Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 6 / Биз ва дунё

ТИФ товарлар номенклатурасининг иқтисодиётимиздаги аҳамияти

Ўзбекистонда халқаро иқтисодий алоқаларни ривожланган давлатлар даражасига етказиш борасида божхона идораларида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Божхона идораларига юклатилган вазифалардан бири ташқи иқтисодий фаолиятда товарларни таснифлаш ва кодлаш бўйича товарлар номенклатурасини юритиш ҳисобланади. Товарларнинг нархини аниқлаш, бож тўловларини тўғри ҳисоблаш ва ундириш товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига кўра тўғри таснифланишига боғлиқдир. Дунё бозорларига кундан-кунга янги-янги турдаги товарлар кириб келмоқда. Бу товарларнинг номлари ҳар бир давлатда турлича, масалан, ўзбек тилида «алкоголсиз пиво», инглиз тилида «non-alcoholic beer», рус тилида «безалкагольное пиво» ва ҳоказолар. Гарчанд биз муайян хорижий тилни билмасак-да, Уйғунлашган тизим код рақамлари орқали мазкур товарларни бемалол таниб оламиз. Шу сабабли узоқ йиллар мобайнида барча давлатларга маъқул бўлган товарларнинг Уйғунлашган тизими яратилди.

 

Илк бор 1853 йилда халқаро статистлар конгрессида ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасини ишлаб чиқиш ва у барча товарларни ўз ичига олиши ҳақида таклифлар киритилди. 1913 йил 31 декабрда 29 та давлат вакиллари иштирокида Брюссель товар номенклатураси қабул қилинди. Унда 5 та бўлим ва 186 та товар позицияси келтирилган бўлиб, бу номенклатура кўп мамлакатлар томонидан маъқулланмади. Сўнгра товарлар номенклатурасини яратиш борасида илмий изланишлар давом эттирилиб, 1983 йил 14 июнда Уйғунлашган тизим бўйича халқаро Конвенция қабул қилинди ва у 1988 йил 1 январдан амалиётга киритилди. Ушбу Конвенция товарларни бўлим, гуруҳ, позицияларга ажратиб, барча мамлакатларда 6 хонали код рақами бир хил бўлишини таъминлади. Конвенция талабига кўра, Уйғунлашган тизим тузилмаси 6 та рақамдан кейин ўз давлатлари статистикаси ва божхона мақсадларини кўзлаб, хоҳлаганича рақам қўшиши мумкинлиги эътироф этилди. Шу ўринда Россия Федерациясида 10 та, АҚШ да 11 та, Европа Иттифоқида 8 та, МДҲда 9 та хонали код рақамлари белгиланган. Бунда дастлабки 2 та рақам товар гуруҳи, 4 та рақам товар позицияси, 6 та рақам товар субпозицияси, 6 та рақамдан кейинги рақамлар товар подсубпозициясини билдиради.

МДҲ давлатларининг Товарлар номенклатураси 1995 йил 3 ноябрда Москва шаҳрида қабул қилиниб, 1996 йилдан амалга киритилган. Ўзбекистон Республикасида Ташқи иқтисодий фаолият Товар номенклатурасига (ТИФ ТН)нинг бутун дунё амалиётида қўлланилаётган Уйғунлашган тизимига асосланган вариантлари ишлаб чиқилган ва амалиётга киритилган. Бугунги кунда республикамиз Президентининг 10.09.2012 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида»ги ПҚ-1816-сон қарори билан 2012 йил 1 октябрдан янгиланган таърифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизими негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатураси (2012 йилги версия) жорий этилди.

Уйғунлашган тизим бўйича Конвенция талабларига мувофиқ ҳар 5 йилда товарлар номенклатурасининг янги таҳрири ишлаб чиқилади. Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасининг 1996 йил, 2002 йил, 2007 йил ва 2012 йилги вариантларини қуйидаги жадвалда кўришимиз мумкин.

 

Номи

Элементлар сони(1996 йил)

Элементлар сони(2002 йил)

Элементлар сони(2007 йил)

Элементлар сони(2012 йил)

Бўлим

21

21

21

21

Товар гуруҳи 3 та захира (77,98,99)

97

97

97

97

Товар позицияси

1241

1244

1220

1265

Товар субпозицияси

5113

5225

5019

5212

 

Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг амалдаги 2012 йилги вариантида 220 та товар позициясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган, 36 та товар позицияси қўшилган, 20 та товар позицияси чиқариб ташланган, шунингдек 3 та товар гуруҳига қўшимчалар киритилган. 43 та субпозиция чиқарилган, бунга сабаб ҳозирги кунда ташқи ва ички бозорларда мазкур товарларга талаб йўқ бўлиб, улар савдодан чиқарилган.

Мамлакатимизда фойдаланилаётган ТИФ ТНда экспортбоп товарларнинг, жумладан пахта хом ашёсидан олинадиган маҳсулотлар, машинасозлик, тўқимачилик, кимё саноати маҳсулотларининг     ТИФ ТНда 10 хонали код рақами билан тўлиқ деталлаштирилган. Бу, ўз навбатида, мазкур товарларни дунё бозорларида эркин ҳаракатланишига қулай шарт-шароитлар яратади.

Ойбек ОХУНОВ,

Олий ҳарбий божхона институти

4-курс тингловчиси.

Прочитано: 5553 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика