Корхонамиз давлат улушига эга. Шу сабабли бизга импорт контрактимиз ТИАИСВда экспертизадан ўтиши керак дейишди. Ҳақиқатан ҳам шундайми, ахир у ўз маблағларимиз билан таъминланадику?
И.Маннонов.
– Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармонига (26.09.2003 йилдаги ПФ-3321-сон) биноан қуйидаги импорт контрактларнинг 3 тури Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертиза қилинади. Биринчидан, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молияланадиган; иккинчидан, ҳукумат томонидан ёки унинг кафолати остида жалб этилган кредитлар (қарзлар) ҳисобидан молияланадиган; учинчидан, устав сармоясидаги давлат улуши 50%дан кўпроқни ташкил этадиган ва ўзининг валюта маблағлари билан таъминланмаган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган контрактлар.
Агар сизнинг контрактингиз ушбу турларнинг бирига тааллуқли бўлса, сиз уни экспертиза учун мазкур Вазирликка тақдим этишингиз зарур.
«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.