Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 16 / Бизнинг маслаҳатлар

Солиқ тўлашдан олдин унинг объектини аниқланг

Корхонамиз лизингга олинган автобусларда аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. 2013 йилдан бошлаб қўшимча фаолият тури – автомобилларга ёқилғи қуйиш билан шуғулланишни бошладик.

Бугунги кунда автобусларимизни пропан гази ёнилғисига ўтказмоқчимиз. Ўзимизнинг газ қуйиш шохобчамиздан ўзимизнинг автобусларга қуйиладиган пропан газининг ҳар бир литридан транспорт воситалари учун суюлтирилган газ истеъмоли солиғи тўлаш мажбурияти сақланиб қолинадими?

«Шўрчи Олтин Тупроқ» МЧЖ раҳбари.

 

– Солиқ кодексининг (СК) ХIV бўлимида транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ҳақида батафсил ёритилган бўлиб, у ерда ушбу солиқнинг тўловчилари, солиқ солиш объекти, солиқ солинадиган база, солиқ даври, солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқ тўлаш тартиблари белгиланган.

Юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар мазкур солиқни тўловчилари ҳисоблансалар, ушбуларни реализация қилиш солиқ солиш объекти ҳисобланади.

СКнинг 22-моддасига кўра сотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида товарларни жўнатиш (топшириш), ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек гаровга қўйилган товарларга бўлган мулк ҳуқуқини гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига топшириш реализация қилиш ҳисобланади.

Шунингдек, 2-сон БҲМСнинг «Товарларни сотиш» 12-бўлимига асосан қуйидаги шартлар бажарилганда товарларни сотишдан тушган даромад тан олинади:

– хўжалик юритувчи субъект товарларга эгалик қилишнинг хатарлари ва афзалликларининг анча қисмини харидорга топширганда;

– хўжалик юритувчи субъект одатда мулкка эгалик қилиш билан боғлиқ бўлган даражадаги раҳбарлик давомийлигини ҳам, сотилган товарларни назорат қилиш самарадорлигини ҳам сақлаб қолмаганда;

– даромад миқдори ишончли даражада баҳоланганда;

– хўжалик юритувчи субъект битим билан боғлиқ иқтисодий наф олиши эҳтимоли мавжуд бўлганда;

– битим билан боғлиқ қилинган ёки кутилаётган харажатлар ишончли даражада аниқланадиган бўлганда.

Сизнинг ҳолатингизда товарларни корхонанинг ўзида бошқа фаолият учун ишлатилиши СКда белгиланган реализация талабларига ҳам, 2-сон БҲМСда келтирилган товарларни сотиш талабларига ҳам тўғри келмайди.

4-сон БҲМСнинг 7-параграфида товар-моддий захираларнинг чиқиб кетиши кўринишлари белгиланган бўлиб, унга кўра товар-моддий захиралар ташкилотнинг балансидан қуйидаги ҳолларда ҳисобдан чиқарилади:

а) сотиш;

б) бошқа ташкилотнинг устав капиталига таъсис улуши кўринишида бериш;

в) муассиснинг муассислар таркибидан чиқишида ёки тугатилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг мол-мулкини унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаётганда илгари ташкилотнинг устав капиталига киритилган улушни муассисга қайтариш;

г) текинга бериш;

д) айирбошлаш;

е) сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида тугатиш (йўқ қилиш);

ж) камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) аниқланиши;

з) товар қарзи кўринишида тақдим этиш ёки илгари олинган товар қарзини қайтариш;

и) бошқа операциялар ва ҳодисалар натижасида.

Сизнинг фаолиятингизда товарлар бошқа операциялар натижасида ҳисобдан чиқарилади. Яъни, товарлар корхонанинг ўзида унинг бошқа турдаги фаолияти учун харажат қилинади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, аҳолига йўловчи ташиш хизматини кўрсатишингиз учун йўналтирилган маҳсулотингиз, яъни пропан газ СКга ва бухгалтерия қонун ҳужжатларига асосан реализация қилиш ҳисобланмайди ва бу газ транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ объекти бўлмайди.

Жавобни экспертимиз Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2598 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика