Июнда корхонамиз балансига Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига кўра бузиш ва янги бино қуриш учун тугалланмаган қурилиш мажмуаси келиб тушди. Ўша йилнинг июнидаёқ у бутунлай бузиб ташланди. Бунда қандай бухгалтерия проводкалари қилиниши керак?
И.Ким.
– Тугалланмаган қурилиш объектлари ҳисоби 0810-«Тугалланмаган қурилиш» ҳисобварағида юритилади. Унда бино ва иншоотларни бунёд этиш, ускуналар, асбоблар, инвентарь ва капитал қурилишга сметалар, смета-молия ҳисоб-китоблари ва титул рўйхатларида назарда тутилган бошқа ашёларни харид қилиш харажатлари (қурилиш пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилаётганлигидан қатъи назар) ҳисобга олинади.
Тугалланмаган қурилиш объектларини тугатишдан олинган молиявий натижа қуйидаги формула бўйича аниқланади1:
МНт = (Бқ + Тх) – (Қяр + СД),
бу ерда:
МНт – тугатишнинг молиявий натижаси (фойда ёки зарар);
Бқ – тугалланмаган қурилиш объектининг баланс қиймати;
Тх – тугатиш харажатлари;
Қяр – яроқли узеллар, деталлар, материаллар қиймати;
СД – объектни қайта баҳолашнинг резерв капитални ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган натижалари (сальдо).
Тугалланмаган объектларни тугатиш муносабати билан балансдан
ҳисобдан чиқаришни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
N |
Операциянинг мазмуни |
Дебет |
Кредит |
1 |
Тугалланмаган қурилишнинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилган |
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» |
0810-«Тугалланмаган қурилиш» |
2 |
Тугатиш харажатлари акс эттирилган |
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» |
Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни, суѓурталаш бўйича ва давлат мақсадли жамѓармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олиш ҳисобварақлари ва бошқа тегишли ҳисобварақлар |
3 |
Олинган узеллар, деталлар, материаллар, рангли ва қимматбаҳо металларнинг қиймати кирим қилинган |
Материалларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари |
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» |
4 |
Тугалланмаган қурилиш объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) ҳисобдан чиқарилган |
8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» |
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» |
5 |
Тугалланмаган қурилишни тугатишдан фойда акс эттирилган |
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» |
9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» |
6 |
Тугалланмаган қурилишни тугатишдан олинган зарар акс эттирилган |
9430-«Бошқа операцион харажатлар» |
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» |
Тугалланмаган қурилиш объектларини тугатиш натижасида кўрилган зарар юридик шахсларнинг фойда солиғи бўйича чегирилмайдиган харажатларга киради (Солиқ кодекси 147-моддасининг 24-банди).
1Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида низомнинг (молия вазирининг АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 20-бандига мувофиқ.
Жавобларни экспертимиз Игорь АИПКИН тайёрлади.