Кўпчиликда электрон чиптани расмийлаштириш борасида савол туғилади. Электрон чипта қатъий ҳисобдаги ҳужжат ҳисобланадими? Электрон чиптани расмийлаштириш чоғида йўловчига тегишли ҳужжатни бериш тартиби қандай?
– «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонуннинг (29.04.2004 йилдаги 611-II-сон) 7-моддасига кўра, электрон ҳужжат қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади.
Электрон шаклдаги чиптани расмийлаштираётганда ташувчи ёки унинг агенти йўловчига электрон чиптани расмийлаштириш тўғрисидаги маълумотлар базасидан ҳисобварақ-фактуранинг ўрнини босадиган ҳужжатни бериши шарт (Солиқ кодексининг 222-моддаси), чунки Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларининг 44-моддасига кўра, электрон чиптадан фойдаланилган ҳолларда, агар йўловчи ўз шахсини тасдиқловчи ва ушбу чипта айнан унинг номига расмийлаштирилганлигини маълумотлар базасидан аниқлаганлиги тўғрисида ҳужжати бўлмаса, у қатновга қўйилмайди.
Йўл чиптаси расмийлаштирилганлиги тўғрисида маълумотлар базасидан ҳужжат бўлмаса, аэропортнинг хавфсизлик хизмати йўловчини рўйхатдан ўтказиш залига қўймайди.
Шарофиддин РЎЗМЕТОВ,
экспертимиз.