалаларни қамраб олган.

 

“ТУЯ ГЎШТИ ЕГАН” ҚАРОР

Фарғона вилоят прокуратураси “ишонч телефони”га Қувасой шаҳрилик М.Худайберганова мурожаат қилиб, ўзига тегишли савдо дўкони 2012 йилда қуриб битказилган бўлса-да, шаҳар ҳокимлиги масъул шахслари дўконни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги қарорни узрли сабабларсиз кечиктириб келаётганлигини билдирган. Бу мурожаат прокуратура органи томонидан атрофлича ўрганилиб, қарор чиқарилишини кечиктирган ҳокимлик масъул ходимига нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди ва шаҳар ҳокимининг ушбу объектни фойдаланишга қабул қилиш ҳақида қарори қабул қилиниши таъминланди.

 

МУРОЖААТНИНГ ИЖОБАТИ

Учкўприк туманида фаолият юритаётган “Don Chorop Textil” хусусий корхонаси раҳбари Н.Зияеванинг “ишонч телефони”га Турғун қишлоғи ҳудудидаги фойдаланилмаётган “Янги Деҳқон замин кўрки” ММТП биносига тикув машиналари ўрнатиб, болалар кийими тикишни йўлга қўйишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам ўз тасдиғини топди – тадбиркорга ушбу бино ижарага ажратиб берилди. Қувонарлиси шуки, 12 нафар хотин-қиз (7 нафари касб-ҳунар коллежи битирувчилари) иш билан таъминланди.

 

КРЕДИТЛАР – ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА

Бағдод туманидаги “Фергана спининг” хусусий корхонаси раҳбари Б.Комилов мазкур туман прокуратураси “ишонч телефони”га мурожаат қилиб, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун кредит маблағлари ажратишда амалий ёрдам сўраган. Ушбу масала ҳам прокуратура томонидан ўрганилиб, ОАТБ “Агробанк” туман филиалидан 50 млн сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиб берилиши таъминланди. Бунинг эвазига 30 нафар аёл доимий иш билан банд қилинди.

Қувасой шаҳридаги “Beautiful Everest” хусусий корхонаси раҳбари прокуратура органининг “ишонч телефони” орқали корхона эҳтиёжи учун зарур бўлган технологик жиҳозларни сотиб олиш учун банк муассасасидан кредит маблағи олишда амалий ёрдам сўраган. Ушбу мурожаат ҳам атрофлича ўрганилиб, корхонага банк муассасасидан 30 млн сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди. 

 

ҲАР НЕ БЎЛСА – ФЕРМЕР УЧУН БЎЛСИН!

Тошлоқ туманидаги “Биллур Мадина” фермер хўжалиги раҳбарининг қўнғироғи ҳам бесамар бўлмади – чигит экиш мавсумида сеялка учун ёқилғи маҳсулотлари етказиб бериш кечиктирилаётганлиги билдирилган мурожаат ижобий ечимини топди. Яъни фермер хўжалигига “Заркент” ёқилғи қуйиш шохобчасидан 85 литр ёқилғи маҳсулоти ажратилиши таъминланди.

Ёзёвон туманидаги “Фар Рўзиматжон” фермер хўжалиги раҳбарига эса 8 гектар ер майдонига экилган ғўзани биринчи озиқлантириш учун минерал ўғит ўз вақтида етказиб берилишида амалий ёрдам сўраган. Бу мурожаат юзасидан туман прокуратурасининг аралашуви билан минерал ўғит тарқатиш шохобчасидан 4 тонна минерал ўғитнинг фермер хўжалигига етказиб берилиши таъминланди.  

Бувайда туманидаги “Соибжон Солиҳбой” фермер хўжалиги раҳбари И.Эрназаров ўз мурожаатида тумандаги “Ибрат-агротехсервис” МЧЖ унинг хўжалигидан 47 млн сўм қарздорлигини, жамият мутасаддилари ушбу қарз тўланишини пайсалга солиб келаётганлигини билдирган. Туман прокуратураси томонидан бу ҳолат тўлиқ ўрганиб чиқилиб, тегишли қарз суммаси фермер хўжалиги ҳисобига ундирилди ва фермернинг ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

Учкўприклик “Хазорасп­техносервис” МЧЖ раҳбари Х.Ниязматов ўз мурожаатида туманда яшовчи фуқаро Б.Асланов, “Микрокредитбанк” туман филиали раҳбари Ж.Раҳмонов ва мазкур банк ходими Д.Содиқовлар алдов йўли унинг ишончига кириб, МЧЖга қарашли бўлган “Беларусь” русумли тракторни 150 млн сўмга сотиб олиб, пулини бермай қўйганлигини айтган. Туман прокуратураси ушбу ҳолатни ўрганиб чиқиб, фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатган.

 

Прочитано: 3203 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика