Меҳнат кодексига асосан ходимга ишга кирганига 6 ой ўтмасдан 1 кунлик меҳнат таътили тақдим этиш мумкинми?
МКнинг 227-моддаси 1-қисмига кўра, меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимга ишлаган 6 ой ўтгунига қадар ҳам меҳнат таътили берилиши мумкин. Демак, агар иш берувчи ва ходим ўзаро келишишса, корхонада тўлиқ 6 ой ишламаган ходимга ҳам бир кунлик таътил тақдим этилиши мумкин. МКнинг 231-моддасига асосан, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми 14 календарь кундан кам бўлмаслиги керак.