Корхонамиз хорижий компания билан контракт тузди. Хизматларимизнинг қиймати унда АҚШ долларида белгиланган. Биз билан ҳисоб-китобни ҳам чет эллик ҳамкор ана шу валютада қилади. Контракт шартларига кўра 50% олдиндан тўланади, қолган қисми биз ўз мажбуриятимизни бажаргандан кейин келиб тушади.
Корхонамиз валюта тушумини сотиши керакми? Қандай ҳолларда корхонамиз унинг ҳаммасини қолдиришга ҳақли?
Хорижий ҳамкор билан якуний ҳисоб-китоб чоғида сотишни амалга ошириш мумкинми?
Валюта келиб тушиши ва сотилишини ҳисобда қандай проводкалар билан кўрсатиш керак?
МЧЖ бухгалтери.
– Товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилувчи корхоналар Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига1 (бундан кейин – 245-сон Тартиб) мувофиқ келиб тушган валюта тушумининг 50%ини мажбурий равишда сотишлари керак. Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан қуйидагилар озод қилинади:
халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, устав фондида хорижий сармоя улуши 50%дан ортиқ бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга;
микрофирмалар, кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушуми, табиий газ экспорти ва транзитини амалга оширадиган корхоналардан ташқари;
давлат активларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан реализация қилишда инвестор томонидан хорижий валютадаги пул маблағлари тарзида киритиладиган ва корхонанинг алоҳида ҳисобрақамига ўтказиладиган инвестициялар;
хайрия мақсадларига ҳадя сифатида тушувчи хорижий валютадаги маблағлар, грантлар (улардан мақсадли фойдаланилган тақдирда); устав сармоясига улушлар, шунингдек корхоналарнинг чет элдаги хорижий юридик ва жисмоний шахсларга сотилган акциялари ва бошқа қимматли қоғозларига ҳақ тўлаш учун тушган маблағлар (Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига (18.11.1998 йилдаги 477-сон) мувофиқ кейинчалик тўлиқ миқдорда Марказий банкка мажбурий сотилган ҳолда Давлат мулки қўмитасининг махсус валюта ҳисобрақамига ўтказилиши керак бўлган хорижий инвесторлардан корхоналар ёки акциялар пакетлари қиймати учун ҳақ тўлашдан тушган эркин алмаштириладиган валютадаги маблағлар бундан мустасно);
чет эл валютасидаги кредитлар;
валюта бозорида харид қилинган чет эл валютасидаги маблағлар;
бажарилмаган импорт контрактлари бўйича бўнак тўловларининг қайтарилиши.
Валюта тушумини мажбурий равишда сотиш татбиқ этилмайдиган корхоналар ва ҳолларнинг кўрсатилган рўйхати 245-сон Тартибнинг 3-бандида келтирилган. Бундан ташқари, агар бу Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан назарда тутилган бўлмаса, айрим корхоналар валюта тушумини сотишни амалга оширмасликка ҳақлилар.
Қолган барча ҳолларда экспортчи корхоналар учун валюта тушумининг 50%ини сотиш мажбурийдир. Бунда у ваколатли банклардаги ҳисобрақамлар ва корхоналарнинг кассаларига амалда келиб тушган суммалардан амалга оширилади. Буюртмачилардан олинадиган бўнаклар хорижий валютадаги тушум ҳисобланмайди ва мажбурий сотиш ҳисоблаб чиқиладиган базага кирмайди. Мажбурий сотиш миқдорини ҳисоблаб чиқиш, бўнак тўловини ҳисобга олган ҳолда, буюртмачидан барча валюта тушуми тушгандан кейин амалга оширилади (245-сон Тартиб 2-бандининг «г» кичик банди).
Валюта тушумининг келиб тушиши ва мажбурий сотилиши билан боғлиқ операциялар ҳисобда Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисида низомга2 мувофиқ акс эттирилади.
Экспортчи корхоналар ўзлари жойлашган жойдаги ДСИга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак бўлган валюта тушуми миқдори ҳисоб-китобини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи кунигача ҳар ойда 245-сон Тартибга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этадилар.
Валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озод қилинган корхоналарга ҳам ҳисоб-китобни тақдим этиш мажбурияти татбиқ этилади. Бироқ улар учун бошқа муддат – ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмаслик белгиланган.
Чет эл валютасининг келиб тушиши ва сотилиши |
||
операция |
дебет |
кредит |
Экспортчининг транзит ҳисобрақамига валютадаги бўнак келиб тушди |
5211-«Мамлакат ичидаги валюта ҳисобрақамлари – Транзит ҳисобрақам» |
6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» |
Бўнак жорий валюта ҳисобрақамига мажбурий сотишсиз ўтказилган |
5210-«Мамлакат ичидаги валюта ҳисобрақамлари – Жорий ҳисобрақам» |
5211-«Мамлакат ичидаги валюта ҳисобрақамлари – Транзит ҳисобрақам» |
Бўнак олинган пайтдан бошлаб хизматлар кўрсатилган (бажарилган ишлар (хизматлар) далолатномаси имзоланган, ҳисобварақ-фактура ёзилган) санага қадар курс ўзгаришида юз берган курсдаги манфий фарқ молиявий натижага киритилган |
9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» |
6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» |
Харидордан контракт бўйича қарз келиб тушди |
5211-«Мамлакат ичидаги валюта ҳисобрақамлари – Транзит ҳисобрақам» |
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» |
Олинган бўнакни ҳисобга олиш акс эттирилган |
6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» |
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» |
50%ни мажбурий сотишга валюта ўтказилган |
5530-«Бошқа махсус ҳисобварақлар» |
5211-«Мамлакат ичидаги валюта ҳисобрақамлари – Транзит ҳисобрақам» |
Чет эл валютаси МБ курсидан юқори бўлганда сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти ҳисоб-китоб рақамига қайд этилди |
5110-«Ћисоб-китоб рақами» – сотиш кунида валюта бозоридаги битим курси бўйича сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти қийматига |
5530-«Бошқа махсус ҳисобрақамлар» – МБ курси бўйича сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти қийматига; 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» – битим курси ва МБ курси бўйича сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти қиймати ўртасидаги фарқ суммасига |
Чет эл валютаси МБ курсидан паст сотилганда сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти ҳисоб-китоб рақамига қайд этилди |
5110-«Ћисоб-китоб рақами» – сотиш кунида валюта бозоридаги битим курси бўйича сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти қийматига; 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» – битим курси ва МБ курси бўйича сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти қиймати ўртасидаги фарқ суммасига |
5530-«Бошқа махсус ҳисобрақамлар» – МБ курси бўйича сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти қийматига |
Ќолдиқ транзит ҳисобрақамидан жорий валюта ҳисобрақамига ўтказилган |
5210-«Мамлакат ичидаги валюта ҳисобрақамлари – Жорий ҳисобрақам» |
5211-«Мамлакат ичидаги валюта ҳисобрақамлари – Транзит ҳисобрақам» |
Жорий валюта ҳисобрақамида қолдиқни қайта баҳолашдан курсдаги мусбат фарқ акс эттирилган |
5210-«Мамлакат ичидаги валюта ҳисобрақамлари – Жорий ҳисобрақам» |
9540-«Валюталар курслари фарқидаги даромадлар» |
Банкка мажбурий сотиш бўйича комиссия тўланди |
9430-«Бошқа операцион харажатлар» |
5110-«Ћисоб-китоб рақами»; 5530-«Бошқа махсус ҳисобрақамлар» |
Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.