Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 30 / Бизнинг маслаҳатлар

Ипотека кредити ва солиқ имтиёзлари

Ташкилот 37 ёшга тўлган ходимнинг намунавий уй-жой қуриши учун бошланғич тўловнинг 37 млн сўмини тўлаб берди («Қишлоқ қурилиш банк»идан олган кредит суммаси 62 млн сўмни ташкил қилади). Ходимнинг иш ҳақидан ҳар ойда бошланғич тўлов учун маблағ ушлаб қолинмоқда. Ушбу ушланмага даромад солиғи солинадими?
Ходимга намунавий уй-жой қуриш мақсадида бошланғич тўловни тўлаши учун 5 млн сўм моддий ёрдам берилди. Ушбу суммага ходимнинг даромади сифатида даромад солиғи солинадими?
О.Сариев,
корхона бухгалтери.

– Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-бандида «Қишлоқ қурилиш банк» АТБнинг кредитлари ҳисобига қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурувчи шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган суммаларидан солиқ ушланмаслиги белгилаб қўйилган. Демак, бунда ипотека кредитини олиш учун жисмоний шахс томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал назарда тутилмаяпти.
Агар биз Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 25.05.2009 йилдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган) мурожаат қилсак, бунда бошланғич бадал – қарз олувчининг қурилаётган уй-жой смета қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги қарз олувчи (биргаликда қарз олувчиларнинг ёки юридик шахс – қарз олувчи иш берувчисининг банкда қарз олувчи номига миллий ёки хорижий валютада очилган омонат қўйилма ҳисобрақамига киритилган пул маблағлари деб таъриф берилган.
Бундан ташқари, қарз олувчи ипотека кредити бўйича бошланғич бадални тўлаш учун ўз маблағларига эга бўлиши керак (ушбу Низомнинг 11-банди). Бунда бошланғич бадал суммасининг бир қисми ёки унинг жами суммаси қарз олувчининг иш берувчиси ҳисобланадиган юридик шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисобрақамига ўтказилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Бунда банк томонидан ҳам намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун бериладиган ипотека кредитлари таркибида бадал суммаси ҳисобга олинмаган.
Агар юқорида кўрсатилган мол-мулк олинган (мол-мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан 5 йил ичида сотилса, унда ушбу назарда тутилган даромадларга белгиланган тартибда солиқ солинади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, ходимларингиз ёш оила аъзолари туркумига кирмаганлиги сабабли корхонангиз томонидан уй сотиб олиш учун тўланган бошланғич бадал суммаларидан белгиланган тартибда жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғини ушлаб қолишингиз керак бўлади.
Саволингиздан англашилишича, ходимга моддий ёрдам суммасини бошланғич бадални қоплаш учун беряпсиз. Солиқ кодексининг 178-моддасида моддий ёрдам берилиши мумкин бўлган ҳоллар санаб ўтилган. Жумладан бошқа ҳолларда бериладиган моддий ёрдам суммаларига мақсадли хусусиятга эга бўлган ҳамда ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган ҳамда бажариладиган иш натижаларига боғлиқ бўлмаган тўловлар киритилади. Сизга бериладиган ушбу моддий ёрдам бошқа ҳоллар таркибига киритилиб, Солиқ кодексининг 179-моддасига асосан солиқ даври учун ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда даромад солиғидан озод қилинади.

Жавобларни экспертимиз Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 17987 раз(а)

Комментарии к статье (9)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2015-03-23 16:53:41, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2015-04-28 19:08:35, Гость_:

2016-12-30 09:51:29, Гость_:
Мен камолот уйларидан ипотека кредити асосида кредитга уй олдим, менга буни натижасида иш хакларимдан олинадиган даромад соликлари тулик ушлаб колинадими ёки кисман ушлаб колинадими?
2017-02-27 13:51:39, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2019-09-23 13:21:31, Гость_:

2019-11-01 20:44:27, Гость_Жамолиддин:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2019-11-23 11:46:29, Гость_:

2020-10-20 00:10:11, Гость_:

2020-11-26 19:54:39, Гость_:

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика