- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Расмий ҳужжатлар
- «Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- «Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»
- «Ёқилғи-энергетика тармоғида тариф сиёсатини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Меҳнат муносабатлари
- Кадрлар бўлими
Грант маблағлари ҳисобидан лойиҳада иштирок этаётган ходимларга ойлик берилганда ЖШДС ва ижтимоий солиқ
Транспорт вазирлиги томонидан грант лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа 6 йилга (2022–2027 йиллар) мўлжалланган бўлиб, халқаро ташкилот – Глобал экологик жамғарманинг ташқи беғараз грант маблағлари эвазига молиялаштирилади. Лойиҳани амалга ошириш мақсадида Транспорт вазирлиги ҳузурида юридик мақомга эга бўлмаган, 6 та штат бирлигидан иборат Лойиҳани бошқариш гуруҳи (Гуруҳ) ташкил этилган. Гуруҳ ходимлари лойиҳани амалга ошириш муддатига мутаносиб даврга меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилинган. Барча ходимларнинг ойлик маоши миқдори грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Грант маблағлари Транспорт вазирлигининг Ғазначиликдаги ҳисобрақамига БМТТД томонидан ўтказиб берилади. Солиқ кодексининг 378-моддасига мувофиқ, халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари ва фондларидан, солиқ тўловчи грант берувчидан бевосита олган грантнинг суммаси даромад турига солиқ солинмайди.
Лойиҳани бошқариш гуруҳи ходимларига иш ҳақини ҳисоблашда ижтимоий солиқ ҳамда даромад солиғи тўланадими?
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||