2013 йил 9-10 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг божхона ҳамкорлиги бўйича Ишчи гуруҳининг 20-юбилей мажлиси бўлиб ўтди. Унда Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этишди. Шунингдек, мажлисда Россия божхона академияси, Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институти ҳамда Қозоғистон ва Хитой божхона хизматларининг таълим ва малака ошириш соҳасидаги тузилмалари мутахассислари иштирок этишди.
Иштирокчилар ШҲТ доирасидаги фаолиятни янада такомиллаштиришга оид 2012–2016 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурига киритилган тадбирлар рўйхатини муҳокама қилишди ҳамда ШҲТга аъзо давлатларнинг божхона хизматлари ўртасида Интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича Меморандум доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот беришди.
Учрашувларда аъзо давлатларнинг божхона органлари учун кадрлар тайёрлаш ва раҳбар ходимларнинг малакасини ошириш бўйича Протокол ижросини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Материалларни Ҳусен ТАНГРИЕВ тайёрлади.