Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 11 / Почта қутиси

5 йил – чегара эмас

Текширувдан кейин биздан бир ярим йил аввал божхонадан ўтказилган юк учун божхона тўловлари қўшимча ундирилди. Текширувчиларнинг фикрича, биз ТИФ ТН кодини нотўғри кўрсатибмиз. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаб ёзиш учун 1 йил муддат назарда тутилган. Кўрсатилган давр тугаганидан кейин қўшимча ҳисоблаб ёзилган суммани ундирган, шунингдек божхона қоидаларини бузганлик учун жарима қўллаган божхоначилар қанчалик ҳақли?

Бэлла А.,  ХК бош бухгалтери.

– Божхона кодексининг (БК) 133-моддасида таъкидланишича, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилганлиги учун жарима шаклидаги жазо у аниқланган кундан эътиборан

6 ойдан кечиктирмай, лекин қонунбузарлик содир этилган кундан эътиборан 3 йилдан кечиктирмай, давлат бюджетига бож тўловлари тўланмаганлиги билан боғлиқ ишлар бўйича эса 5 йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин. Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини содир этиш қуроли ёки бевосита ашёси бўлган товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиш кўринишидаги жазо эса божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилган ёки бузилганлиги аниқланган вақтдан қатъи назар ва у асосий ёки қўшимча жазо бўлишидан қатъи назар қўлланади.

БКнинг 132-моддасига кўра божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қуйидаги жазолар берилади: жарима, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишини содир этиш қуроли ёки бевосита ашёси ҳисобланган товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиш. Бунда биринчи жазо асосий жазо ҳисобланади, иккинчи жазо эса ҳам асосий, ҳам қўшимча жазо сифатида қўлланилиши мумкин.

Жарима миқдори товарлар ва транспорт воситаларининг қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади, бундай қиймат деб уларнинг ҳуқуқбузарлик аниқланган кундаги эркин (бозор) нархи тушунилади. Юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бир неча бор бузган тақдирда, ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида-алоҳида жарима солинади.

Маълумот учун! Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун тадбиркорлик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами 20 фоизидан ортиқ миқдордаги тўланмаган божхона тўловларини ва қўлланилган иқтисодий жазо чораларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 6 ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади.

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2301 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика