Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 6 / Бизнинг маслаҳатлар

Хабарнома бермадик. энди нима бўлади?

Бизнинг чакана савдога ихтисослашган (ХХТУТ бўйича коди – 71280) корхонамиз яқинда очилган. Эшитишимча, Солиқ кодексида белгиланганига кўра, янги ташкил этилган, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини танлаган корхона у рўйхатдан ўтган жойдаги туман давлат солиқ инспекциясини бу ҳақда хабардор қилиши шарт экан.

Бугунги кунга қадар корхонамиз бундай хабарномани бермасдан келмоқда.

Саволимиз шундан иборатки, эндиликда ягона солиқ тўловини тўлай олмаймизми?

Акромжон Бердиалиев, МЧЖ раҳбари.

Фарғона вилояти.

 

– Солиқ кодексининг (СК) 351-моддасига кўра, микрофирма ва кичик корхоналар ЯСТни тўлашни назарда тутадиган солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини ёки умумбелгиланган солиқлар тўлашни танлашга ҳақли. Фаолият кўрсатаётган микрофирма ва кичик корхоналар ЯСТни тўлашга ўтиш учун кейинги ҳисобот даври бошланишига камида 1 ой қолганда, янги ташкил этилганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмасдан давлат солиқ хизмати органини бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда ёзма равишда хабардор этади.

Бундай корхоналар ЯСТни тўлашдан ихтиёрий равишда воз кечган тақдирда ҳисобот даври тугаганидан сўнг 10 кун ичида давлат солиқ хизмати органларига тақдим қилинадиган ёзма билдириш асосида кейинги ҳисобот давридан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтади.

Демак, ҳақиқатан ҳам, СКнинг 351-моддасида назарда тутилишича, янги ташкил этилган корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмасдан солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларини ЯСТга ўтиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.

Бироқ, СКнинг 352-моддасида қуйидаги меъёр ҳам назарда тутилган: савдо ва умумий овқатланиш корхоналари сифатида рўйхатдан ўтказилган янги ташкил этилган юридик шахслар ЯСТни давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан жорий йил тугагунига қадар, 1 октябрдан кейин рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар эса кейинги йил тугагунига қадар, солиқ солишнинг бошқа тизимини танлаш ҳуқуқисиз, тўлайдилар.

Баён этилганлардан келиб чиқиб, корхонангиз янги ташкил этилган ва чакана савдо корхонаси сифатида рўйхатдан ўтказилган корхона сифатида, у солиқ хизматига хабарномани топширган-топширмаганидан қатъи назар, ЯСТ тўловчиси ҳисобланади ва уни тўлайди.

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2709 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика