Norma.uz
СБХ / 2026 йил / № 23 / Пенсия иши

Болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти тўғрисида

 

Пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига бола 3 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш таътилларида бўлган вақт, лекин жами 6 йилдан кўп бўлмаган вақт қўшилади (592-сон Низом 62-б.).

Бу давр меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) меҳнат стажи тўғрисидаги мавжуд ёзувлар (маълумотлар) асосида белгиланади.

Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) мавжуд бўлмаган ёки шахс болани парваришлаш таътилида бўлишнинг ҳисобланган вақти давомийлигидан норози бўлган тақдирда, бу вақт Пенсия жамғармаси бўлимининг сўрови асосида олинадиган ёки фуқаро томонидан тақдим қилинадиган ташкилот ёки архив томонидан бериладиган унинг болани парваришлаш таътилида бўлиш ва қайтиши тўғрисидаги маълумотномалар асосида белгиланади.

Болани парваришлаш таътилини бериш ва ундан қайтиш тўғрисидаги маълумотномалар ёки буйруқлар мавжуд бўлмаганда, шунингдек буйруқларда зарур ёзувлар мавжуд бўлмаганда ёки болани парваришлаш таътилида бўлганлик даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлганда, ушбу даврни тасдиқлаш учун шу вақт учун ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома қабул қилинади.

Архив ва (ёки) ташкилот томонидан тасдиқланган юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда болани парваришлаш таътилида бўлиш даври қуйидаги даврларни ташкил этади:

1) 1 йил – 1971 йил 1 январдан 1983 йил 1 ноябргача туғилган бола учун;

2) 1,5 йил – 1983 йил 1 ноябрдан 1990 йил 1 июлгача туғилган бола учун;

3) 3 йил – 1990 йил 1 июлдан кейин туғилган бола учун.

Кўрсатиб ўтилган ҳолларда болани парваришлаш таътили бошланган сана сифатида ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган сана қабул қилинади. Бунда юқорида 3-бандда кўрсатилган муддатдан кейин туғилган бола учун парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг давомийлиги ҳомиладорлик ва туғиш таътилини ҳисобга олган ҳолда бола 3 ёшга тўладиган кунга қадар белгиланади.

 

«Пенсия иши» бўлимини махсус мухбиримиз Алла РОМАШКО олиб боради.

Прочитано: 108 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика