Norma.uz
Норма маслахатчи / 2025 йил / № 27 / Биз яшайдиган уй

Тротуарлар, велосипед йўлкалари ва яшил майдонлар бўйлаб ҳаракат тақиқланди

 

10.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1055-сон Қонун билан Ўзбекистонда транспорт воситаларининг тротуарлар, велосипед йўллари ва яшил майдонлар бўйлаб ҳаракати учун жавобгарлик белгиланди. Шунга мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасининг номи ва диспозицияси янги таҳрирда баён этилди.

 

128-модда. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан, яшил майдонлардан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, велосипед йўлкаларидан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан, уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан (бундан махсус автотранспорт воситалари мустасно) юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги (бундан ушбу Кодекснинг 1283-моддасида, 1284-моддасининг биринчи қисмида, 1285, 1286, 1287 ва 130-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно), юк автомобилларида йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно), йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши, худди шунингдек йўловчиларга ёки пиёдаларга лойқа сачратиши бир БҲМ миқдорида жарима солинишига олиб келади.

Кўрсатилган ўзгартиришлар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Транспорт воситаларининг тротуарлар, велосипед йўлкалари, уларга қўшни ҳудудларда яратилган яшил майдонлар бўйлаб ҳаракатини тақиқлаш билан боғлиқ масала фуқаролар томонидан анча муддат кўтарилган эди. Турар жой массивларида тротуарлар ва кўп қаватли биноларнинг ёнидаги яшил зонанинг бир қисми анча вақтдан бери йўл қисмига айланиб, ҳақиқатда аҳоли учун эмас, балки транспорт воситалари учун бўлиб қолган. Ҳозир бундай ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланган.

Прочитано: 62 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика