Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 5 / Солиқ солиш

Маълумотнома-ҳисоб-китоб топширамиз

Солиқ солишдаги ўзгартиришлар муносабати билан 2013 йилда ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш тартиби ўзгардими? ЯСТ энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириш ва биз томондан 2013 йилга ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш чоғида Тошкент шаҳри бўйича ер солиғининг қандай миқдори 8-устунда 3 баравар кўпайтирилиши керак? 2012 йилдагидек энг кам миқдор (5-устун х 7-устун) бўйичами ёки бизнинг ҳудудий зонамизга мувофиқ келадиган миқдордами (6-устун х 7-устун)?

Р.Ортиқхўжаев, «Намуна» МЧЖ директори.

 

2013 йилдан бошлаб корхонамиз ЯСТни ер солиғини ҳисобга олган ҳолда тўлайди ва шу боис ДСИга унинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби билан бирга Маълумотнома топшириши керак. Уни қандай тўлдириш кераклигини тушунтириб берсангиз.

Н.Азизова, бухгалтер.

 

– 2013 йилда ЯСТнинг энг кам миқдори (ер солиғининг 3 баравари суммаси), 2011–2012 йилларда бўлганидек, юридик шахслардан олинадиган, мазкур жой ва ер тоифаси учун белгиланган ер солиғининг энг кам ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланади (2013 йил учун ер солиғи ставкалари Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 19-иловада белгиланган). Тошкентда 1-иқтисодий зона учун белгиланган ер солиғининг энг кам ставкаси 10  836 596 сўм/га ни ташкил этади (ПҚ-1887-сон қарорга 19-илованинг 5-жадвали).

Шунга эътибор қаратиш лозимки, 2013 йил 1 январдан бошлаб ЯСТнинг энг кам миқдорини барча корхоналар ҳар чоракда ҳисоблаб чиқарадилар, чунки барча хўжалик юритувчи субъектлар – йирик ҳамда кичик субъектлар учун – ЯСТ бўйича ҳисобот даври этиб чорак белгиланган (Солиқ кодексининг 359-моддаси, 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун таҳририда). 2013 йил 1 январгача йирик корхоналар ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳар ойда ҳисоблаганлар.

 

МИСОЛ. Улгуржи савдо (дори-дармонлар савдоси) билан шуғулланадиган йирик корхона Тошкент шаҳрининг 10-иқтисодий зонасига кирадиган туманда рўйхатдан ўтказилган. У ушбу туманда бир қаватли бинода майдони 90 кв.метр бўлган офисни, шунингдек 5-иқтисодий зонада омборхонани (360 кв.метр) ижарага олган.

Корхона 2013 йил 1 февралгача ДСИга Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга1 2-иловадаги шаклга биноан ЯСТ энг кам миқдори Маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этиши керак. Маълумотномада корхонага мулк, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқларида тегишли бўлган барча ер участкалари кўрсатилади. Бунда 010-сатрда корхона рўйхатдан ўтказилган туманда (солиқ ҳисобига олинган жойда) жойлашган ер участкалари (ижарага олинган жойлар) кўрсатилади. Бошқа туманларда жойлашган ер участкалари (ижарага олинган жойлар) 020-сатрда кўрсатилади.

Мисол маълумотлари бўйича Маълумотноманинг 010 ва 0101-сатрларида рўйхатдан ўтказилган тумандаги бир қаватли бинода ижарага олинган офис майдони – 0,009 га, 020, 0201-сатрларда ижарага олинган омбор майдони – 0,036 га, 030-сатрда эса ижарага олинган барча жойларнинг умумий майдони – 0,045 га кўрсатилади.

Шунингдек Маълумотномада ер участкаси (ижарага олинган жой) жойлашган ер бўйича ер солиғи ставкалари ва айни ундан келиб чиқиб ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисобланадиган ер солиғининг энг кам ставкаси кўрсатилиши керак.

Ер солиғи ставкалари қуйидаги миқдорларни ташкил этади:

корхона рўйхатдан ўтказилган ва ижарага олинган офис жойлашган жойда (10-зона) – 76  653  814 сўм/га (Маълумотнома 6-устунининг 0101-сатри тўлдирилади);

омборхона жойлашган жойда (5-зона) – 36  883  526 сўм/га (Маълумотнома 6-устунининг 0201-сатри тўлдирилади);

энг кам ставка (1-зона) – 10  836  596 сўм/га (Маълумотнома 7-устунининг 0101, 0201-сатрлари тўлдирилади).

Улгуржи дорихона ташкилотлари учун белгиланган камайтирувчи коэффициентни (0,2) ҳисобга олганда ЯСТнинг энг кам миқдори (йиллик сумма):

ЭКМяст = 3 х 0,045 х 10  836  596 х 0,2 = 292  588 сўмни ташкил этади.

Чорак учун энг кам ЯСТ – 73  147 сўм (292  588 / 4).

 

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИНГ МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Ер участкалари (ижарага олинган жойлар)нинг жойлашган жойи

Сатр коди

Май-дони, га

Солиқ солин-май-диган май-дон

Солиқ солина-диган база (3-устун – 4-устун)

1 га учун ундириладиган ер солиғи ставкаси (сўм)

Ер солиғи суммаси (сўм) (5-устун х 7-устун)

Қуйидагиларга боғлиқ ҳолда қўлланиладиган камайтирувчи коэффициент

Йил учун ҳисоблаганда ЯСТнинг энг кам миқдори (сўм) (3х
8-устун х
9-устун х
10-устун)

жойлаш-ган жой бўйича

энг кам

амалга ошири-ладиган фаолият турига

жой-лашган жойига

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

Юридик шахс жойлашган жой бўйича – жами:

010

0,009

0

0,009

х

х

97 529

х

х

х

Тошкент ш., ...

0101

0,009

0

0,009

76 653 814

10 836 596

97 529

х

х

х

 

...

  

 

 

 

 

 

х

х

х

Ер участкалари (ижарага олинган жойлар) жойлашган жой бўйича – жами:

020

0,036

0

0,036

х

х

390 117

х

х

х

Тошкент ш., ...

0201

0,036

0

0,036

36 883 526

10 836 596

390 117

х

х

х

 

...

 

 

 

 

 

 

х

х

х

Ер участкалари (ижарага олинган жойлар) умумий майдони (010-сатр + 020-сатр)

030

0,045

0

0,045

х

х

487 646

0,2

-

292 588

 

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 3161 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика