Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 12 / Амалий бухгалтерия

Почта ҳақини отаси тўлайди

Алиментлар уни олувчига почта алоқа узели орқали (почтанинг ҳисоб-китоб рақамига ўтказган ҳолда) ўтказилади. Алиментчидан почта хизмати учун ҳақ суммаси ва ҚҚС ушланадими? Бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар берилиши керак? 

Г.Алимова.

 

–            Банкнинг алиментларни алоқа узелининг ҳисоб-китоб рақамига ўтказиш хизматлари ва почта хизматларига ҳақ тўлаш (ҚҚС билан) харажатлари ҳам, алиментнинг ўзи каби, алиментлар тўлашга мажбур бўлган шахс иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадидан ушланади (Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш қоидаларининг1 14-банди).

 

МИСОЛ. Январь учун ходимга 500 минг сўм иш ҳақи ҳисобланди. Ижро варақасига кўра у икки нафар боласи учун ўз иш ҳақининг 1/3 қисми миқдорида алимент тўлаши шарт.

Бухгалтерия алиментлар суммасини почта бўлими ҳисобрақамига уларни олувчининг аризасида кўрсатилган манзилга ўтказади. Шартли равишда маблағларни ўтказганлик учун банк хизматлари харажатлари 641 сўмни, почта бўлимининг хизматлари эса 2 834 сўмни (ҚҚС билан бирга) ташкил қилди.

Январь учун алиментлар суммаси ушбу ой учун ҳисобланган даромадлар суммасининг, улардан ушланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва суғурта бадали чегирилган ҳолда, 1/3 қисмига тенг:

1/3 х (500 000 – 48 164 – 30 000) = 140 612 сўм.

Ходим иш ҳақидан пул ўтказиш харажатлари ҳам, ҚҚС билан бирга, 3 475 сўмлик умумий суммада ушланади. Шу тариқа, алимент тўлаш муносабати билан ушланмаларнинг якуний суммаси 144 087 сўмни (140 612 + 3 475) ташкил қилади.

 

Алиментларни ушлаш ва ўтказиш, шунингдек қўшимча харажатлар бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

N

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Сумма (сўм)

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

дебет

кредит

1

Ходимга иш ҳақи ҳисобланди

500 000

2010, 9410 ва б.

6710

2

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва суғурта бадали ушланди

48 164

30 000

6710

6410, 6520

3

Алиментлар ва уларни почтага ўтказиш муносабати билан қўшимча харажатлар акс эттирилди

144 087

4790, 6710

6990, 4790

4

Алиментлар почта ҳисоб-китоб рақамига ўтказилди

140 612

6990

5110

5

Банк ва почта хизматларига ҳақ тўланди

641

2 834

6990

5110

6

Ушланмалар чегирилган ҳолда иш ҳақи берилди

(500 000 – 48 164 – 30 000 – 144 087)

277 749

6710

5010

 

 

1Адлия вазирининг АВ томонидан 8.07.2009 йилда 1980-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Прочитано: 3504 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика