Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 30 / Тадбиркор ён дафтарига

Назорат-касса дафтари: бехато тўлдирамиз

Адлия вазирлиги томонидан 9.01.2012 йилда 2309-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 декабрдаги 2011-40-сонли қарорига мувофиқ кассир-операциячи назорат-касса дафтарининг янги шакли тасдиқланган.

 

Эслатиб ўтамиз, Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига 1-илова) 17-бандига мувофиқ, хўжалик юритувчи субъект иш куни охирида Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган шакл бўйича кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтари мажбурий тартибда тўлдирилган ҳолда ҳар бир НКМ бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиши шарт. Шунга биноан, НКМлардан фойдаланувчи барча хўжалик юритувчи субъектлар кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини амалдаги қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган намунага алмаштириши шарт эди.
Давлат солиқ инспекциялари томонидан доимо назорат-касса дафтарини тўғри тўлдириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай, ўтказилган текширувлар таҳлилига кўра, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бу жараёнда турли хатоликларга йўл қўйилиши давом этмоқда. Хусусан, қуйидаги хатоларга кўп йўл қўйилмоқда:
l назорат-касса дафтарида тегишли ёзувлар ёзилмаган;
l иш куни охирига қолдиқ сумма (10-устун) кейинги куннинг тегишли устунига (9-устунга) кўчирилмаган;
l иш сменаси давомида НКМга киритилган сумма (6-устун) кун давомида инкассация қилинган сумма бўйича (7-устун) тўлдирилмаган.
Шунга ҳам эътибор қилиш лозимки, иш куни охирида назорат-касса дафтари тўлдирилаётган вақтда «Х» ҳисобот эмас, балки иш сменаси давомида НКМ орқали киритилган суммани акс эттирувчи ҳамда кўрсаткичлари назорат-касса дафтарида қайд этиладиган (6-устун) «Z» ҳисобот олинади.
«Z» ҳисобот ечилганидан сўнг иш куни давомида киритилган сумма нолга айлантирилиб, НКМнинг фискал хотирасига кўчирилади.
«Х» ҳисобот текширув ҳисоботи бўлиб, кун давомида зарурат туғилганда олинади. Ҳисоб олиб боришда қулайлик ва енгиллик яратиш учун «Х» ҳисоботни инкассация вақтида олиб, уни инкассация қилинган пул тушуми (8-устун) квитанциясига бириктириб қўйиш мумкин.
Назорат-касса дафтарини тўлдираётганда хатоликка йўл қўйилган ҳолда, мазкур хатоларни тузатиш Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисидаги низомга (Молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган, АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ амалга оширилади.
Кўпинча савол туғилади: терминал орқали олинган пул тушуми ҳақидаги маълумотни назорат-касса дафтарига киритиш шартми? Кассир-операциячининг назорат-касса дафтарида иш куни давомида банкка инкассация қилинадиган НКМ фискал хотирасига киритилган савдо ва кўрсатилган хизматлардан тушган нақд пул маблағлари суммаси кўрсатилади (АВ томонидан 9.01.2012 йилда 2309-сон билан рўйхатдан ўтказилган ДСҚнинг қарорига 2-илова).
Тўлган назорат-касса дафтари алмаштирилаётганда НКМ хотирасининг ҳисоблагич кўрсаткичлари нолга айлантирилмайди, бундан НКМ хотирасининг техник ҳолати бузилганда ва мутахассиснинг мажбурий хулосаси (Давлат солиқ хизмати масъул ходими ҳамда НКМларга хизмат кўрсатувчи корхона вакили орқали тасдиқланган далолатнома тузилади) мавжуд бўлган ҳоллар мустасно.
Назорат-касса дафтарлари алмаштири-лаётганда тўлиб қолган назорат-касса дафтари кўрсаткичлари (5-устун) янги назорат-касса дафтарининг тегишли устунига (4-устун) кўчирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 306-сон қарорига мувофиқ, қабул қилинган нақд пул миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар тикилади ва хўжалик юритувчи субъект тасарруфида камида 5 календарь йили давомида сақланади.

Маҳмуд ХАДРАЛИЕВ,
Давлат солиқ қўмитаси
катта солиқ инспектори, ревизор.
Манба: soliq.uz

Прочитано: 4831 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика