Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 5 / Бизнинг маслаҳатлар

Қайта баҳолашнинг бухгалтерия ҳисоби

Қайта баҳолашнинг бухгалтерия ҳисоби

Асосий воситалар қайси қийматдан келиб чиқиб қайта баҳоланади ва улар бўйича қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади?

Газетхон.        

 

– Ҳақиқатан ҳам, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхоналар ҳар йили 1 январь ҳолатига ўзининг асосий воситалар қийматини қайта баҳолашга мажбурлар (ВМнинг 31.12.2001 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 490-сон қарорининг 12-банди). Қайта баҳолангандан кейинги қиймат тиклаш қиймати деб аталади.

Жорий йил давомида кирим қилинган асосий воситалар улар ҳисобга қабул қилинган қийматидан, қайта баҳоланган асосий воситалар эса тиклаш қийматидан қайта баҳоланади.

5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га мувофиқ, тиклаш қиймати бу – асосий воситаларнинг қайта баҳоланишини ҳисобга олган ҳолдаги қийматдир.

Асосий воситаларни қайта баҳолашнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилишини қуйидаги мисол орқали ёритиб берамиз.

 

МИСОЛ. Ишлаб чиқариш ускунасининг бошланғич қиймати

6 000 минг сўмни ва тўпланган эскириш суммаси 2 600 минг сўмни ташкил этади.

Корхона қайта баҳолашни индекслаш усули билан ўтказади. Асосий воситанинг ушбу тури бўйича индекс 5,6 га тенг.

Асосий воситанинг тиклаш қиймати қандай аниқланади?

Асосий воситани қайта баҳолаш билан боғлиқ операциялар корхонанинг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

– 1 январь ҳолатига асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, асосий воситалар қийматини қайта баҳолаш қайта баҳолашни ўтказиш давридаги нархлар даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади. Асосий воситаларнинг тўлиқ тиклаш қиймати корхона томонидан бевосита қайта баҳолаш усули ёки индекслаш усули билан аниқланади.

Кўриб чиқилаётган ҳолатда тўлиқ тиклаш қиймати асосий воситалар қийматининг ўзгариши индексларини қўллаган ҳолда ускунанинг бошланғич (тиклаш) қийматини индекслаш йўли билан аниқланади.

Қайта баҳолаш натижасида ускунанинг тиклаш қиймати (5,6 коэффициент бўйича) 33 600 минг сўмни (5,6 х 6 000), қўшимча баҳолаш суммаси – 27 600 минг сўмни ташкил этади.

Индекслаш йўли билан асосий воситаларни қайта баҳолаш чоғида бухгалтерия ҳисобида қайта баҳолашни ўтказиш санасидаги ҳолат бўйича қайд этилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси уларни тикланиш қийматига қайта ҳисоблаш чоғида асосий воситалар қийматини ўзгартиришнинг тегишли индексларига кўпайтирилиши керак (1192-сон Низомнинг 12-банди).

Қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда ускунанинг эскириши 14 560 минг сўмни (5,6 х 2 600), эскиришнинг қўшимча баҳоланиши – 11 960 минг сўмни ташкил этади.

Асосий воситалар қийматидаги ва эскиришнинг қайта баҳолашдан илгариги ва кейинги фарқ 15 640 минг сўмни (27 600 – 11 960) ташкил этиб, у корхонанинг резерв капиталини оширади.

 

Бу операция бухгалтерияда қуйидагича ифодаланади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,

минг сўм

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

дебет

кредит

Ускунани қўшимча баҳолаш ифодаланади

11 960

15 640

0130

0230

8510

Қайта баҳолаш рЎйхати

 

 

 

Жавобни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 6310 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2018-08-15 09:12:03, Гость_Жасурбек:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика