Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 11 / Мавзуга қайтиб

«Совға қилинган автомобиль декларацияланади»

«СБХ»нинг 8.11.2012 йилдаги 45 (953)-сонида «Совға қилинган автомобиль декларацияланади» тушунтириши чоп этилиб, унда юридик шахс томонидан автомобиль ўзининг ходимига текинга берилганда автомобилнинг ЭКИҲ

6 бараваридан ортиқча қийматига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиниши айтилганди. Жисмоний шахсга қолдиқ қиймати, қолдиқ қийматидан юқори ёки ундан паст қийматда юридик шахс томонидан автомобиль берилганда унинг солиқ солинадиган базаси қандай аниқланади?

 

– Агар автомобиль текинга берилса, уни беришга ҳужжатларни расмийлаштиришда одатда қолдиқ қиймати кўрсатилади. Айни у жисмоний шахснинг жами даромадига киради (Солиқ кодекси (СК) 177-моддасининг 2-банди). Агар жисмоний шахс корхона ходими бўлса, ЭКИҲнинг 6 баравари доирасидаги даромад суммасига (солиқ даври мобайнида) ЖШДС солинмайди (СК 179-моддасининг 14-банди) ва даромад солиғи фақат ЭКИҲнинг 6 бараваридан ошадиган суммага ҳисоблаб ёзилади.

Агар автомобиль пулга берилса, ЖШДС солинадиган жами даромадга, фикримча, у жисмоний шахсга сотиладиган нарх билан унинг қолдиқ қиймати ўртасидаги салбий фарқ киради (СК 177-моддасининг 3-банди). Бошқача айтганда, пулга берилганда ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база фақат автомобиль қолдиқ қийматдан паст нархда сотилган ҳолда юзага келади.

Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ЖШДСни ушлаб қолиш ва бюджетга тўлаш учун жавобгарлик (СКнинг 177-моддаси) солиқ агенти зиммасида бўлади. Жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқнинг ҳисобланган суммасини солиқ тўловчидан ушлаб қолиш солиқ агенти солиқ тўловчига тўлаётган ҳар қандай пул маблағлари ҳисобидан, мазкур пул маблағлари ҳақиқатда солиқ тўловчига ёки унинг топшириғига биноан учинчи шахсларга тўланаётганда амалга оширилади (СКнинг 185-моддаси).

Жавобларни эксперт-иқтисодчимиз Игорь АИПКИН тайёрлади.

Прочитано: 2167 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика