Norma.uz
Норма маслахатчи / 2025 йил / № 33 / Биз яшайдиган уй

ККУни бошқаришда сунъий интеллектдан фойдаланилмоқда

 

Бошқарувчи компаниялар ўз ишларида сунъий интеллектдан фаол фойдаланмоқдалар ва кўпгина бизнес-жараёнларни оптималлаштиришга ёрдам берувчи ноанъанавий вазифаларни ҳал қилишни технологияларга ишониб топширишмоқда.

 

Тор доирадаги мутахассисларни алмаштириш

Dom ai хабар беришича, нейротармоқлар ҳали БК ходимларини тўлиқ алмаштиришга тайёр эмас, лекин уларга тор доирадаги мутахассисларнинг вазифаларини ишониб топшириш мумкин. Масалан, Уфанинг «Дружба» БКси ўзи учун молия, юриспруденция, маркетинг бўйича ёрдамчилар яратяпти. Раҳбариятнинг фикрича, энг қийини – қурувчи қилмаган ишни тузатиши мумкин бўлган муҳандислар ва энергетикларни топиш. БК сунъий интеллектни ўқитади ва уйдаги умумий тизимлар бўйича экспертлар хулосаларини текширувчи техник AI-ёрдамчиларни яратади.

 

Аҳоли билан ишлаш

Нейротармоқлар асосий коммуникациялар базасини ишлаб чиқишда аҳоли билан ишлашда ёрдам беради. Хусусан, сунъий интеллектни умумий каналлардаги постлар матнларини яратишга улайди. Нейротармоқларга коммунал маҳсулотларни вақтинча ўчириш, умумий йиғилишлар, мавсумий тозалаш, таъмирлаш ишлари ва бошқалар ҳақидаги эълонлар ёзишни ишониб топширади. Сунъий интеллектга ҳисобга олиш асбобларидан кўрсаткичларни ўз вақтида тақдим этиш зарурлиги, қарзлар мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни тарқатиш юклатилган. Нейротармоқ бошқарувчиларга БК янгиликлари матнларини яхшилашда, стилистикани ишлаб чиқишда, хатоларни излашда ёрдам беради.

 

Аризалар бўйича ишларни автоматлаштириш 

Нейротармоқлар аризаларни қайта ишлашни автоматлаштириш учун қўлланилади: уларни мутахассислар ўртасида тақсимлашда ёрдам беради, стандартлашган ечимларни таклиф этади. Уларнинг қўлланиш соҳалари барқарор равишда қуйидаги йўналишлар бўлиб бормоқда:

• ходимлар ишини оптималлаштириш (навбатчилик графикларини тузиш, юкламани ҳисоблаш ва бошқалар);

• ресурслар истеъмолини мониторинг қилиш (сизиб чиқишларни аниқлаш, харажатларни прогнозлаштириш учун ҳисоблагичлар кўрсаткичларини таҳлил қилиш).

Кўплари аҳолининг аризаларига жавобларни автоматлаштириш, тарифларни ҳисоблаш ва бошқа жараёнлар билан тажриба ўтказишмоқда.

 

Муҳандислик тизимларидаги носозликлар ҳақида огоҳлантириш

Сунъий интеллектни ККУни бошқаришга жалб қилишнинг яна бир соҳаси – муҳандислик тизимларини ишчи ҳолатда сақлаб туриш. «Ақлли уй» тушунчаси билан бирлаштирилган қурилмалар ҳам сунъий интеллект бўлиб, қуйидаги вазифаларни ҳал қилишда ёрдам беради:

• ёритиш ва иситиш тизимларини автоматлаштириш (датчиклар ўрнатиш, уларнинг кўрсаткичларини таҳлил қилиш);

• муҳандислик тизимларида юзага келиши мумкин бўлган носозликлар ҳақида огоҳлантириш (датчиклар сизиб чиқишлар, электр тармоқларидаги кескин ўзгаришлар ва бошқалар ҳақида сигнал беради).

 

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 12 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика