Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 5 / Ҳамкасбларда

Божхонага батартиб бўлишни ўргатишади

Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Божхона иттифоқига 2015 йилда божхона маъмуриятчилигининг янги тизмасини жорий этишни таклиф қилди. ЕИКдагилар импортчи ва экспортчиларни батартиблик даражаси бўйича ажратиб, қоидабузарликка йўл қўймаслик бобида ишончли компанияларнинг назорат қилинишини енгиллаштириб, қоидабузарларга нисбатан назоратни кучайтиришга тайёр. Бунинг учун қонун ҳужжатларини бирхиллаштириш, божхона хизматларини тўлиқ ахборотлаштириш ва  «инсон омили»ни истисно этган ҳолда хатарларни бошқариш тизимини жорий этиш талаб қилинади.

ЕИК «2012–2015 йилларда Божхона иттифоқида божхона маъмуриятчилигини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари» лойиҳасини чоп этди. Улар божхоначиларнинг ТИФ иштирокчилари билан муносабатларини «батартиб компаниялар томонидан товарлар олиб ўтилишини бошқаришнинг оддий механизмлари»ни бизнесменларнинг «ўзларининг божхона ва солиқ бобидаги обрў-нуфузи устида» ишлашларига айирбошлаш сифатида тавсифлайдилар. Ташқи иқтисодий операцияларни ҳам товарларга, ҳам уларнинг эгаси бўлган компанияларнинг обрў-нуфузига боғлиқ бўлган хатар даражаси бўйича ажратиш таклиф қилиняпти. Яъни ТИФ иштирокчиларига нисбатан назоратнинг турли даражалари қўлланиши керак.

Божхоначилар ваколатли иқтисодий операторларнинг ишларига камроқ даражада қизиқа бошлайдилар – устувор товар оқимларини назорат қилишнинг қўшимча чоралари юкларнинг кўпи билан 15–20%ини қамрайди деб тахмин қилиняпти. Бунда ЕИК шундай операторлар экспорт ва импортнинг 30%гача қисмини назорат қилади деб ҳисобламоқда.

Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузадиган компанияларнинг эса барча етказиб бериш операцияларини текширишлари мумкин. Уларнинг яхлит занжири – жўнатувчи, олувчи, ташувчи, контракт эгаси, омбор, брокер ва бошқалар – божхоначиларнинг зийракроқ бўлишларига таъсир қиладиган балли баҳо олади.

Бундай ёндашувни амалга ошириш учун 2015 йилга қадар божхона ишига хатарларни бошқариш тизимини жорий этиш лозим, бу эса божхоналарни ахборотлаштириш ва автоматлаштириш даражасини анча оширишни талаб қилади. ЕИК ҳисоб-китобига кўра, электрон декларациялаш товар туркумларининг 90–95%ига татбиқ этилиши керак. Декларацияларнинг 40–50%и чиқаришнинг автоматик режимига ўтади, бунда компьютер инспекторнинг аралашувисиз қарорни қабул қилиб, у декларантга юборилади ва у юридик аҳамиятга эга бўлади. Хатарларни бошқариш тизимлари жорий этилган ва устуворликлар жой-жойига қўйилгандан кейин улар олдиндан берилган параметрлар бўйича ёпиқ режимда ишлайди, инспекторга махфий сақланадиган ахборотни олиш имконини ҳам бермайди. Бунда божхона назоратининг манфаатлари билан маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ўртасида мувозанат таъминланиши керак.

Комиссия жисмоний шахсларни ҳам эътибордан тушириб қолдирмасликка ваъда беряпти. Улар учун асосий ўтказиш пунктларида ЕИда бўлгани каби Божхона иттифоқига аъзо давлатлар фуқароларини тезкор ўтказиш учун махсус йўлаклар барпо этиш назарда тутиляпти.

Хорижий матбуот материалларидан.

Прочитано: 2397 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика