Norma.uz
СБХ / 2024 йил / № 47 / Мутахассислар тушунтиради

Кимларга тўланган ҚҚСнинг бир қисми қоплаб берилади

 

Икки муҳим ҳужжат тасдиқланди (7.11.2024 йилдаги 745-сон ВМҚ): 

1) Умумий овқатланиш, меҳмонхона ва туроператорлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом;

2) Умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан нақд пулга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом.

Батафсил маълумотлар – бизнинг шарҳимизда:

 

Жойлаштириш воситалари, туроператорлар ва умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСни қайтариш

Тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 2028 йил 1 январгача амал қилади.

2024 йил 1 октябрдан туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи қайтарилади.

2025 йил 1 январдан умумий овқатланиш корхоналари давлат бюджетидан қуйидагиларни қайтариб олиши мумкин:

● товарлар (хизматлар)нинг ойлик айланмасининг камида 60 фоизи нақд пулсиз шаклда бўлган тақдирда тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи;

● 60 фоизлик чегарага эришилмаган тақдирда тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи.

Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмай солиқнинг бир қисмини қайтариб олиш учун мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда солиқнинг бир қисми автоматик равишда қайтарилади:

● ҳисобот даври учун ҚҚС бўйича тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқни бюджетга тўлиқ тўлаганда;

● ҳисобот даврида умумий овқатланиш, туроператорлик ёки меҳмонхона хизматларининг умумий айланмаси жами айланманинг камида 90 фоизини ташкил этганда;

● ҳисобварақ-фактураларда ёки НКТ чекларида реализация қилинган товарлар (хизматлар) номенклатураси ва амалга оширилаётган фаолиятнинг аниқ хусусиятлари ёки турларига мос келадиган идентификация кодларини акс эттирганда.

 

Нақд пулга сотиб олинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қандай кирим қилиш керак

Умумий овқатланиш корхоналари умумий овқатланишда фойдаланиш учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бевосита сотувчилардан нақд пулга сотиб олганда солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ёки солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали электрон шаклда қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузадилар.

Прочитано: 20 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика